×
Мен намоз ўқимайман, бироқ намоз ўқиш аҳдим бор. Лекин, намоз ўқимоқчи бўлсам гўё олдимда бир тоғ тургандек бўлади-да, намоз ўқиш менга дунёдаги энг оғир ишлардан биридек туюлади. Мен нима қилишим керак? Ҳолбуки ўзим, намоз ўқимаганим учун гуноҳкорликни ҳис этиб, безовтаман, деган саволга жавоб берилган.

Намоз ўқимайман, бироқ намоз ўқиш аҳдим бор

[ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

Шайх Солиҳ ибн Фавзон
ал-Фавзон

—™

Таржима: Абу Жаъфар Бухорий

Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший

حكم عاقد العزم على الصلاة ولكن لا يصلي

الشيخ صالح بن فوزان الفوزان

—™

ترجمة: أبو جعفر البخاري

مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

Намоз ўқимайман, бироқ намоз ўқиш аҳдим бор

Савол:

Мен намоз ўқимайман, бироқ намоз ўқиш аҳдим бор. Лекин, намоз ўқимоқчи бўлсам гўё олдимда бир тоғ тургандек бўлади-да, намоз ўқиш менга дунёдаги энг оғир ишлардан биридек туюлади. Мен нима қили-шим керак? Ҳолбуки ўзим, намоз ўқимаганим учун гуноҳкорликни ҳис этиб, безовтаман.

Жавоб:

Сиздаги бу туйғулар шайтондан-дир. Сиз уни Оллоҳ таолога берилиш, қатъий ирода ва намозга бўлган рағ-бат билангина енга оласиз. Оллоҳ сизга ёрдам берсин.

Ҳадис шарифда шундай дейил-ган: «Агар банда ухласа шайтон унинг пешонасига учта тугун тугади ва: Ухла, сенинг олдингда узоқ кеча бор!, – дейди. Агар мўмин уйғониб Оллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Таҳорат қилса иккинчи тугун, намоз ўқиса учинчи тугун ечилиб, хурсанд ва бағрикенг бўлиб тонг оттиради. Агар (намозга) турмаса, Оллоҳни зикр қилмаса ва намозни ўқимаса, унинг устида ўша тугунлар қолади ва таъби тирриқ ва ялқов бўлиб тонг оттира-ди» (Саҳиҳи ҳадис. Имом Бухорий 2/46).

Сиздаги нарса шайтондан бўлиб, у тоат-ибодатлардан тўсади, ибодат-ларни хусусан намозни бандага оғир қилиб кўрсатади. Аллоҳ таоло айтди:

«Сабр ва салот (намоз ўқиш) билан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар ўзларининг Парвардигорларига рў-барў бўлишларини ва шубҳасиз, Унга қайтажакларини биладиган шикас-танафс зотларга (оғир эмасдир)» (Бақара: 45).

Оллоҳ таоло намоз ўқиш, Оллоҳдан ва Оллоҳ учун қўрқадиган одамлар учун осон ва бошқалар учун эса оғир эканидан дарак берди. Оллоҳ таоло уларга намоз ўқишни осон қилади ва намоз уларнинг қувончи ва қалбларининг неъматига айланади. Ҳолбуки, намоз Расу-луллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал-ламнинг қувончи бўлиб, намоз ўқиганларида роҳатланар ва лаззат олар эдилар. Намоз ўқиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун осон ва қалбининг қувончи эди. Ҳар бир мўмин иймони ва тақвосига қараб шу сифатларга лойиқ бўла олади. Намоз ўқиш фақатгина муно-фиқларга оғир келади, холос. Оллоҳ таоло айтди:

«Албатта мунофиқлар Оллоҳни алдамоқчи бўладилар. — Ҳолбуки, Оллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчи-дир. — Ва қачон намозга турсалар дангасалик билан, хўжакўрсинга турадилар ва Оллоҳни камдан-кам ёдга оладилар» (Нисо: 142);

«(Қилган инфоқ-эҳсонлари (Оллоҳ даргоҳида) қабул қилинишидан тўс-ган нарса фақат уларнинг Оллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтир-маганлари, намозга фақат эринган ҳолларидагина келишлари ва ўзлари истамаган ҳолларидагана инфоқ-эҳсон қилганликларидир» (Тавба: 54).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам: «Мунофиқларга оғирроқ бўлган намозлар – хуфтон ва бомдод намозларидир. Агар улардаги (савоб-лар)ни билишганида эди эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар» (Имом Бухорий 1/160).

Савол бераётган одам, сиз Оллоҳ таолодан ёрдам сўранг, намозни адо этиш ва унга иқбол қилишга ҳарис бўлинг. Ўша пайтда шайтон сиздан воз кечиб, сизга намоз ўқиш осон бўлади, нафсингиз намозга ўрганади ва, иншааллоҳ, қалбингиз қувончга тўлади ҳамда Оллоҳ таоло таҳорат олиш ва намоз ўқиш пайтида хаёлингизни чулғаган қийинчилик-ларни кетказади.

Манбаъ: «ал-Мунтақо мин фатаавал-Фавзан», Намоз китоби,
3 жузъ