×
Аслида барча покиза ва манфаатли бўлган озиқ овқатлар Ислом ҳукми бўйича ҳалолдур. Ифлос ва зарарли таомларнинг бариси ҳаром .

    Озиқ-овқатлар ҳақидаги масалалар

    ﴿ أحكام الأطعمة والأشربة ﴾

    من كتاب مختصر الفقه الإسلامي

    ] Ўзбекча – Uzbek –أوزبكي [

    Мухаммад ибн Иброҳим Тувайжирий

    Таржимон: Шамсиддин Дарғомий

    2009 - 1430

    ﴿ أحكام الأطعمة والأشربة ﴾

    من كتاب مختصر الفقه الإسلامي

    « باللغة الأوزبكية »

    محمد بن إبراهيم التو يجري

    ترجمة: شمس الدين درغامي

    2009 - 1430

    Бисмиллаҳир роҳмонир роҳим

    Озиқ-овқатлар ҳақидаги масалалар.

    Озиқ овқатларнинг Исломдаги ҳукми.

    Аслида барча покиза ва манфаатли бўлган озиқ овқатлар Ислом ҳукми бўйича ҳалолдур. Ифлос ва зарарли таомларнинг бариси ҳаром. Барча нарсалар аслида ҳалол ва мубоҳ (жоиз) бўлиб фақатгина наҳий (манъ қилинган) нарсалар, ёки зарари очиқ кўриниб турган нарсаларгина ҳаромдур.

    1- Оллоҳ таоло жонга ва баданга фойдаси тегадиган барча ичимлик ёки озуқаларни, кийим-кечакларни ҳалол қилиб қўйди. Бунинг барчасини Оллоҳ таоло биз унга ибодат қилишда фойдаланишимиз учун яратди. Оллоҳ таоло айтадики (Эй одамлар, Ердаги ҳалол-пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманингиздир.) )[1] (

    2- Зарар бўлган ёки фойдасидан зарари кўпроқ бўлган барча нарсалардан қайтарди, хабис (нопок-ифлос) нарсаларни ҳаром қилди. Оллоҳ таоло Аъроф сурасининг 157-оятида марҳамат қилиб (У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади) )[2] ( дейди.

    Инсонга таомнинг таъсири.

    Инсон таом билан озиқланади, таомнинг таъсири эса унинг хулқ-атворида намоён бўлади. Покиза яхши таомларнинг таъсири яхши, нопок ва ёмон таомларнинг таъсири аксий натижа беради. Оллоҳ таолонинг яхши таомларни ҳалол қилиб ёмонлардан қайтарганини сабаби ҳам мана шунга келиб тақалади.

    Озиқ овқатлардаги асосий қоида

    Аслида барча озиқ-овқатлар ҳалол:

    Озиқ-овқатлардан покиза ва безарар бўлганларининг барчасини истеъмол қилиш гўшт бўлсин, ёки буғдой, мева, асал, сут маҳсулотлари ёки бошқа нарсалар бўлсин ҳукми мубоҳ.

    Нажас (нопок) бўлган нарсалар ўлакса, бўғиз қони, зарарли заҳарлайдиган нарсалар афюн, тамаки, ароқ, нашага ўхшаш бошқа маст қилувчи моддалар ҳаром қилинган. Чунки бу нарсалар жонга, молга, ақлга зарардан бошқа нарсани бермайди.

    Чойга чақирилганда.

    1- Мусулмон киши ўзининг мусулмон биродарининг чақириғига ижобат қилиб меҳмонга келса, олдига таом қўйилса уни суриштирмасдан тановул қилишлиги суннат. Ичимлик тақдим қилса уни суриштирмай ичиши ҳам шундайдир.

    2- Меҳмондорчилик билан мақтаниб кимошди қилиб хўжамкўрсинга зиёфат уюштирадиганларнинг зиёфатига борилмагани маъқул.

    Хурмонинг фазилати:

    Хурмо энг яхши озуқалардан ҳисобланади.

    Хурмо бўлмаган хонадонни оч қолган деса ҳам бўлади. Хурмо заҳардан ўрни келганда сеҳрдан ҳам сақланишга сабаб бўлади. Унинг энг афзали Мадинанинг хурмоси бўлиб айниқса ажва деган тури бу борада яхши ҳисобланади.

    Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам "ким ҳар куни эрталабда етти дона ажва еса ўша куни унга сеҳр ҳам заҳар ҳам таъсир қилмайди" деб марҳамат қилдилар.)[3] (

    Хурмонинг фоидалари:

    Хурмо жигарни бақувват қилади, ични қотирмайди мўтадил қилади, қон босимини мўтадиллаштиради ва у меваларнинг ичида баданга энг кўп озуқа бўладиган мева ҳисобланади, витаминларга бой. Эрталабда наҳорга уни тановул қилиш қуртларни ўлдиради. Хурмо мева, озуқа, даво ва ширинликдур.

    Ким агар эскироқ хурмони емоқчи бўлса уни очиб кўриб қуртларини чиқариб ташлаш маслаҳат берилади.

    Гўшти ейилмаган ҳайвонларнинг барчаси нажас ҳисобланади, уч нарса бундан мустасно.

    Инсон, қони оқмайдиган ҳашаротларнинг нажосатлардан пайдо бўлмаганлари, -тараканга ўхшаш уни тириги ҳам ўлиги ҳам нажас- ундан четланиш жуда машаққатли бўлган баъзи ҳайвонлар, мушук ва эшакга ўхшаш. Аммо ит бу қоидага тушмайди.

    Ҳаром қилинган ҳайвон ва қушлар.

    · Шариат унинг хабислигини (ҳаромлигини) баён қилган ҳар бир ҳайвон, эшак ва чўчқага ўхшаш.

    · Ёки шариат унинг турини ҳаромлигини баён қилган ҳайвонлар, масалан йиртқичлардан икки йиртқич тишлари бўлган ҳайвонлар ва қушлардан тирноқлари билан ов қиладиганлари.

    · Ёки унинг хабислиги аён бўлган ҳайвонлар, сичқон ва ҳашаротларга ўхшаш.

    · Ёки хабисликка дучор бўлган ҳайвонлар. Яъни аслида ўзи ҳалол бўлиб нажасот билан озуқлантирилган ёки озуқланган ҳайвонлар.

    · Ёки шариат уни ўлдиришга буюрган ҳайвонлар, илон, чаён, қарға ё бўлмаса ўлдиришдан қайтарган ҳайвонлар, ҳуд-ҳуд (сассиқпопишак) қурбақа, чумоли ва асаларига ўхшаш.

    · Ўлакса ейиш билан машҳур бўлган қушлар сўқирбош, қарға ва жўрчига ўхшаган.

    · Ҳаром ва ҳалол ҳайвон орасидан чиққан чатиш ҳайвонлар, хачирга ўхшаш. хачирнинг отаси эшак бўлиб отдан туғилган ҳайвонга айтилади.

    · Ҳаром ўлган ҳайвон, фисқ ёки Оллоҳнинг номи билан сўйилмаган ҳайвонлар.

    · Шариат уни ейишга рухсат бермаган ҳайвонлар, ўғирланган ёки эгасини изнисиз олинган ёки зўравонлик билан олинган ҳайвонларнинг гўшти.

    Ҳаром қилинган йиртқичларнинг турлари:

    Йиртқич тишлари бўлган у билан ов қиладиган барча ҳайвонларнинг гўштлари ҳаромдур, шер, йўлбарс, бўри, қоплон, фил, ит, тулки, чўчқа, шоқол, мушук, тошбақа)[4] (, тимсоҳ ва ҳокозоларга ўхшаш.

    Ҳаром қилинган қушлар баёни:

    Тирноқлари билан ов қиладиган қушларнинг гўшти ҳаром, бургут, боз, лочин, қарчиғай, калхат ва уккиларга ўхшаш.

    Яна қушлардан ўлаксахўрлари ва ахлатларни ейдиганларининг гўштини еб бўлмайди, сўқир, қарға, сассиқпопишак ва қалдирғочларга ўхшаш.

    Қуш ва ҳайвонотлардан ҳалол бўлганлари:

    1- Умумий равишда қуруқлик ҳайвонларининг барчаси ҳолол бўлиб улардан шариат ҳаром деб билдирганларигина чиқариб ташланади. Демак чорво моллари гўштини еса бўлади. Чорво деганда мол, қўй ва туя тушунилади. Ёввойи эшак (зебра), от, ёввойи сигир, кийик, буғи, қуён, жирафа ва бошқа шунга ўхшаш ҳайвонларнинг ов қиладиган йиртқич тишлари бўлмаганлари ҳалолдур.

    2- Қушлар ҳам умумий равишда барчасининг гўшти ҳалол бўлиб шариат бирор бир турини ҳаромлигини айнан баён қилганларигини ҳаром бўлади. Демак товуқ, ўрдак, ғоз, кабутар, туяқуш, чумчуқ, булбул, товус ва ғурракка ўхшаган қушларнинг гўштлари ҳалолдур.

    Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам йиртқичлардан иккита йиртқич тишлари борини, қушлардан овтирноғи борини (ейишдан) қайтардилар. )[5] (

    3- Денгиз ҳайвонларидан фақат денгиздагина яшайдиганларининг барчаси ҳалолдур. Бундан бирорта на кичик ва на катта ҳайвон мустасно эмас. Бунга далил Аллоҳ таолонинг мана бу сўзидур. (Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди) )[6] (.

    Ҳаром қилинган таомлар баёни:

    1- Оллоҳ таоло айтадики (Оллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларни) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга бўйинсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар) )[7] (.

    2- Яна моида сурасида (Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Оллоҳдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган» баланд жойдан қулаб ўлган, (бошқа бирон ҳайвон билан) сузишиб ўлган ва йиртқич ҳайвон тишлаб ўлдирган жониворлар ҳаром қилинди. Магар (бу жониворларни жони чиқмасдан туриб) сўйиб юборишга улгуриб қолган бўлсангиз, ҳалолдир. Яна бутларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўштини истеъмол қилиш) ва (фол) чўплардан қисматингизни сўрашингиз (ҳам сизларга ҳаром қилинди). Зотан бу ишларингиз итоатсизликдир.) )[8] (

    · Ҳайвонлардан тириклигида кесиб олинган парча ҳаромдур.

    Ўзи ўлиб қолган ҳайвонлардан ва қондан ҳалоллари:

    Аслида ўлиб қолган нарса ва бўғиз қони иккаласи ҳам ҳаромдур, бундан Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мана бу ҳадисда баён қилганлари мустаснодур. Айтдиларки (бизга ўзи ўлган ҳайвонлрадан иккитаси ва икки хил қон ҳалол қилинди. Икки ўзи ўлган ҳайвон чигиртка билан балиқ бўлса иккита қон эса жигар ва талоқдур )[9](.

    Озиқ овқатларга қўшиладиган баъзи моддалар:

    Озиқ-овқатларга ва ширинликларга қўшиладиган баъзи ёғ ёки қандайдир моддалар (желатин) агар ўсимлик ёғидан олинган бўлса ҳалолдур. Агар чўчқа ёки ҳаром ўлган ҳайвон ёки бошқа шунга ўхшаш ҳаром нарсадан олинган бўлса ҳаромдур.

    Агар ейиш жоиз бўлган ҳайвондан бўлса, шаръий йўл билан сўйилган бўлса нажосат аралашмаган бўлса у ҳалолдур, аксинча у ҳаром бўлади.

    Жаллола гўшти:

    Чорва ҳайвонлари ёки парандаларнинг еётган емишларининг аксар қисми нажосатдан бўлса уларни жаллолла деб номланади. Уни миниш, гўштини ейиш, сутини ичиш ёки тухумини истемол қилиш то уни маълум миқдорда қамаб покиза емиш билан боқилиб, тоза бўп қолди деган хаёлга боргунга қадар ҳаром бўлади.

    Ҳаром нарсани қачан еса бўлади:

    Кимга заҳардан бошқа ҳаром бўлган нарсани ейишга мажбур бўлиб қолса ундан ҳожатини кўтаридиган миқдорни еса бўлади. (яъни очидан ўладиган бўлса бир оз еб жон сақлаб қолиши жоиз. Ундан паққос тушириб тўйиб олмайди).

    Аллоҳ таоло айтадики: (У сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва Оллоҳдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса гуноҳкор бўлмайди. Албатта Оллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмлидир.) )[10] (

    Ароқнинг ҳукми:

    1- Ибн Умар розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрга киради, ҳар бир маст қилгувчи нарса ҳаромдур)[11](.

    2- Умар розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Айтадиларки: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам "Ким Оллоҳ таолога ва қиёмат кунига иймон келтирса ароқ қўйиладиган дастурхонга ўтирмасин")[12](.

    Ароқ ичган кишининг уқубати:

    1- Ибн умар розиёллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Айтадиларки: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам "Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрга киради, ҳар бир маст қилгувчи нарса ҳаромдур. Ким бу дунёда ароқ ичиб унга одатлансаю товба қилмай ўлса қиёматда уни ичмайди" дедилар)[13](.

    2- Жобир розиёллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам "Ҳар бир маст қилгувчи нарса ҳаромдур. Аллоҳ таоло ароқхўрга тийату-хаболдан ичиришни ўзига аҳду-паймон қилиб қўйган" дедилар. Шунда эй росулуллоҳ тийату-хабол нимадир? дейишди. Росулуллоҳ "дўзах аҳлидан оқадиган нарсалар" дедилар)[14](.

    Ароқ туфайли лаънатланганлар:

    Анас розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Айтдиларки. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ароқ туфайли ўн кишини, Тайёрловчини, тайёрлашга буюрган кишини, ичган киши, кўтариб борган киши, унга оборилган кишини, соқийсини, сотувчисини, унинг пулини еган кишини, сотиб олган кишини ва унга сотиб олинган кишини лаънатладилар)[15](.

    Набиз:

    Набиз деб сувга хурмо ёки майиз ва шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб сувни чучитишга айтилади. Уни ичиш мубоҳ ичиш мумкин агар ачиб ўзгариб қолмаса.

    Ўзгаларнинг молидан емоқ:

    Агар бирор бир муҳтож бирор боғ ёнидан ўтиб қолса, боғнинг тўсиғи ёки қаровули бўлмаса у боғдан еса бўлади, аммо кўтариб олиб кетиши жоиз эмас. Агар ким шунга музтар бўлмай туриб буни қиладиган бўлса ўша олган нарсасини миқдорини беради ва уқубатга ҳам лоиқ бўлади.

    Ҳаром қилинган идишларда овқатланиш:

    Аёлу-эркак барчасига баробар олтин ва кумуш ёки уларнинг суви билан безатилган идишларда овқатланиш ҳаром қилинган. Ҳаром еб ўсган жасад жаннатга кирмайди, дуоси ҳам қабул бўлмайди.

    Таомга чивин тушиб қолса:

    Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам "агар чивин бирортангизнинг идишига тушиб қоладиган бўлса уни (овқатга) ботириб кейин чиқариб ташласин, чунки унинг бир қанотида касаллик бўлиб иккинчи қанотида шифо бўлади)[16](.

    Сўйиб ҳалоллаш:

    Сўйиб ҳалоллаш деб гўшти ейиладиган ҳайвонниг ҳалқумини ва қизилўнгачини ҳамда бўйиндаги икки асосий қон томирларни кесиш билан забҳ ёки наҳр)[17]( қилишга айтилади.

    Сўйиш одоблари.

    Туяни сўйишдаги суннат шундайки, туя тик турган ҳолатида унинг чап олдинги оёғи боғлаб қўйилади. Сўнг унинг кўкрак қафаси билан бўйнини бошланган жойи орасига тиғ урилади. Мол, қўй ва ҳокозоларни эса чап томонига ётқизилиб сўйилади. Чорва ҳайвонларини ов қилиш жоиз эмас, ҳаромдур.

    Ҳайвоннинг қорнидаги боласи энаси сўйилиши билан сўйилган ҳисобланади. Агар тирик чиқса сўймасдан ейиш жоиз эмас.

    Сўйишнинг асосий шартлари.

    1- Сўйувчи киши шу ишган аҳл бўлишлиги шарт, яъни мусулмон, ақлисоғлом ёки аҳли китоб бўлишлиги шарт. Аёл ёки эркаклигини аҳамияти йўқ. Маст, жинни ёки аҳли китоб бўлмаган кофирларнинг сўйган гўштини ейиш жоизмас.

    2- Кесиб қон оқизадиган барча металдан қилинган тиғлар билан сўйиш жоиз бўлиб тиш ва тирноқда сўйилган нарсани ейиш жоиз эмас.

    3- Қизилўнгач ва ҳалқумнинг узилиши шарт ва бўйиндаги икки асосий томирни кесилишлиги авло.

    4- Сўйган вақтда "бисмилла" деб айтмоқ шарт. Агар эсидан чиқиб қолса зарари йўқ, бордию қасддан айтмаса гўшти ейилмайди.

    5- Ов Оллоҳ таолонинг буйруғига зид равишда қилинмаслиги шарт. Масалан: Макка ёки Мадина ҳарам доирасининг ичкарисида бўлиши ёки ов қилиниши ҳаром қилинган ҳайвонларни овлашга ўхшаш.

    Ҳаром ўлган ҳайвонлар тури:

    Бўғилиб, бошига урилган ҳолда, ток таъсирида, сувга чўктирилиб ёки бўғувчи газлар ёрдамида ўлдирилган ҳайвонларнинг барчаси ҳаром бўлиб уларнинг гўштини ейиш жоиз бўлмайди. Бу ҳайвонларнинг жонларини чиқариш қоидага хилоф равишда бўлиб, уларнинг жонлари ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг жонлари чиқишига ўхшаб чиқади. Қолаверса қоннинг жасадда гўштга аралашиб қолишлиги инсон соғлигига зарари болиги ҳам қайд қилинган.

    Аҳли китобларнинг сўйган гўштлари.

    1- Яҳуд ва насронийлар самовий китоб тушган уммат –аҳликитоб- ларнинг сўйган гўштларини еса бўлади, ҳалол. Оллоҳ таоло айтадики: (Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир.) )[18] (

    2- Агар аҳли китоблар ҳайвонни шариат қоидасига хилоф равишда сўйганлари билинса – бўғиб ўлдириб, ток билан ўлдириб- уни ейиш жоиз эмас. Аҳликитоблардан бошқа миллатлар сўйган гўштларни мутлақо еб бўлмайди.

    Сўйишнинг иложи бўлмаган ҳайвонлар.

    Ов ёки бошқа сўйиладиган ҳайвонларни сўйиш қандайдир сабабларга кўра иложи бўлмай қолса уни тўғри келган жойидан кесиб юборилади. Ҳайвонларни бесабаб ва бефоида ўлдириш ҳам ҳаромдур.

    Мусулмон киши аҳли китобларнинг сўйган гўштларини қандай ҳолатларда ейди:

    • Мусуомон агар аҳликитоблар сўйган гўштлариги Оллоҳнинг исмини зикр қилганини (бисмилла деганини) билса еса бўлаверади. Агар Оллоҳнинг исмини зикр қилмаганини билса ейиш жоиз эмас. Агар айтган айтмаганини билмаса ейиш жоиз, чунки аслида уларнинг таомларини ейиш жоиз. Қандай қилиб сўйганлигини излаш, ёки сўраш вожиб эмас. Балки изламаган, сўрамаган афзал.
    • Киши қўл остида бўлган ҳайвонларнинг чигиртка ва балиқдан бошқа барчасини сўймасдан еб бўлмайди. Фақат сувда яшайдиган ҳамма ҳайвонни сўймасдан еса бўлади.

    Ов гўштини ейиш.

    Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг ейишда иккта шарт бор.

    1 - сўйилиши.... 2- Оллоҳнинг номини зикр қилиш (бисмилло дейиш).

    Ҳайвонни бошқа учун сўйиш.

    Ким бирор ҳайвонни биров учун сўйса ёки уни савобини бирор бир ўтган кишига бағишласа буни зарари йўқ. Аммо ўтганларни улуғлаш ёки уларга яқин бўлиш маъносида сўядиган бўлса катта ширк амални қилган бўлади. У гўштни на ўзи ва на бошқа кишига ейиш жоиз бўлмайди.

    Сўйганда ёки умуман ўлдиришда қийнамасдан ўлдириш.

    1- Ҳайвон ўткир тиғ билан сўйилади. Ўтмас тиғ билан сўйиб ҳайвонга азоб бериш яхши эмас. Ҳайвонни бошқа бирор ўзига ўхшаган ҳайвонлар кўз олдида сўймаслик керак. Ҳайвонни жони тўлиқ чиқиб булгунга қадар уни бўйни ёки бошқа суяги синдирилмайди, териси шилинмайди, бирор аъзоси ундан жудо қилинмайди. Туя наҳр қилинади бошқа ҳайвонлар эса сўйилади.

    Шаддод ибн Авс розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан икки нарсани ёдлаб қолганман дедилар. У киши "Оллоҳ таоло яхшиликни ҳамма нарсага фарз қилди. Агар ўлдирсангиз қийнамасдан ўлдиринг, сўйсангиз яхшилаб сўйинг, ким сўйса тиғини ўткирлаб олсин, сўйиладиган жонворни қийнамасин." Дедилар)[19](.

    2- Сўйганда жонворни қиблага қаратиб сўйиш суннатдур. Ва Оллоҳнинг исмини зикр қилганда (бисмиллаҳи Оллоҳу акбар) деб такбир айтиши ҳам суннат бўлади. )[20](

    Ов қилиш.

    Ов деб гўшти ейиладиган, ёввойи, бирор кишининг мулки бўлмаган, қўл етмайдиган (масалан қафасда бўлмаган) ҳайвонни махсус асбоб билан овни қасд қилган ҳолда мўлжалга олишга айтилади.

    Овнинг ҳукми.

    Аслида ов мубоҳ амал ҳисобланади. Аммо ҳарам чегарасида ва эҳромдаги кишига (ҳарамдан ташқарида бўлса ҳам) қуруқлик ҳайвонларини овлаш ҳаром бўлади. Оллоҳ таоло айтадики: (Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилга чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди. Ва модомики иҳромда экансизлар, сизларга қуруқлик ови ҳаром қилинди. (Қиёмат Куни) даргоҳида тўпланадиган Оллоҳдан қўрқингиз!) )[21] (.

    Ўлжанинг ҳақида:

    Ўлжа қўлга киритилгандан кейин икки ҳолатда бўлади.

    Биринчи: Тирик ва тетик ҳолат. Бундай ҳолатда сўйиш шарт бўлади.

    Иккинчи: Ов қилиш сабабли ўлган ёки чалажон ҳолатида бўлиши. Бу ҳолатда эса овнинг шартларига биноан сўймасдан еса бўлади.

    Овнинг шартлари.

    1- Овчи мусулмон ёки аҳли китоб, балоғат ёшига етган, балоғатга етмасада оқ-қорани таниб қолган бўлиши шарт.

    2- Ов асбоблари шарт. Ов асбоблари икки турлик бўлади.

    Биринчи: Тиғлик қон чиқарадиган. Тирноқ ва тиш бунга кирмайди.

    Иккинчи: Йиртқич ов ити ёки қуши. Бу ов ҳайвонлари тутиб ўлдирган нарса ҳалол бўлади, шарт шуки овга ўргатилган бўлиши керак. (ит ва лочинлар).

    3- Овчи ҳайвонни ов нияти билан жўнатган бўлиши шарт. (ўзи тутиб келса ҳаром бўлади).

    4- Ўқ узганда ёки овчи ҳайвонни бўшатганда Оллоҳнинг исмини зикр қилиш (бисмиллаҳ дейиш) шарт. Агар эсидан чиқиб қолса зарари йўқ бироқ қасддан айтмаса ўлжаси ҳаром бўлади.

    5- Шаритда ов қилиниши мумкин бўлиши шарт. Эҳромдаги киши ва ҳарам чегарасидаги кишининг ов қилиши билан ов ҳалол бўлмайди.

    Ит асрашнинг ҳукми:

    • Ит асраш аслида ҳаром. Чунки бу инсонларни қўрқитиш, уйга фаришта кирмасликка сабаб бўлади. Буларнинг устига ит нажас ҳайвондур. Ит асраган кишининг ажри ҳар куни икки қийротдан камайиб боради. Бунга ов ити, чўпон итлари ва экинзорларга қаровуллик қиладиган итлар кирмайди. Буларга ҳожат бўлганлиги учун рухсат берилади.
    • Агар ов ити ов қилиб, ўлжани ушлаб келадиган бўлса уни етти марта ювиш шарт эмас. Чунки ов итига енгиллик юзасидан рухсат берилган.
    • Агар ўлжага найза ёки шунга ўхшаган нарса отилсаю у бориб овни йиртиб ёки тешса уни еса бўлади. Аммо кўндалангига бориб тегиб ўлжани ўлдирса у ўлжани еб бўлмайди. Чунки бу ҳолатда у йиқилиб ўлган ёки калтакланганидан ўлиб қолган ҳайвонга ўхшайди.

    Овни ўйин қилиш:

    • Овни шунчаки ўйин учун қилиб ундан на ўзи ва на бошқа бирор киши фойдаланмасдан ташланиб кетадиган бўлса ундай ов қилиш ҳаром бўлади. Чунки бу иш бекорга молни исроф қилиш ва бекорга тирик жонни ўлдириш ҳисобланади.
    • Овланган ёки сўйилган ҳайвон ва қушлардан то жон чиқишига қадар чиққан қон нажасдур. Ундай фойдаланиш ҳаром бўлади.
    • Ўғирланган қурол билан ов қилса ови ҳалол бўладию бироқ овчи бу иши учун гуноҳкор бўлади.
    • Бутунлай намозни атайлаб ташлаб юборган кишининг қилган овини ёки сўйган гўштини еб бўлмайди. Чунки у кофир.

    Ёш болларни қушлар билан ўйнаши.

    Ёш болаларга ўйин қилиш мақсадида овни овлаш жоиз, лекин болани назорат остига олиш керак бўлади, тоинки бола бу жонворга озор бермасин, ташлаб қўйиб оч қолдирмасин.

    [1] Бақара 168-оят.

    [2] Аъроф 157-оят.

    [3] Муттафақун алайҳи..

    [4] Тошбақани ейиш емаслик тўғрисида хилоф бор, фил ҳам шундай ихтилофдан холий эмас.

    [5] Имом Муслим ривоятлари 1934- ҳадис.

    [6] Моида сураси 96 - оят.

    [7] Моида сураси 121- оят.

    [8] Моида сураси 3- оят.

    [9] Имом Аҳмад 5723- ҳадисда ва Имом Ибн Можа, 3218- ҳадис ушбу ҳадис матни Имом Аҳмадга мансуб.

    [10] Бақара сураси 173- оят.

    [11] Имом Муслим 2003-ҳадис.

    [12] Имом Аҳмад ва Термизий ривояти.

    [13] Муттафақун алайҳи.

    [14] Муслим ривояти 2002-ҳадис.

    [15] Термизий 1295-ҳадис ва матн шу кишига мансуб, Ибн Можа 3380- ҳадис.

    [16] Бухорий ривояти.

    [17] Забҳ деб ҳайвоннинг бўғзидан яъни бош билан бўйин ўртасидан сўйишга-бўғизлашга айтилади, наҳр бўлса ҳайвонниг кўкрак қафаси билан бўйни орасидан сўйишга айтилади.

    [18] Моида сураси 5- оят.

    [19] Имом Муслим ривояти 1955 - ҳадис.

    [20] Имом Абу Довуд 2810- ҳадисда, Термизий 1521-ҳадисда зикр қилганлар.

    [21] Моида сураси 96- оят.