Фитр садақаси
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
- Фитр садақасининг машруъ
- бўлишидаги ҳикмат:
- Фитр закотининг ҳукми:
- Фитр садақасининг фарз бўлиш вақти:
- Фитр садақасининг миқдори:
Фитр садақаси
“Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий” китобидан иқтибос
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Муҳаммад ибн Иброҳим Тувайжирий
Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2014 - 1435
﴿ زكاة الفطر ﴾
مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي
« باللغة الأوزبكية »
محمد بن إبراهيم التويجري
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
مراجعة: شمس الدين درغامي
2014 - 1435
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Фитр закоти (садақаси), мусулмон кишига Рамазон тугаганда вожиб бўладиган бир садақа-дир.
Закотнинг турлари: шаръий фарз бўлган закотнинг уч тури бор:
Биринчи: нафс закоти. Бу, инсон ўз нафсини солиҳ амаллар билан ва гуноҳ ишлардан тавба қилиши билан поклашидир: “Дарҳақиқат уни (яъни ўз нафсини — жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди” (Шамс, 9-10).
Иккинчи: бадан закоти. Бу, Рамазон туга-гандаги фитр закоти бўлиб, рўзадорни беҳуда сўз ва номаъқул ишлардан поклаш ва мискин-ларга таом беришдир. Миқдори бир соъ ўлчов бирлигидаги таомдир.
Учинчи: мол закоти. Бу, моли нисобга етган кишиларга фарз бўлган закот бўлиб, Исломнинг учинчи рукни ҳисобланади. Закот бобида унинг зикри ўтди.
Фитр садақасининг машруъ
бўлишидаги ҳикмат:
Оллоҳ фитр закотини рўзадор учун беҳуда сўзлар ва номаъқул ишлардан поклашлик ва мискинларга егулик бўлиши ва ҳайит куни ўзгалардан сўрамасликлари ҳамда хурсандчи-ликда бойлар билан шерик бўлишлари учун шариат қилди. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо ривоят қилиб деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор (рўза мобайнида йўл қўйган) лағв ва фаҳш сўзларидан покланиши ва мискинларга егулик бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни ҳайит намозидан илгари адо қилса, у мақбул закотдир. Ким ҳайит намозидан кейин адо қилса, у оддий бир садақадир” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).
Фитр закотининг ҳукми:
Фитр закоти ўзи ва аҳлининг эҳтиёжидан ортиқ бир соъ миқдорда таомга эга бўлган ҳар бир мусулмон кишига: эркагу аёл, ҳуру қул, ёшу қарига фарздир.
Она қорнидаги ҳомила учун фитр закоти чиқариш мустаҳаб амалдир.
Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилиб деди:
“Биз фитр садақасини таомдан бир соъ, ёки арпадан бир соъ, ёки хурмодан бир соъ, ёки пишлоқдан бир соъ, ёки майиздан бир соъ чиқарар эдик” (муттафақун алайҳи).
Фитр садақасининг фарз бўлиш вақти:
Рамазоннинг охириги куни қуёш ботиши билан ҳар бир киши учун фитр садақаси вожиб бўлади. Ота оила аъзоларининг ёки улардан бошқаларнинг изни ва розилиги билан улар учун фитр садақасини чиқариши жоиздир ва у бу билан ажрланади.
Фитр садақасини чиқариш вақти:
1- Фитр садақани чиқариш вақти ҳайит кечасидан бошланиб, то ҳайит намози ўқилгунча оралиқдадир.
Ҳайит куни ҳайит намозидан олдин чиқа-ришлик афзалдир.
Шунингдек, ҳайитдан бир ёки икки кун олдин чиқарса ҳам бўлади, лекин бундан олдин чиқармайди. Ким фитр садақани ҳайит намозидан кейин берса, у оддий бир садақа бўлади. Агар бунга узрли сабаби бўлмаса, гуноҳкор бўлади.
Фитр садақани беришни узрсиз ҳайит куни-дан кечиктирган киши гуноҳкордир. Бордию узрли сабаби бўлса, гуноҳкор бўлмайди ва кейин ўтаб қўяди.
2- Фитр садақани Хайрия жамиятлари ва Исломий марказларнинг вакиллиги билан чиқарса бўлади. Бунда икки ҳолат бўлиши мумкин:
Биринчи: жамият фитр садақасини чиқарув-чидан ноиб бўлади. Бунда жамиятларга фитр садақасининг ўзи, ёки фитр садақасини сотиб олиши ва тарқатиши учун пули берилади. Кўпинча шундай қилинади. Бу ҳолатда жамият фитр сақадасини ҳайитдан олдин бериши шарт бўлади.
Иккинчи: жамият фитр садақасини чиқа-рувчи шасхсдан ноиб бўлади ва камбағал-бечоралар ҳам жамиятлар билан бирга бўлади. Бунда жамият бой учун садақасини (фақир ва мискинларга) бергани сабаб ундан вакил бўлади ва камбағалларни оталиққа олишлик билан волийдан мукаллаф бўлгани сабаб камбағалдан ноиб бўлади. Бу ҳолатда жамият ҳайитдан олдин фитр садақасининг эҳтиёжга ярашасини чиқаради. Шунингдек, камбағал-бечоралардан ноиб бўлгани сабаб-ли, алалхусус жамиятда камбағалларнинг рўйхати бор бўлса, ҳайитдан кейин чиқарса ҳам бўлаверади.
Фитр садақасининг миқдори:
Фитр садақасини аҳли балад (минтақа аҳолиси) учун озиқа бўлган нарсалардан чиқарса бўлади. Масалан, буғдой, арпа, хурмо, майиз, пишлоқ, гуруч, ун ва бошқалар. Фитр садақасининг камбағалларга манфаатлироқ бўлгани афзалидир.
Фитр садақанинг киши бошига берилиши керак бўлган миқдори (2,40) икки килограмму қирқ граммдир. Уни киши ўзи яшаб турган минтақадаги фақирларга беради.
Таомнинг ўрнига пулини бериш жоиз эмасдир.
Фитр садақасини олишга фақирлар ва мис-кинлар бошқалардан кўра ҳақлироқдирлар.
Ибн Умар разияллоҳу анҳумо ривоят қилиб деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр садақани мусулмонларнинг каттаю кичиги, эркагу аёли, ҳуру қулига ҳурмо ёки арпадан бир соъ чиқармоқликларини фарз қилди-лар” (муттафақун алайҳи).