Иймон ҳақиқати
Категориялар
Full Description
- ИЙМОН ҲАҚИҚАТИ
- حقيقة الإيمان
- 1 — Иймон — талаффуз ва
амалдир. Қалб ва тилнинг талаффузи, қалб, тил ва аъзолар амалидир.
- ﴿ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آياتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانَاً وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ.الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ. أُوْلَئِكَ هُمْ الْمُؤْمِنُونَ حَقّاً لَهُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَمَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ ﴾
- ﴿ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ لَمْ يَرْتَابُوا وَجَاهَدُوا بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أُوْلَئِكَ هُمْ الصَّادِقُونَ ﴾
- 2 — Танҳо талаффуз қилинганида «Иймон» сўзи танҳо ҳолатида истеъмол қилинган «Ислом» сўзи билан маънодошдир.
- 3 — Иймон кўпайиб (кучайиб), озаяди (сусаяди).
- 4 — Иймон, юқоридаги ҳадисда зикр қилин-ганидек, фарқли бўлиб, баъзилари айримларидан баланд бўлади:
- 5 — Мўминлар иймон борасида фарқли бўлиб, айримларининг иймонлари мукаммалроқ бўлади.
- 6 — Иймондаги истисно
- 7 — Иймон тавсифи катта ва кичик гуноҳларни қилиш билан йўқ бўлмайди, аксинча, камаяди.
- 1 — Хаворижлар
- 2 — Мўътазилалар
- ﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلَى الْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالأُنثَى بِالأُنثَى فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَأَدَاءٌ إِلَيْهِ بِإِحْسَانٍ ﴾
- ﴿ وَإِنْ طَائِفَتَانِ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا فَإِنْ بَغَتْ إِحْدَاهُمَا عَلَى الأُخْرَى فَقَاتِلُوا الَّتِي تَبْغِي حَتَّى تَفِيءَ إِلَى أَمْرِ اللَّهِ فَإِنْ فَاءَتْ فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا بِالْعَدْلِ وَأَقْسِطُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ . إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ﴾
- ﴿ وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ ﴾
- 1 — Иймон — талаффуз ва
амалдир. Қалб ва тилнинг талаффузи, қалб, тил ва аъзолар амалидир.
Иймон ҳақиқати
1 — Иймон — талаффуз ва амалдир. Қалб ва тилнинг талаффузи, қалб, тил ва аъзолар амалидир.
Қалб талаффузи — уни эътиқод қилиш, тасдиқлаш ва қабул қилишдир.
Тил талаффузи — Ислом калимасини талаффуз қилиб, шаҳодат калималарини айтишдир.
Қалб амали — банда қиладиган ният ҳамда қўрқиш, умид ва таваккул қилиш каби истаклар.
Тил амали — тилдан чиқадиган зикр, дуо ва тиловатлар каби амаллардир.
Аъзолар амали — аъзолар ҳаракати оқибатида содир бўладиган бадан ибодатларидир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آياتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانَاً وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ.الَّذِينَ يُقِيمُونَ الصَّلاةَ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ. أُوْلَئِكَ هُمْ الْمُؤْمِنُونَ حَقّاً لَهُمْ دَرَجَاتٌ عِنْدَ رَبِّهِمْ وَمَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ ﴾
«Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар. Улар намозни тўкис адо этадилар ва Биз уларни баҳраманд қилган нарсалардан инфоқ-эҳсон қиладилар. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлар бўлиб, улар учун Парвар-дигорлари ҳузурида (яъни, жаннатда юксак) даража-лар, мағфират ва улуғ ризқ бордир» (Анфол: 2 - 4);
﴿ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ الَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ ثُمَّ لَمْ يَرْتَابُوا وَجَاهَدُوا بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أُوْلَئِكَ هُمْ الصَّادِقُونَ ﴾
«Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашган зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир» (Ҳужурот: 15).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Иймон етмиш ёки олтмиш қанча ҳам бўлакдир. Уларнинг энг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дея талаффуз қилиш, энг пасти эса озорли нарсаларни йўлдан четлатишдир. Ҳаё ҳам иймоннинг бир бўлагидир» (Муттафақун алайҳ).
Иймонинг талаффуз ва амал ила мураккаб бўлган ҳақиқати бор. Иймон — талаффуз ва амални тақозо этган тасдиқдир. Талаффуз ва амалнинг йўқлиги, тасдиқнинг йўқлигига далилдир.
2 — Танҳо талаффуз қилинганида «Иймон» сўзи танҳо ҳолатида истеъмол қилинган «Ислом» сўзи билан маънодошдир.
Ҳолбуки, ҳар иккиси ҳам динни ифодалайди. Аммо бир-бирига боғлаб келтирилганида «иймон» сўзи ички эътиқодни, «Ислом» сўзи эса зоҳирий амални ифодалайди. Бунга кўра, ҳар бир мўмин мусулмондир, ҳар бир мусулмон эса мўмин эмасдир. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ قَالَتْ الأَعْرَابُ آمَنَّا قُلْ لَمْ تُؤْمِنُوا وَلَكِنْ قُولُوا أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلْ الإِيمَانُ فِي قُلُوبِكُمْ ﴾
«Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дедилар. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар «Бўйинсундик», денглар, (чунки ҳали-ҳануз) иймон дилларингизга кирган эмасдир» (Ҳужурот: 14).
3 — Иймон кўпайиб (кучайиб), озаяди (сусаяди).
Иймон Аллоҳ таолони таниш, Унинг коинотдаги мўъжизалари ҳамда шаръий оятлари ҳақида тафаккур қилиш, ибодатларни қилиш ва гуноҳлардан воз кечиш билан кўпаяди (кучаяди). Аллоҳ таолони танимаслик, Аллоҳнинг коинотдаги мўъжизаларидан ғафлатда қолиш, шаръий оятларидан юз ўгириш, тоату ибодатларни қилмаслик ва гуноҳларга қўл уриш иймонни заифлатади. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَإِذَا تُلِيَتْ عَلَيْهِمْ آياتُهُ زَادَتْهُمْ إِيمَانَاً ﴾
«Фақат Аллоҳ (номи) зикр қилинганида қалб-ларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва Парвардигорларигагина суянадиган кишилар (ҳақиқий) мўминдирлар» (Анфол: 2);
﴿ فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا فَزَادَتْهُمْ إِيمَاناً وَهُمْ يَسْتَبْشِرُونَ ﴾
«Бас, у (сура) иймон келтирган зотларнинг иймонларини албатта зиёда қилур ва улар шод-хуррам бўлурлар» (Тавба: 124);
﴿ هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ السَّكِينَةَ فِي قُلُوبِ الْمُؤْمِنِينَ لِيَزْدَادُوا إِيمَاناً مَعَ إِيمَانِهِمْ ﴾
«У (Аллоҳ) ўз иймон-ишончларига яна ишонч қўшишлари учун мўминларнинг дилларига сакинат-ором туширган зотдир» (Фатҳ: 4).
4 — Иймон, юқоридаги ҳадисда зикр қилин-ганидек, фарқли бўлиб, баъзилари айримларидан баланд бўлади:
«Иймон етмиш ёки олтмиш қанча ҳам бўлакдир. Уларнинг энг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) дея талаффуз қилиш, энг пасти эса озорли нарсаларни йўлдан четлатишдир. Ҳаё ҳам иймоннинг бир бўлагидир» (Муттафақун алайҳ).
5 — Мўминлар иймон борасида фарқли бўлиб, айримларининг иймонлари мукаммалроқ бўлади.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿ ثُمَّ أَوْرَثْنَا الْكِتَابَ الَّذِينَ اصْطَفَيْنَا مِنْ عِبَادِنَا فَمِنْهُمْ ظَالِمٌ لِنَفْسِهِ وَمِنْهُمْ مُقْتَصِدٌ وَمِنْهُمْ سَابِقٌ بِالْخَيْرَاتِ بِإِذْنِ اللَّهِ ذَلِكَ هُوَ الْفَضْلُ الْكَبِير﴾
«Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни (яъни, сизнинг умматин-гизни) ворис қилдик. Бас уларнинг орасида (Қуръонни ўқиса-да, унга амал қилмайдиган) ўз жонига жабр қилгувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилгувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изну иродаси билан мудом яхши-ликларга шошилгувчи ҳам бордир. Ана ўша (яъни Қуръонга ворис бўлиш Аллоҳнинг) катта марҳама-тидир» (Фотир: 32).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўминларнинг иймони мукаммал бўлгани — ахлоқи гўзал бўлганларидир», — дедилар (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).
Шаҳодат калималарини маъноларига эътиқод қилиб, талабларига амал қилиб талаффуз қилган одам, иймон асосини бажарган бўлса, фарз ибодатларни адо этиб, ҳаром нарсалардан воз кечган одам фарз қилинган иймонни бажо келтирган бўлади. Фарз ва мустаҳаб амалларни қилиб, ҳаром ва макруҳ ишларни қилмаган одам, мукаммал иймонни рўёбга чиқарган бўлади.
6 — Иймондаги истисно
Яъни, «Мен Аллоҳ хоҳласа мўминман!» — дейиш-нинг уч ҳолати бор:
Биринчи ҳолат: бундай одам иймонининг аслида шубҳа қилиб айтган бўлса, бундай дейиши ҳаром ҳатто куфрдир. Чунки, иймон жиддийликни талаб қилади.
Иккинчи ҳолат: мазкур одам фарз бўлган ёки комил иймонни рўёбга чиқариш иддаоси билан «Мен Аллоҳ хоҳласа мўминман!» деган бўлса, бундай дейиш фарздир.
Учинчи ҳолат: мазкур одам иймондаги истиснони Аллоҳнинг хоҳиши билан табаррукланиш учун айтган бўлса, бундай дейиши жоиздир.
7 — Иймон тавсифи катта ва кичик гуноҳларни қилиш билан йўқ бўлмайди, аксинча, камаяди.
Шу боис, катта гуноҳни қилганлар иймони камайган мўминлардир: иймонлари билан мўмин, гуноҳлари билан эса фосиқ бўлиб, бу дунёда Ислом миллатидан чиқмайдилар ва у дунёда жаҳаннамда абадий қолмайдилар. Балки, Аллоҳнинг хоҳишига ҳаволадирлар: хоҳласа лутфи билан афв қилиб жаннатга киритади. хоҳласа гуноҳига қараб азоблайди. Бироқ азобласада, охир-оқибат жаннатга киради. Ёхуд айрим гуноҳлари бадалига жаҳаннамга кирсада, шафоатчиларнинг ҳомийлиги ёки раҳим қилгувчи-ларнинг Раҳмлироғи — Аллоҳнинг раҳмати билан жаҳаннамдан чиқадилар. Аллоҳ таоло айтди:
﴿ إِنَّ اللَّهَ لا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدْ افْتَرَى إِثْماً عَظِيماً ﴾
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур. Ким Аллоҳга (бирор кимса ёки нарсани) шерик келтирса, бас, у буюк гуноҳни тўқиб чиқарибди» (Нисо: 48).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Жаннат аҳли жаннатга, жаҳаннам аҳли жаҳан-намга киргач, Аллоҳ таоло: «Қалбида хардал уруғича иймони бўлган одамларни (жаҳаннамдан) чиқаринг-лар», — дея нидо қилади. Улар (ёниш оқибатида) қорайиб кетган ҳолатларида (жаҳаннамдан) чиқадилар ва уларни Ҳаёт дарёсига отилади» (Имом Бухорий ривояти);
«Жаҳаннамдан «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқдир) деган ва қалбида арпа уруғи оғирлигича яхшилик бўлган одам чиқади. Жаҳан-намдан «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқдир) деган ва қалбида буғдой уруғи оғирлигича яхшилик бўлган одам чиқади. Жаҳан-намдан «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳдан бошқа барҳақ илоҳ йўқдир) деган ва қалбида маккажўхори доначаси оғирлигича яхшилик бўлган одам чиқади» (Имом Бухорий ривояти).
Мазкур ҳадис бошқа бир ривоятда «яхшилик» сўзи ўрнига «иймон» сўзи билан нақл қилинган.
Ушбу мавзуда икки тоифа адашди:
Биринчи: Ваъидийлар (азоб даракчилари)
Азоб даракчилари азобларнинг жорий бўлишини эътироф этсаларда, катта гуноҳларни қилган муваҳҳидлар осийларга бериладиган шафоатни инкор қиладилар. Азоб даракчилари икки тоифадир:
1 — Хаворижлар
Хаворижлар: «Катта гуноҳларни қилган одамлар иймон доирасидан айрилиб, куфр доирасига кириб кофирга айланадилар ва жаҳаннамда мангу қолади-лар», — деб эътиқод қиладилар.
2 — Мўътазилалар
Мўътазилалар: «Катта гуноҳларни қилган одамлар иймон доирасидан айрилиб, куфр доирасига кирмай-дилар. Улар бу дунёда икки мақом ўртасидаги мақом: мўмин ҳам, кофир ҳам эмаслар ва бу иккисининг ўртасидадирлар. Охиратда эса жаҳаннамда мангу қоладилар», — деб эътиқод қиладилар.
Азоб даракчиларига бир неча жиҳатдан раддия берилади:
Аввало, Аллоҳ таоло катта гуноҳларни қилган одамлар учун иймонни собит қилиб, иймоний биродарлик сифатларини сақлаб, шундай деди:
﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمْ الْقِصَاصُ فِي الْقَتْلَى الْحُرُّ بِالْحُرِّ وَالْعَبْدُ بِالْعَبْدِ وَالأُنثَى بِالأُنثَى فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ فَاتِّبَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ وَأَدَاءٌ إِلَيْهِ بِإِحْسَانٍ ﴾
«(Эй мўминлар) сизларга ўлдирилган кишилар учун озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса), у ҳолда яхшилик билан бўйинсуниш ва чиройли суратда товон тўлаш лозимдир» (Бақара: 178). Аллоҳ таоло бу оятда «қотил»ни ўлдирилган одамнинг «қардоши» деди.
Яна Аллоҳ таоло айтди:
﴿ وَإِنْ طَائِفَتَانِ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ اقْتَتَلُوا فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا فَإِنْ بَغَتْ إِحْدَاهُمَا عَلَى الأُخْرَى فَقَاتِلُوا الَّتِي تَبْغِي حَتَّى تَفِيءَ إِلَى أَمْرِ اللَّهِ فَإِنْ فَاءَتْ فَأَصْلِحُوا بَيْنَهُمَا بِالْعَدْلِ وَأَقْسِطُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ . إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ﴾
«(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинг-лар! Зеро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суяр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар» (Ҳужурот: 9, 10). Бу оятларда ҳам Аллоҳ таоло бир-бири билан урушаётган икки тоифани иймон ва биродарликка нисбатлади.
Иккинчидан: Аллоҳ таоло ширкдан бошқа гуноҳни хоҳлаган кишиси учун мағфират қилади, шафоат ҳақида ворид бўлган мутавотир ҳадисларда зикр қилинганидек, жаҳаннамдан қалбида хардал уруғи оғирлигича иймон бўлган одамни чиқаради.
Иккинчи: Муржиъалар (айирмачилар)
Муржиъалар амалларни иймондан айирадилар. Уларга кўра кофирга ибодат фойда қилмаганидек, иймон бўлса гуноҳ таъсир қилмайди. Улар иймонни таърифлашда бир неча тоифага бўлиндилар:
1 — Жаҳмийлар: (Иймон): фақатгина қалб тасдиқи ёки кўнгил тозалигидир (дедилар).
2 — Киромийлар: (Иймон): фақатгина тил билан талаффуз қилишдир (дедилар).
3 — Фақиҳлардан етишиб чиққан муржиъалар: (Иймон): фақатгина қалб тасдиқи ёки тил талаффу-зидан иборатдир. Амаллар иймон ва иймон ҳақиқати ичига кирмайди. Амаллар — иймон меваларидир (дедилар).
Муржиъаларга раддия ҳам бир неча жиҳатдандир:
Аввало: Аллоҳ таоло амалларни иймон деб атади ва Байтул Мақдис томон юзланиб намоз ўқиган ва қибла (Каъбага) бурилишидан илгари вафот этган кимсалар ҳақида:
﴿ وَمَا كَانَ اللَّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانَكُمْ ﴾
«Аллоҳ сизларнинг намозингизни зое қилмай-ди» (Бақара: 143) — деди ва бу оятдаги «иймонин-гиз»дан мақсад «намозингиз»дир.
Иккинчи: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мутлақ иймонни амалий суратдаги катта гуноҳларни қилган кишидан рад қилиб шундай дедилар: «Зоний мўмин ҳолатида зино қилмайди. Ўғри мўмин ҳолатида ўғирлик қилмайди. Шаробхўр мўмин ҳолатида шароб ичмайди, одамлар кўзини тикиб турар экан қийматли нарсани мўмин ҳолатида тортиб олмайди» (Муттафақун алайҳ).
Икки: азоб даракчилари ва айирмачи (муржиъалар) айтган гапларнинг фасод манбаи, уларнинг «Иймон яхлит нарсадир: ё бўлади, ёки бўлмайди!» дея эътиқод қилишларидир. Муржиъалар қалб ёки тил билан, ёхуд ҳар иккиси билан иқрор бўлиш биланоқ, амал қилмасада иймонни бор деб ҳисобладилар. Улар ўта сустлик қилган тоифа бўлдилар. Азоб даракчилари эса, битта катта гуноҳни қилиш билан иймонни йўққа чиқариб, меъёрдан ошган тоифа бўлдилар. Бу икки тоифанинг бошланиши бир бўлсада, натижалари бир-бирига зиддир.