Намозни зое қилиш
Категориялар
Full Description
- Намозни зое қилиш
- إضاعة الصلاة
- Биринчи
хутба
- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
- «Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).
- «Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта, Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир» (Нисо: 1).
- «Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71)).
- «Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102);
- «Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) муҳофаза этинглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринг-лар!» (Бақара: 238).
- «Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни, ёмон жазога) йўлиқадилар» (Марям: 59).
- «Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгай …» (Моъувн: 4, 5).
- «Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслаш-ни унуттирди» (Мужодала: 19).
- «(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида,) Улар айтарлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик. Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик). То бизларга аниқ (ўлим) келгунича бизлар Жазо — Қиёмат Кунини ёлғон дер эдик»» (Муддассир: 42 – 47).
- «Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103).
- «Бас, намозларини «унутиб» қўяди-ган кимсалар бўлган «намозҳон»ларга ҳалокат бўлгай-ки, улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!» (Моъувн: 4 – 7).
- «Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. — Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. — Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўр-синга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга олади-лар» (Нисо: 142).
- Иккинчи
хутба
- «Рукуъ қилганлар билан рукуъ қилинглар!» (Бақара: 430)
- «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган ҳолда намоз ўқимоқчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси қуролланган ҳолларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, қачон сажда қилишгач (яъни, намоз-нинг бир ракаатини ўқиб бўлишгач), орқаларингга бориб, (сизларни қўриқлаб) турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар. Агар ёғингарчиликдан азият чексангизлар ёки бемор бўлсан-гизлар, қуролларингизни ечиб қўйишингиз гуноҳ эмас. Аммо эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 102).
- «Аҳли-умматин-гизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!» (Тоҳа: 132).
- Биринчи
хутба
Намозни зое қилиш
إضاعة الصلاة
https://islamhouse.com/2813364
Намозни зое қилиш.. 1
إضاعة الصلاة 1
Биринчи хутба. 0
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.. 0
«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102). 1
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта, Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир» (Нисо: 1). 1
«Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71)). 1
«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102); 3
«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) муҳофаза этинглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринг-лар!» (Бақара: 238). 3
«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни, ёмон жазога) йўлиқадилар» (Марям: 59). 5
«Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгай …» (Моъувн: 4, 5). 6
«Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслаш-ни унуттирди» (Мужодала: 19). 7
«(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида,) Улар айтарлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик. Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик). То бизларга аниқ (ўлим) келгунича бизлар Жазо — Қиёмат Кунини ёлғон дер эдик»» (Муддассир: 42 – 47). 11
«Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103). 13
«Бас, намозларини «унутиб» қўяди-ган кимсалар бўлган «намозҳон»ларга ҳалокат бўлгай-ки, улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!» (Моъувн: 4 – 7). 14
«Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. — Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. — Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўр-синга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга олади-лар» (Нисо: 142). 16
Иккинчи хутба. 18
«Рукуъ қилганлар билан рукуъ қилинглар!» (Бақара: 430) 20
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган ҳолда намоз ўқимоқчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси қуролланган ҳолларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, қачон сажда қилишгач (яъни, намоз-нинг бир ракаатини ўқиб бўлишгач), орқаларингга бориб, (сизларни қўриқлаб) турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар. Агар ёғингарчиликдан азият чексангизлар ёки бемор бўлсан-гизлар, қуролларингизни ечиб қўйишингиз гуноҳ эмас. Аммо эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 102). 21
«Аҳли-умматин-гизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!» (Тоҳа: 132). 24
Биринчи хутба
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир… Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.
«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта, Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган Зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71)).
Сўнг …
(Дўстлар, билингларки, гапларнинг тўғрироғи — Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи — янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса — бидъат ва барча бидъат — залолатдир).
«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102);
«Барча намозларни ва хусусан ўрта намозни (аср намозини) муҳофаза этинглар — ўз вақтларида адо қилинглар! Ва Аллоҳ учун бўйинсунган ҳолда туринг-лар!» (Бақара: 238).
Ҳой Аллоҳнинг бандалари!
Намоз — диннинг устуни, ишончнинг боғичидир. У — тоат-ибодатларнинг пешонаси ва порлоқ нишонаси ҳамда амалларнинг энг яхшисидир. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ишларнинг боши Ислом, устуни намоз ва чўққиси Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир», — дедилар (Имом Аҳмад (21008); Термизий (2541); Ибн Можа (3963). Бу ҳадис, устозимизнинг айтишларича, Маъмар раҳимаҳуллоҳ Осим ибн Абу Нахуддан, у Абу Воилдан, у Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Ҳой, мўъминлар!
Аллоҳ таоло сизларни намозни тўкис ва ўз вақтида адо этишга буюрди. Бунга пайғамбарингиз Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи ва саллам ҳам қуйидаги ҳадислари билан рағбатлантирдилар: «Ким беш вақт намозни ўз вақтида ўқиса, бу намозлар Қиёмат куни унга нур, ҳужжат ва нажот бўлади. Ким бу намозларни ўз вақтида ўқимаса, Қиёмат кунида бу намозлар унга нур, ҳужжат ва нажот бўлмайди ва у Қорун, Фиръавн, Ҳомон ва Убай ибн Халаф билан бирга бўлади» (Имом Аҳмад (688) ва бошқалар яроқли санад билан нақл қилдилар).
Ҳой, мўъминлаар!
Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло намозни зое қилганларга гуноҳ, зулм ва шаҳватларга ғарқ бўлишни ваъда қилди. Аллоҳ таоло:
«Сўнг уларнинг ортидан намозни зое қиладиган ва шаҳватларга бериладиган кимсалар ўринбосар бўлдилар. Энди у (ўринбосарлар) албатта ёмонликка (яъни, ёмон жазога) йўлиқадилар» (Марям: 59).
Яъни, улар тез кунда алам, изтироб ва қаттиқ азобга дуч келадилар.
Аллоҳнинг бандалари, намозни зое қилиш катта гуноҳлардандир. Аллоҳ таоло айтди:
«Бас, намозларини «унутиб» қўядиган кимсалар бўлган «намозхон»ларга ҳалокат бўлгай …» (Моъувн: 4, 5).
Ҳой мўъминлар, намозни зое қилишнинг сон-саноқсиз шакллари бўлиб, уни бутунлай ўқимаслик, Аллоҳ сақласин, энг катта гуноҳ ва унинг оқибати таҳликалидир!
Ҳой мўъминлар, намозни ўқимаслик − Буюк Аллоҳга кофирлик, диндан ва барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга сиғинишдан воз кечиш, демакдир! Улуғ Аллоҳга қасамки, банданинг ўзини яратган, хилқатини тўкис қилган ва барча неъматларни ато этган Хожасига бўлган алоқасини узиши, оғир мусибат ва катта ҳалокатдир. Намозни тарк этиш ва уни вақтида ўқимаслик қалбида заррача иймони бўлган одам тарафидан эмас, балки, шайтон ин қуриб урчиган ва у билан Аллоҳнинг зикри ва шукри ўртасини тўсган қалб соҳибидангина содир бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло айтди:
«Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳни эслаш-ни унуттирди» (Мужодала: 19).
Ҳой мўъминлар, бу — намозни тарк этган ёки ундан воз кечган одамнинг ҳоли экан, ўз майли билан гапир-майдиган зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам, шундай дейдилар: «Одам билан куфр ўртасидаги фарқ намозни тарк этишдир» (Имом Муслим ривояти (82). Аъмаш раҳима-ҳуллоҳ Абу Суфёндан ривоят қилди: Мен Жобир ибн Абдуллоҳ (разияллоҳу анҳу)дан эшитдим).
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ривоятида эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Биз билан у (кофир ва мушрик)лар ўртасидаги аҳд (фарқ) намоз (ўқишда)дир. Ким уни тарк қилса кофир бўлибди!» (Имом Аҳмад (22428); Термизий (2621); Насоий (463); Ибн Можа (1079). Ҳусайн ибн Воқид (раҳимаҳуллоҳ) Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у отасидан ривоят қилди. Бу ҳадис, саҳиҳдир).
Энг яхши аср, пайғамбарлардан кейинги энг афзал бандалар — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари, намоз ўқимаган одамнинг кофир эканига ижмоъ-қарор қилганлар. Абдуллоҳ ибн Шақиқ шундай дейди: «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари амаллар ичидан намоздан бошқа бирон нарсани тарк қилишни куфр деб ҳисоблашмас эди» (Термизийнинг санади, соғлом ривоят).
Аллоҳ илҳом берган Умар разияллоҳу анҳу: «Намоз ўқимаган одамнинг мусулмончилиги йўқдир», — деди.
Алий разияллоҳу анҳу: «Намоз ўқимаган одам — кофир бўлибди», — деди.
Ҳой Аллоҳнинг бандалари, намозни тарк қилган одамнинг кофир бўлиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарак берган, саҳоба разияллоҳу анҳумлар қарор қилган ҳукм ва Аллоҳ таоло жаҳаннамга киришига сабаб қилган ишдир! Аллоҳ таоло жаҳаннамга кириш ва солиҳ инсонлар сафидан чиқиш сабабларини баён қилар экан шундай дейди:
«(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида,) Улар айтарлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик. Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик). То бизларга аниқ (ўлим) келгунича бизлар Жазо — Қиёмат Кунини ёлғон дер эдик»» (Муддассир: 42 – 47).
Уларни тўрт сифат нажот топганлар сафидан чиқариб, ҳалок бўлганлар қаторига қўшди: намоз ўқимаслик, бечораларга таом едирмаслик, ботил нарсаларни вайсаш ва Охиратни инкор этиш.
Дўстлар, битта намозни тарк этиш учун ҳам қаттиқ жазолар айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аср намозини ўқимаган одамнинг, амаллари бекор бўла-ди!» — дедилар (Имом Бухорий (553, 594). Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ Абу Мулайҳдан, у Бурайдадан ривоят қилди. Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилмади).
Шундай экан, бир намоз ортидан иккинчисини ўқимаган одам, амалларининг бекор бўлиши ва зиён кўришига лойиқ эмасми?
Ҳой мўъминлар, намозни вақтидан кечиктириш ҳам, уни зое қилишдан ҳисобланади! Чунки, Аллоҳ таоло намозларни муайян вақтларда ўқишни фарз қилди:
«Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди» (Нисо: 103).
Намознинг ўз вақти бўлиб, ўша вақтда ўқилсагина намоз дуруст бўлади. Уни вақтидан илгари ўқиш мумкин бўлмаганидек, вақтидан ҳам кечиктирилмайди. Намоз вақтларини белгиланганидан илгари ёки кейин ўқишни ҳалол деб ҳисоблаган одам, катта жангни бошлаган бўлади. Аллоҳ таоло айтди:
«Бас, намозларини «унутиб» қўяди-ган кимсалар бўлган «намозҳон»ларга ҳалокат бўлгай-ки, улар риёкорлик қиладиган ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!» (Моъувн: 4 – 7).
Кошки мен намозини ўз вақтидан кечиктирадиган ва уни мудом ўқимайдиган — «унутиб қўядиган» кимсалар-нинг ушбу оятнинг қайси маъноларига муносиб эканини билсам?! Улар намозни билмайдиларми ёки залолатларида дарбадармилар? Ёки шайтон уларни эгаллаб, Аллоҳнинг зикрини унуттирдими? Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан қўрқинглар! Бу намозларни ўз вақтида тўкис адо этинглар! Чунки, намозлар — Исломнинг маёғи, динларнинг чодиридир. Ким намозларни ёдда тутса ва уларни ўз вақтида тўкис адо этса, ўз динини ҳимоя қилган бўлади. Ким намозларни зое қилса, бошқа нарсаларни зое қилиши аниқдир!
Аллоҳнинг бандалари, намознинг фарз ва рукнларини тўкис адо этмаслик — намозни зое қилишнинг бир парчасидир! Чунки, Аллоҳ таоло намозни нуқсонли адо этишни мунофиқлик аломатларидан бири деб ҳисоблади:
«Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. — Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. — Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўр-синга турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга олади-лар» (Нисо: 142).
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ривоят қилган шу ҳадис бор: «Бу — мунофиқнинг намозидир: қуёш кўтарилгунича кутиб, шайтоннинг икки шохлари ўртасига келганида ўрнидан туради-да, тўрт марта (товуқ чўқиганидек) “чўқийди” ва бу “чўқиши”да Аллоҳни жуда ҳам оз эслайди» (Имом Муслим (622). Абдуссалом ибн Жаъфарнинг Анас разияллоҳу анҳудан ривоят силсиласи).
Ҳой Аллоҳнинг бандалари, бу — намознинг рукн ва фарзларини тўкис қилмаслик мунофиқлик аломати эканига ҳужжатдир! Ҳой Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан қўрқинг-лар, намозларни ўз вақтида ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиганидек ўқинглар! Чунки, йўлларнинг энг яхшиси — Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидир. Бас, Аллоҳ учун умид, хушуъ, рағбат ва қўрқув билан туринглар!
Иккинчи хутба
(Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар, Унинг охирги пайғамбари бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин).
Сўнг …
Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва бу муаззам ибодатнинг қадрини билинглар! Чунки, қалбингиздаги диннинг қадри, шу қалбнинг намозни нақадар улуғлаши ва унга нақадар эътибор бериши билан ўлчанади. Бундан ташқари, намознинг Аллоҳ даргоҳида катта ўрни бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мудом, ҳатто жон талвасасида ҳам намоз ўқишга васият қилганлар. Анас разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўнгги нафасларида: «Намоз(ни ўқинглар) ва қўл остингиздаги (қулларингиз ҳаққини зое қилманглар)!» — дедилар ва кўксидан ғарғара келиб, тиллари калимага айланмай қолди».
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтди: «Бандаларнинг Исломдан бўлган насибаси намоздан олган насибаси қадардир. Исломга бўлган рағбати ҳам, намозга бўлган рағбати қадардир».
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ яна шундай деган: «Ҳой Аллоҳнинг бандаси, ўзингни тани! Ўзингда Ислом қадри бўлмай туриб Аллоҳга дуч келишдан қўрқ! Қалбингдаги Ислом миқдори, қалбингдаги намоз миқдори кабидир».
Ҳой мўъминлар, бу ибодатнинг ўрнини билиб, уни ўз вақтида рукуъ ва саждаларини тўкис қилиб адо этинглар! Чунки намоз, Аллоҳ таоло:
«Рукуъ қилганлар билан рукуъ қилинглар!» (Бақара: 430)
ояти билан буюрган Ислом шиоридир.
Аллоҳ таоло ҳатто уруш ва жанг майдонларида ҳам намозни тарк этмасликка буюрди:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қачон сиз (жанг майдонида) мўминлар орасида бўлиб, уларга имом бўлган ҳолда намоз ўқимоқчи бўлсангиз, улардан бир тоифаси қуролланган ҳолларида сиз билан намозга турсинлар. Бас, қачон сажда қилишгач (яъни, намоз-нинг бир ракаатини ўқиб бўлишгач), орқаларингга бориб, (сизларни қўриқлаб) турсинлар ва ҳали намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар. Агар ёғингарчиликдан азият чексангизлар ёки бемор бўлсан-гизлар, қуролларингизни ечиб қўйишингиз гуноҳ эмас. Аммо эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир» (Нисо: 102).
Шунинг учун ҳам намоз вақти келгач саҳобаларнинг бир қисми жангни тўхтатиб, Аллоҳдан умид қилиб намозга турар эдилар. (Байт):
Роббиларига марҳаматларини инъом этиши учун қиларлар дуо.
Ҳой сиз, муаззиннинг «Ҳаййа алас-солааҳ» (Намозга шошилинглар!) ва «Ҳаййа алал-фалааҳ» (Нажотга шошилинглар!) деган чақириғини эшитсада хотиржам турган, бу чақириқ таъсир этмай иши ва кўнгил очишига давом этган ҳамда жамоат намозида иштирок этмаган инсонлар, сизларга нима бўлди?! Бу лоқайд гуноҳкор, Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳунинг ушу сўзларини эшитмадими?! «Эртага Аллоҳга мусулмон ўлароқ дуч келишни суйган инсон, бу намозларни азон айтилган жойларда ўз вақтида ўқисин! Агар намозларни, намозга келмаган одамдек уйларингизда ўқисангиз, Пайғамбарин-гиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатини тарк этган бўласиз. Пайғамбарингиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатини тарк этсангиз — адашасиз. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонида (жамоат) намоз(и)га ҳақиқий мунофиқларгина келмаганини кўрганман».
Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан тақво қилинглар, намозлар-ни вақтида ўқинглар ва қолгувчи солиҳ ишларни кўп қилинглар! Фарзандларингиз ва оилангиздагиларни, Аллоҳ айтганидек, намоз ўқишга буюринглар:
«Аҳли-умматин-гизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!» (Тоҳа: 132).
Аллоҳим, бизни ва зурриётимизни намозни тўкис адо этганлар жумласидан қил! Роббимиз, дуоларимизни қабул айла!