Пайғамбаримизнинг қурбонлик ва ақиқа қилишдаги суннатлари
Категориялар
Манба
Full Description
Пайғамбаримизнинг қурбонлик ва ақиқа қилишдаги суннатлари
«Ҳадю Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам фи ибадатиҳи ва муъамалатиҳи ва ахлақиҳи» китобидан иқтибос
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
Доктор Аҳмад ибн Усмон ал-Мазид
Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший
Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий
هدْيه صلى الله عليْه وسلّم في الْهدايا والضّحايا والْعقيقة
مقالة مقتبسة من كتاب هدي محمد صلى الله عليه وسلم في عبادته ومعاملاته وأخلاقه
[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]
د. أحمد بن عثمان المزيد
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
مراجعة: أبو محمد علي البخاري
12- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадй қурбонлиги, қурбонлик ва ақиқа қилишдаги суннатлари[1]
А- Ҳадй қурбонлиги[2]ни қилишдаги суннатлари:
1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўй ва туяни, шунингдек, аёлларининг номидан эса сигирни ҳадй шаклида қурбонлик қилганлар (яъни, Ҳарам диёрида сўйишлиши учун ҳадя қилиб юборганлар). Мадинада муқим турганларида ҳам, ҳаж ва умрада ҳам ҳадй шаклида қурбонлик қилганлар.
2) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари қурбонлик қўйларга (тиғ билан жароҳатлаб, оққан) қонини суртиб, белгилаб қўйиш эмас, гарданига бирор нарса осиб белгилаб қўйиш эди. Агар муқим турганларида қурбонликни ҳадй қилсалар, у кишига эҳромдаги кишига (ов қилиш, соч олиш, аёл билан бирга бўлиш каби) ҳаром бўлган нарсалардан бирортаси ҳаром бўлмас, ҳамма нарса ҳалоллигича қоларди.
3) Агар туяни ҳадй шаклида қурбонлик қилсалар, гарданига бирор нарса осар ва ўнг ўркачини (тиғ билан) қон чиқадиган даражада тилиб, оққан қонини суртиб, белгилаб қўяр эдилар ҳам.
4) Агар ҳадй қурбонлигини Ҳарамга жўнатаётган бўлсалар, қурбонликлардан қайси бири ҳолдан тойиб, ўлиш арафасида бўлса, уни сўйиб, туёғини қонга бўяшини ва уни қурбонлик ҳайвоннинг сиртига қўйишини ва ундан ўзи ҳам, ҳамроҳлари ҳам емаслигини, сўнгра гўштини тақсимлаб юборишини буюрар эдилар.
5) Ҳадй қурбонлигидан туяда ва сигирда етти кишини шерик қилар эдилар.
6) Ҳадй қурбонлик ҳайвонни ҳайдаб борувчига эҳтиёж туғилганда, ундан бошқа улов топгунича яхшилик билан минишига руҳсат бердилар.
7) У зотнинг суннатлари: туяни тикка турган ва чап олдинги оёғи боғланган ҳолида бўғизлар, сўйишдан олдин “Бисмиллаҳ”, деб такбир айтар эдилар.
8) Қурбонликларини ўз қўллари билан бўғизлар, гоҳида баъзиларини эса вакилларига бўғизлатар эдилар.
9) Қўйларни сўйган пайтларида бир оёқларини қўйнинг бўйнининг ён тарафидан босар, сўнгра “Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар”, деб бўғизлар эдилар.
10) Умматига ўзларининг ҳар турли қурбонликларидан ейишларини ва захира учун олиб қўйишларини мубоҳ қилдилар.
11) Ҳадй қурбонлик гўштини баъзан тўла тақсим қилган бўлсалар, баъзан “Ким хоҳласа, ўзига ҳам ажратиб олсин”, дедилар.
12) Умра учун олиб келган қурбонлигини Марвада, Қирон (ҳаж ва умра) ҳажи қурбонлигини Минода сўяр эдилар.
Қурбонликларини эҳромдан чиқмасдан туриб, шунингдек, қуёш чиқмасдан ва шайтонга тош отмасдан олдин асло сўймасдилар. Қурбонликни қуёш чиқмасдан олдин сўйишга ҳеч қачон руҳсат бермадилар.
Б- Қурбонликлар борасидаги суннатлари[3]:
1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қурбонлик қилишни ҳеч тарк қилмас ва иккита қўчқор қурбонлик қилар эдилар. Уларни қурбон ҳайит намозидан сўнгра сўяр ва “Ташриқ кунлари (Зул-ҳижжанинг 11, 12, 13- кунлари)нинг ҳаммаси қурбонлик қилинадиган кунлардир”, дер эдилар (Ҳоким ривояти).
2) Ким ҳайит намозидан олдин қурбонлигини сўйган бўлса, қурбонлик эмас, балки оиласига тақдим қилган гўштдан бошқа нарса бўлмаслигини хабар бердилар (Муттафақун алайҳ).
3) Қўйлардан олти ойга тўлганини, сигирлардан уч ёшга кирганини ва туялардан беш ёшга тўлганини қурбонлик қилишга буюрдилар.
4) Қурбонликни танлар, чиройлисига ва айблардан саломат бўлишига эътибор берар эдилар. Қулоғи кесилган, шохи синган, кўзи кўр, оқсоқ, жуда ориқ ва заиф ҳайвонни қурбонлик қилишдан қайтарар эдилар. Шунингдек, кўз ва қулоқларини соғломлигига қарашни буюрдилар.
5) Қурбонлик қилишни хоҳлаган кишига Зул-ҳижжа ойи кириши билан 10 кун давомида баданидан соч, тук, тирноқ каби нарсалардан бирортасини олмасликка буюрдилар.
6) Мусолла-намозгоҳда қурбонлик қилиш у зотнинг суннати эди.
7) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига кўра, битта қўй қурбонлик қилган кишининг ўзи ва оиласи номидан сўйишликка етарли бўларди, агарда оиласида кўп одам бўлса ҳам.
В- Ақиқа қилишдаги суннатлари:[4]
1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган саҳиҳ ривоятда шундай дейилган: “Ҳар бир (янги туғилган) чақалоқ (ақиқаси сўйилгунига қадар) ақиқасига гаровга қўйилгандир. (Бола туғилиши-нинг) еттинчи куни унга ақиқа ҳайвони сўйилади, чақалоқнинг сочи олиниб, унга исм қўйилади” (Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоятлари).
2) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедиларки: “Ўғил бола учун иккита қўй (бир вақтда), қиз бола учун битта қўй сўйилади” (Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).