×
Ушбу хутбада қуйидаги мавзулар ёритилади: - Қуръон қиссаларидан: Қорун қиссаси; -Қоруннинг ўз бойлигига ишониб, манмансираши ва унга берилган дунё Оллоҳнинг неъмати эканини унутиши; -Бадавлат ва боён инсонларга нисбатан одамларнинг бир неча қисмларга бўлиниши; - Қоруннинг фожиали ниҳояси; - Дунёни ишлатишда одамларнинг синфлари;

Разиллик нуқтаси

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Шайх Юсуф ибн Муҳаммад Давс

Таржимон: Абу Жаъфар ал-Бухорий

Нашрга тайёрловчи: Абу Абдуллоҳ Шоший

2013 - 1434

الخط المهين

« باللغة الأوزبكية »

الشيخ يوسف بن محمد الدوس

ترجمة: أبو جعفر البخاري

مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

2013 - 1434

 Биринчи хутба

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Барча нарсага хилқатини бериб ҳидоятлаган буюк ва олий Оллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, бунинг оқибатида улардан айримлари ҳидоятланиб, айримлари адашди. Мен «Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эса Оллоҳнинг бандаси ва расули бўлиб, озорланса сабр, зафар қозонса шукр қилган, ҳужжатни барпо қилиб, йўлни ёритган» эканига гувоҳлик бераман. Оллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи ва барча асҳобларига салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...

Оллоҳнинг бандалари, Оллоҳдан тақво қилингиз ва Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига эргашингиз! Унутман- гизки, тақво барча яхшиликларнинг йўли ва ҳар нажотнинг дарвозасидир:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِۦ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسۡلِمُونَ ١٠٢

«Эй мўминлар, Оллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

Оллоҳнинг бандалари, Оллоҳ таоло Қуръон Каримда бир хабар ва бир воқеани ибрат, тафаккур, нарсалар ҳақиқатига ва нарсаларнинг Роббул оламийн наздидаги қийматига назар ташлаш учун бизга ҳикоя қилиб берди. Ҳолбуки, ўшалар − нажот ва қутилиш, саодат ва хотиржамлик ҳақидаги ҳақиқий ўлчовлар бўлиб, Ер юзидаги ҳар бир инсон унинг учун ҳаракат қилади.

Оллоҳ таоло:

فَخَرَجَ عَلَىٰ قَوۡمِهِۦ فِي زِينَتِهِۦۖ

«(Қорун) қавми ҳузурига зийнатлари билан чиқди», − деди. (Қасос: 79).

Мен сизларни боён ва давлатманд бу кишини қандай зийнатлар билан чиққанини хаёл қилишингиз учун ташлаб қўяй:

إِنَّ مَفَاتِحَهُۥ لَتَنُوٓأُ بِٱلۡعُصۡبَةِ أُوْلِي ٱلۡقُوَّةِ

«Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнинг ўзи) куч-қувват эгалари бўлган бир жамоатга ҳам оғирлиқ қиладиган нарсаларни ато этган эдик», − деди. (Қасос: 76). Унинг хазинасининг калитларини паҳлавонлар ҳам осонлик билан кўтариша олмас − қийналишар эди. Калитлари шунчалар мўъжиза бўлган хазина қанча бўлиши мумкин, нима дейсиз?!

Ҳой иймон ва Қуръон эгалари, ушбу манзарадан сўнг Қоруннинг шуҳрати чор атрофга ёйилди ва тарихга ҳам кирди. Бироқ, у худди Фиръавн ва Ҳомон каби тарихнинг энг хунук дарвозасидан кириб, Қиёмат кунигача Оллоҳ таолонинг муқаддас Китобида мазаммат, хорлик, инкор ва нонкўрлик мангулиги билан зикр қилинди. Роббимиз Оллоҳ таоло шундай деди:

وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِ‍َٔايَٰتِنَا وَسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٍ ٢٣ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَهَٰمَٰنَ وَقَٰرُونَ فَقَالُواْ سَٰحِرٞ كَذَّابٞ ٢٤

«Аниқки, Биз Мусони, Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ ҳужжат билан Фиръавн, Ҳомон ва Қорунга юборганимизда, улар «(Бу Мусо) ёлғончи сеҳргардир», дедилар». (Ғофир: 23, 24).

Шундай қилиб, Қорун, Қиёмат кунигача молу давлати ибодат қилишига монеълик қилган барча инсон учун пешво бўлиб қолди. Бинобарин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ҳақида сўз юритар эканлар: «Ким у(намоз)ларни ўз вақтида ўқиса (улар) унга Қиёмат кунида нур, ҳужжат ва нажот бўладилар. Ким уларни ўз вақтида ўқимаса унга нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди. У (одам), Қиёмат кунида Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади», − дедилар. (Имом Аҳмад, 6576). Оллоҳнинг ўзи бизга мададкор бўлсин!

Оллоҳнинг бандалари! Қоруннинг таржимаи ҳолига назар ташлар эканмиз, унинг бундай хунук пастлашликка қандай етиб борганини кўришимиз мумкин. Оллоҳ таоло айтди:

إِنَّ قَٰرُونَ كَانَ مِن قَوۡمِ مُوسَىٰ فَبَغَىٰ عَلَيۡهِمۡۖ

«Дарҳақиқат, Қорун – Мусонинг қавмидан эди», − деди. (Қасос: 76).

Қоруннинг Мусо алайҳиссаломнинг қавмдоши, илк мусулмонлардан бири ва унга яқинликдан фойдаланган бўлиши мумкин, деган фаразни ҳам олиб келади. Ахир у:

فَقَالَ رَبِّ إِنِّي لِمَآ أَنزَلۡتَ إِلَيَّ مِنۡ خَيۡرٖ فَقِيرٞ ٢٤

«Парвардигорим, мен Ўзинг мен учун нима яхшилик (яъни ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман», − демаганмиди?! (Қасос: 24). Ҳолбуки, яхшиликларни Латиф ва Хабардор бўлган Оллоҳгина бермайдими?! Оллоҳ таоло:

وَقَالَ مُوسَىٰٓ إِن تَكۡفُرُوٓاْ أَنتُمۡ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا فَإِنَّ ٱللَّهَ لَغَنِيٌّ حَمِيدٌ ٨

«Мусо яна деди: «Агар сизлар ўзингиз ва Ер юзидаги барча кишилар кофир бўлсалар ҳам (Оллоҳга бирон зиён етказа олмайсизлар). Зеро, Оллоҳ (сизларнинг шукр қилишингиздан) беҳожат, ҳамду сано эгасидир», − демаганмиди?! (Иброҳим: 8).

Кофир бўлган одам бахтиқаро, шукрона келтирган-миннатдор бўлган одам эса бахтиёрдир. Талайгина одамлар борки, атрофларида мавжуд бўлган олим, солиҳ, фозил, тажрибали ва хайрсевар инсонлардан истифода этмай, пуч хаёллар уммонида сузиб юрадилар. Қорун ҳам Мусо алайҳиссаломдан истифода этиш ўрнига, унинг ва қавмининг ҳуқуқларига тажовуз қилди. Оллоҳ таоло буни:

فَبَغَىٰ عَلَيۡهِمۡۖ

«... ва уларга тажовуз қилди!» дея тасвирлади (Қасос: 76). Яъни, уларнинг ҳуқуқларини поймол қилди, уларга қарши чиқди ва мутакаббирлик тўнини кийди. Тажовузларнинг энг каттаси – динга тажовуз, Оллоҳнинг динига қарши кураш, мусулмонлар, мусулмон пешволар ва даъватчиларни масхара қилишдир. Қорун, мана шундай аянчли кунларда молу давлатини одамларни фитнага солиш ва уларни Оллоҳнинг динидан тўсиш учун ишлата бошлади. Оллоҳнинг бандалари, Қорун унутган ёки бошқалар тарафидан унга унуттирилган нарса шу эдики, унинг бутун давлати, фаровонлиги ва имкониятлари Оллоҳ таоло тарафидан келар эди. Ахир Роббимиз:

وَءَاتَيۡنَٰهُ مِنَ ٱلۡكُنُوزِ مَآ إِنَّ مَفَاتِحَهُۥ لَتَنُوٓأُ بِٱلۡعُصۡبَةِ أُوْلِي ٱلۡقُوَّةِ ٧٦

«Биз унга хазина-дафиналардан калитлари(ни кўтариб юришнинг ўзи) куч-қувват эгалари бўлган бир жамоатга ҳам оғирлиқ қиладиган нарсаларни ато этган эдик», демаганмиди?! (Қасос: 76).

Бундан ташқари, атрофидаги олимлар ҳам унга шундай дейишган эди:

وَٱبۡتَغِ فِيمَآ ءَاتَىٰكَ ٱللَّهُ ٱلدَّارَ ٱلۡأٓخِرَةَۖ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ ٱلدُّنۡيَاۖ وَأَحۡسِن كَمَآ أَحۡسَنَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَۖ وَلَا تَبۡغِ ٱلۡفَسَادَ فِي ٱلۡأَرۡضِۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُفۡسِدِينَ ٧٧

«Ўшанда қавмдошлари унга: «Ховлиқмагин, Чунки Оллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас. Ва Оллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Оллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (Оллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қил. Ерда (зулму-зўравонлик билан) бузғунчилик килишга уринма. Чунки Оллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас», дедилар». (Қасос: 77).

Қорун эса уларга манқуртларча, ғурур ва ғафлат билан мутакббирона ва баралла:

قَالَ إِنَّمَآ أُوتِيتُهُۥ عَلَىٰ عِلۡمٍ عِندِيٓۚ

«У: «Менга (бор молу-давлатим) фақат ўзимдаги билим сабаблигина ато этилгандир, (бас, ҳеч ким уни мендан тортиб ололмас»), деди», деган эди. (Қасос: 78).

Бечора! У, Оллоҳнинг тақдири ёзилган ва ғолиб эканини унутди. У ғофил эди. Эътиқодининг бузуқлиги боис молу мулкини билак кучи, истеъдоди ва тажрибаси билан топганини тушунди. Замондошларимиз ичида ҳам шунга ўхшаш ғофилларнинг сони оз эмас. Оллоҳ бизнинг мададкоримиз бўлсин!.

Кунларнинг бирида Қорун қавмдошлари ҳузурига зийнатлари, гўзаллиги ва ҳайратомуз кўринишида чиқиб келди. Унинг гўзаллиги, кийиниши, нишонлари ва бошқа нарсалари билан қавмдошлари фитнага тушиб, иккига бўлинишди. Уларнинг бир қисми дунё ҳаётини хоҳлаган ва уларнинг дунёбинликлари неқадар экани ҳақида Оллоҳ таоло шундай деган эди:

فَخَرَجَ عَلَىٰ قَوۡمِهِۦ فِي زِينَتِهِۦۖ قَالَ ٱلَّذِينَ يُرِيدُونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا يَٰلَيۡتَ لَنَا مِثۡلَ مَآ ُوتِيَ قَٰرُونُ إِنَّهُۥ لَذُو حَظٍّ عَظِيمٖ ٧٩

«Сўнг, (Қорун) қавми олдига ясан-тусан қилиб чиққан эди, ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар: «Эх, қани эди бизлар учун ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди. Дарҳақиқат у улуғ насиба эгасидир», дедилар». (Қасос: 79).

Бундай одамларнинг сони озмунча эмас. Улар оқибатини аниқ билмай, давлатманд ва боён одамларнинг қасрлари ва мансабларига ҳасад ва умид кўзи билан боқадилар. Албатта, одамзот ўзи учун бирон яхшиликни орзу қилиши ёмон нарса эмас. Бироқ, у − яхшилик, Оллоҳ таолони улуғлаш ва шукрона орзуси бўлиши керак.

Иккинчи қисм одамлар эса:

وَقَالَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ وَيۡلَكُمۡ ثَوَابُ ٱللَّهِ خَيۡرٞ لِّمَنۡ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗاۚ وَلَا يُلَقَّىٰهَآ إِلَّا ٱلصَّٰبِرُونَ ٨٠

«Илм-маъфират ато этилган кишилар эса: «Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Оллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! У (савобга) фақат сабр-қаноатли кишиларгина эришурлар», дедилар», дедилар. (Қасос: 80).

Ажабо, айрим замондошларимиз Қорунни ўша гўзаллик ва боёнлиги билан кўришса нима қилган бўлар эдилар?!

Ҳой мўминлар, ҳар замон ва маконда илм аҳллари ичида Оллоҳнинг амрини амалга оширган, ёрдамсиз ташлаган ва мухолиф бўлганлар Оллоҳнинг амри келгунича зарар бера олмайдиган, одамларга насиҳатгўй, дунёнинг арзимас эканлигини тушунтирадиган, шаҳватлар- дан огоҳлантирадиган ва шубҳаларнинг асл моҳиятини очиб ташлайдиган одамлар гуруҳи мавжуд бўлади. Улар − Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ғарибларга муждалар бўлсин!» деган пайтларида саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, ғариблар кимлар?, деб савол берганларида: «Улар – кўпсонли ёмон одамлар ичида яшаган, уларга итоатлисидан кўра итоатсизи кўп бўлган солиҳ одамлардир», − дея назар тутган ғариблардир. (Имом Аҳмад, 6650).

Сўнгра, ўткинчи лаҳзаларда, унинг эрта ва кечида ҳаддидан ошиб зулм қилган, (Оллоҳнинг таълимотларидан) воз кечиб кибр отига минган Қорунга исломий даъват етиб боргач, муқаррар натижа келди:

فَخَسَفۡنَا بِهِۦ وَبِدَارِهِ ٱلۡأَرۡضَ فَمَا كَانَ لَهُۥ مِن فِئَةٖ يَنصُرُونَهُۥ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُنتَصِرِينَ ٨١

«Бас, Биз (Қорунни) ҳам, унинг ҳовли-жойини ҳам (ерга) ютдирдик. Сўнг унинг учун Оллоҳдан ёрдам берадиган ўзга бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи хам ғолиблардан бўлмади». (Қасос: 81).

Оллоҳнинг амри билан, Қорунни қилган гуноҳлари эвазига Ер ютди:

فَكُلًّا أَخَذۡنَا بِذَنۢبِهِۦۖ فَمِنۡهُم مَّنۡ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِ حَاصِبٗا وَمِنۡهُم مَّنۡ أَخَذَتۡهُ ٱلصَّيۡحَةُ وَمِنۡهُم مَّنۡ خَسَفۡنَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ وَمِنۡهُم مَّنۡ أَغۡرَقۡنَاۚ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيَظۡلِمَهُمۡ وَلَٰكِن كَانُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ يَظۡلِمُونَ ٤٠

«Биз (улардан) ҳар бирини ўз гуноҳи билан ушладик. Бас, уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирган кимсалар ҳам бордир, улар орасида қичқириқ тутиб (ҳалок бўлган) кимсалар ҳам бордир, улар орасида Биз ерга ютдирган кимсалар ҳам бордир ва улар орасида Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Оллоҳ уларга зулм қилгувчи бўлмади, лекин улар ўз жонларига жабр қилгувчи бўлдилар». (Анкабут: 40).

Қорун гўё бу дунёга келмагандек, Ернинг қорнига кирди. Бу, унинг одамларга қилган ғурури ва кибри бадалига берилган жазо эди. Оллоҳ таоло уни Ернинг устига эмас, остига мажбурлаб киритди. Чунки унинг қилмиши зўравонлик, ғурур ва бошқа ёмон ишлар эди.

(Шундай экан), дунёлари кўр қилиб, Оллоҳнинг махлуқлари, камбағаллар ва бечораларга манмансираган, одамлар устидан кулаётган кўплаб замондошларимиз, ўзларини кутаётган даҳшатли хотималаридан қўрқмайдиларми?!

Қорунни Ер ютгач, дунёбин одамлар шундай дедилар:

وَأَصۡبَحَ ٱلَّذِينَ تَمَنَّوۡاْ مَكَانَهُۥ بِٱلۡأَمۡسِ يَقُولُونَ وَيۡكَأَنَّ ٱللَّهَ يَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن يَشَآءُ مِنۡ عِبَادِهِۦ وَيَقۡدِرُۖ لَوۡلَآ أَن مَّنَّ ٱللَّهُ عَلَيۡنَا لَخَسَفَ بِنَاۖ وَيۡكَأَنَّهُۥ لَا يُفۡلِحُ ٱلۡكَٰفِرُونَ ٨٢

«Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар: «Воажаб, Оллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб (Ўзи хоҳлаган бандаларининг ризқини) танг қилиб берар экан-да. Агар Оллоҳ бизларга марҳамат қилмаганида, бизларни ҳам (ерга) ютдирган бўлур эди. Воажаб, кофир бўлган кимсалар нажот топмас экан-да», деб қолдилар». (Қасос: 82).

Улар ўз кўзлари билан кўрган маҳалларида ҳар нарсани англаб етдилар. Бироқ, эй Оллоҳнинг бандалари, мўминнинг қалби ҳушёрдир ва таъсирланиш учун жазоларни кутмайди. Аксинча, ҳаётини Қуръон дастури билан ҳамоҳанг давом эттиради. Мўмин, Қуръон оятларини ўқийди, улар ҳақида тафаккур қилади ва билим олади. Демак, бойлик – Оллоҳга бўлган муҳаббатга, камбағаллик эса Оллоҳнинг бандасини хорлаган эканига ҳужжат бўла олмайди. Оллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:

فَأَمَّا ٱلۡإِنسَٰنُ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ رَبُّهُۥ فَأَكۡرَمَهُۥ وَنَعَّمَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَكۡرَمَنِ ١٥ وَأَمَّآ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ فَقَدَرَ عَلَيۡهِ رِزۡقَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَهَٰنَنِ ١٦

«Бас, энди инсон қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса дарҳол: «Парвардигорим (иззат-ҳурматга лойиқ бўлганим учун) мени азиз қилди», дер. Энди қачон (Парвардигори) уни имтиҳон қилиб, ризқини танг қилиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», дер». (Фажр: 15, 16).

Оллоҳ таоло одамлар кўнглидаги бу шубҳага раддия бериб:

«Ҳеч қачон!» деди.

Бинобарин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам шундай деганлар: «Оллоҳ ўртангизда ризқингизни бўлганидек, ахлоқларингизни ҳам бўлиб қўйган. Оллоҳ азза ва жалла дунёни суйган ва суймаган бандаларига ҳам бераверсада, динни фақатгина суйган бандасига беради. Оллоҳ таоло кимга динни берган бўлса, албатта уни суйгандир!» (Имом Аҳмад, 3672).

Оллоҳу акбар! Бу, қандай меъёр ва қандай буюклик! Буни бахтиёрликлари, дунёдорликлари ва ишбилармонликлари учун дунёни эмас, Оллоҳни улуғлаш, Оллоҳнинг муҳаббати ва Оллоҳнинг динига риоя қилишни меъёр қилиб олмаган ҳар қандай ҳушёр оқил ва тирик қалб эгалари тушуна олади. Бу – оқил инсон топса ҳам, топа олмаса ҳам безовта бўладиган энг буюк нарсадир.

Сизлар эшитган бу гапларни айтиб, Оллоҳ таолодан мағфират сўрайман. Шундай экан, сизлар ҳам мағфират сўранглар!

 Иккинчи хутба

Оллоҳга олий мартабасида ҳамду санолар, расули ва сара бандасига салавоту саломлар бўлсин!

Сўнг ...

Оллоҳнинг бандалари! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг бойликларига кўра бир неча синфга бўлинишларини айтиб бердилар. Улар (қуйидагилардир):

«Оллоҳ мулк берган бўлса ҳам, билим бермаган (одам). У, мулкида билимсиз тентираб, Роббисидан тақво қилмай тасарруф этади, қариндош-уруғлари билан алоқа қилмайди ва унда Оллоҳнинг ҳаққи борлигини билмайди. Бу – энг ёмон мақомдир». (Имом Аҳмад (18194), Термизий (2325)).

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боёнлик ҳаётини яшамаган, мутакаббирлик қилмаган бўлсада, қилмаган иши учун сарҳисоб қилинадиган ажойиб камбағал синфни ҳам зикр қилдилар. Улар, ўзлариниг бойликлари билан манмансираган юқоридаги одамлар сингари гуноҳкордирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларига қулоқ солинглар: «Оллоҳ билим берган бироқ бойлик бермаган ва чин юракдан: Агар менинг бойлигим бўлса эди, фалончидек амал қилардим, дея ният қилган банда. У ўз нияти биландир ва ҳар иккаласининг ажру савоби бир хилдир». (Имом Аҳмад (18194), Термизий (2325)).

Демак, ният ўта муҳим нарсадир. Оллоҳнинг бандалари, шу боис, барчамиз ҳар бир ишимизда Оллоҳга бўлган ниятимизни янгилашимиз керак!

Сўнгра, Оллоҳ таоло Қорун ҳикоясини охират аҳлининг сифатларини баён қилиш билан тугаллади:

تِلۡكَ ٱلدَّارُ ٱلۡأٓخِرَةُ نَجۡعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوّٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فَسَادٗاۚ وَٱلۡعَٰقِبَةُ لِلۡمُتَّقِينَ ٨٣

«Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир». (Қасос: 83).

Бу:

وَقَالَ ٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ وَيۡلَكُمۡ ثَوَابُ ٱللَّهِ خَيۡرٞ لِّمَنۡ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَٰلِحٗاۚ

«Илм-маъфират ато этилган кишилар: «Ўлим бўлсин сизларга! Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Оллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқ-ку! ...» деб айтган каломининг таъкидидир. (Қасос: 80).

Молдор ва мансабдор кимсалар ўтиб кетдилар ва улардан кейингилар ҳам ўтиб кетадилар. Фақатгина, тақво қолади. Тақвогина, одамзотнинг Охират ва Оллоҳ таолога дуч келиш учун тайёрлаган ҳақиқий зоди-таъминотидир.

Ҳой Оллоҳнинг бандалари, хутбамни халифалик замонида Машриқу Мағрибга ҳукм қилган Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳунинг ҳаёти билан тугатмоқчиман. У ўлим тўшагида ётар экан, ҳузурига амакиваччаси Маслама ибн Абдулмалик раҳимаҳуллоҳ кириб келди ва: Ҳой амирулмўминийн, бирон нарса қолдирмай камбағал ўлароқ ташлаб кетаётганингиз кўпсонли фарзандларингизга васият қилмайсизми?, − деди. Умар ибн Абдулазиз разияллоҳу анҳу унга жавобан: Уларга васият қилиш учун ўзим бирон нарсага эга бўлишим керак-ку?! Ёки сиз менга фарзандларим учун мусулмонлар молидан васият қилишимни таклиф қилаяпсизми? Оллоҳ номига онт ичиб айтаманки, мен уларнинг молидан бирон нарсани бермайман! Болаларим икки кишидан бири бўладилар: ё солиҳ одам бўладилар ва Оллоҳ уларни ўз паноҳига олади, ёки солиҳ бўлмайдилар ва мен уларга гуноҳ ишларда ёрдамчи бўладиган нарсани ташлаб кетмайман!, − деди. Сўнгра фарзандларига боқиб, уларнинг эгнидаги оҳори тўкилган эски кийимларини силаб, ёшга тўлган кўзлари билан болаларининг юзларига боқди ва: Фарзандларим! Отангизга икки нарсадан бирини танлаш ихтиёри берилди: ё сизлар боён бўлиб, оталарингиз жаҳаннамга кириши, ёки сизлар камбағал бўлиб, оталарингиз жаннатга кириши керак эди. Болаларим, Оллоҳ сизларни ўз паноҳида асраб, ризқларини берсин! Мен ишларингизни Оллоҳга топширдим. У солиҳ инсонларга йўл кўрсатувчидир! − деб, оила аъзоларига: Менинг олдимдан чиқинглар!, − деди. Улар чиқа бошлашди. Эшик олдида ўтирган амакиваччаси Маслама ибн Абдулмалик ва синглиси – солиҳа жувон Фотима раҳимаҳумал- лоҳлар Умар ибн Абулазиз разияллоҳу анҳунинг фаришталарни назарда тутиб: Инсу жинга ўхшамаган юзлар, хуш келдингиз!, − деб:

تِلۡكَ ٱلدَّارُ ٱلۡأٓخِرَةُ نَجۡعَلُهَا لِلَّذِينَ لَا يُرِيدُونَ عُلُوّٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فَسَادٗاۚ وَٱلۡعَٰقِبَةُ لِلۡمُتَّقِينَ ٨٣

«Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларникидир». (Қасос: 83) оятини ўқиганини эшитдилар.

Оллоҳу акбар!

Оллоҳнинг бандалари, дунёнинг ўтиши тез, заволи эса ундан тез! У билан ғофил ва манмансираган одамларгина ғурурланишади! Шундай экан, Оллоҳим, дунёни биз учун катта қайғу, билимимиз ғояси ва оқибатимизни жаҳаннам қилма ҳамда диёримиз ва қароргоҳимизни жаннат қил!