Рамазоннинг ўзига хосликлари
Бу материал ... таржима қилинган
Категориялар
Full Description
Рамазон ойининг ўзига хосликлари
خصائص شهر رمضان
الاوزبكية > - ўзбекча<
Шайх Нуриддин Йилдиз
الشيخ نور الدين يلدز
Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший
ترجمة: أبو عبد الله الشاشي
Рамазон қандай ой эмас?
Ўзларини Оллоҳнинг динини йўқ қилишга, йўқ қилолмаган тақдирда уни чигаллаштириб, қориштиришга атаган кучларнинг ва уларга билиб-билмай қурол бўлганларнинг ўртага чиқарган, бандаларнинг хоҳишига мос Ислом мафкураси таъсирида қадрсизланиб бошлаган рамазон тушунчасига муқобил ҳақиқий рамазоннинг ва рўзанинг нима эканлигини тушуниш учун дастлаб рамазоннинг қандай ой эмаслигини англамоғимиз даркор.
Рамазон:
1. Ифтор ойи эмасдир.
Рамазон ойи дунё неъматлари қўлида бўлатуриб, Роббининг буйруғи бўлгани учун емаган, ичмаган ва шаҳватларини тийиш билан сабр имтиҳонидан муваффақият қозонишга ғайрат қилган мўминларнинг ойидир. Дабдабали исроф шоусига айланган ифтор дастурхонлари Раббоний васфи бўлмаган дастурхонлардир. Бир соат кейин таровиҳ намозини ўқишни қийинлашишига олиб борган ифтор дастурхони рамазонга оид эмасдир. Рамазондан олдин ҳам макруҳ бўлган исрофли бозор-ўчарларни рамазон соясида мубоҳ қилиб олиш хатодир. Рамазон очлик тарбияси экан, уни очлик адабиётига айлантиролмаймиз. Куни кеча ароқ ичиш бемалол бўлган меҳмонхоналарда бугун ифтор дастурхонларининг ёзилиши, камига уни “Оллоҳ розилиги учун ифтор бериш", деб номланиши кулгулидир. Мусулмонлар дастурхонларига эгалик қилишлари лозим. Ичилиб ичилмаслиги, ейилиб ейилмаслиги шубҳали бўлган нарсалари бор ифтор дастурхонига қандай ўтириш мумкин?
Ифторларимиз “кимлар"нингдир бюджетларини тўлдиришига сабаб бўлмасидан рамазон кунида овқат емоқ миқдорича ундан узоқ турмоқ ва бунга ҳаракат қилмоқ керак.
Саҳарлик ойи, рўза ойидир рамазон.
Бизнинг ифторга бўлган эътиборимиз саҳарликдадир. Рўзанинг бошланиши саҳарлик, тугаши ифторликдир. Рўзанинг тугаши бўлган ифторга қаратилган эътибор, боши бўлган саҳарликка қаратилмаса, бу яхшилик аломати эмас. Рўза ойи рамазон, ифтор ойига айлантирилмаслиги даркор. Ҳатто “ифтор" сўзининг маъноси ҳам нотўғри қўлланилмоқдадир. Ифтор (тўйгунича ейиш эмас) фақат оғизни очиш демакдир.
2. Исроф ойи эмасдир.
Шубҳасиз, мол ва вақт исрофи ҳеч бир замон хуш кўрилмайди. Рамазон ойида эса мол ва вақт исрофига йўл қўйиш асло мумкин эмас. Истеъмол қилинмасдан ташланган озуқалар, бир кўришиб ҳол-аҳвол сўраш баҳонаси билан ўктазилган соатлар, умрлар рамазоннинг пучга чиққанининг нишонанасидир. Овқатланиш вақтининг иккига камайишига қарамай, ошхона харажатларининг ортиши ниманинг кўрсаткичи бўлиши мумкин?
Кечаси ярим соат камайган уйқу сабабли унга соатларча уйқуни илова қилиш, кундузлари уйқу билан вақтларни беҳуда ўтказиш рамазонда юзага келган ишлардир. Молда ва вақтда исроф бор экан рамазон туби тешик бир пақирга айланиши мумкин.
Зуҳд ва баракот ойидир рамазон.
Рамазон таом истеъмол қилишни ва иккинчи даражали эҳтиёжлар рўйхатини камайтириш ҳамда охират учун тайёргарлик кўриш замонидир. Рамазонда молимиз ва вақтимиз баракали бўлиши ва ўтган ўн бир ойда қилолмаганларимизни қилиш имкони ва вақти бўлмоғи лозим.
Аёлларимиз (оналаримиз, хотинларимиз, қизларимиз) муборак кунларни ошхонада овқат қилиш ва идиш-товоқ ювиш билан ўтказмасликлари керак. Шунингдек, мўмин киши ҳам вақтини чойхонада ўтказиши тўғри эмас.
Молимиз, вақтимиз, ибодатимиз, шууримиз, ухувватимиз (исломий ака-укалигимиз) баракали бўлиши лозим. Рамазон ойига киргандаги ҳолимиз яхши томонга ўзгарган ҳолда рамазондан чиқмоғимиз керак.
3. Асаблар таранг бўладиган ой эмасдир.
Рўзадор бўлгани учун асабийлашган, бақириб чақирган, уриб синдирган мусулмон хатокордир. Ифторга етишолмагани учун, таровиҳга боролмагани учун бировларга азият етказган, беадаб сўзларни ишлатган мўмин, рамазонини қўлдан бой берган мўминдир. Оила аъзоларидан бирини ранжитган, ҳамкасабаларини, масжиддаги биродарларини хафа қилган мўмин имтиҳонини таҳликага қўйган мўминдир. Рамазонда асабийлашувчи, бошқа пайтлар эса сабрли бўлган мусулмон, тўғриланиши қийин бўлган даъво эгасидир.
Рўзани бузувчи ейдиган ва ичадиган нарсалар сингари сўзлар ҳам эҳтиёт бўлиш керак бўлган нарсалар рўйхатида бўлиши керак.
Сабр-матонат ойидир рамазон.
Рамазон фақатгина очликка эмас, нафсга оғир келган барча нарсаларга чидамли бўлиш ойидир. Тилга, қўлга, кўзга, ҳамёнга эгалик қила олиш ойидир рамазон. Гапиролган ҳолда гапирмаслик, ейолган ҳолда емаганчалик муҳимдир.
Саҳар ва ифтор соатларидаги рамазон ва рўза аҳамиятини кун давомида давом эттира олиш, рамазон руҳи билан яшашнинг кўрсаткичидир. Рамазон сабр қилиш осон бўлмаган бир пайтда бўлиши мумкин. Чунки у бошқа бирор пайтда қўлга киритиш мумкин бўлмаган савоб ва баракот манбаларини ўзида мужассам қилгандир. Гулни яхши кўрган, тиканининг киришига ҳам чидашни билиши керак.
Чидашга мажбурмиз:
Гуноҳлардан тийилишнинг қийинлигига; Ибодатларни бажаришдаги машаққатга; мол, фарзанд ва баданларимизга келган мусибатларга; уммати Муҳаммаднинг бошига тушган офатларга чидаш кераклигини билмоқ даркор.
4. Саёҳат ойи эмасдир.
Шаҳарма шаҳар, масжидма масжид айланиш рамазонга алоқаси бўлмаган ишлардандир. Одатда мусулмонлар учун таътил ва саёҳат сезонига айлантирилган рамазон тушунчаси руҳсиз ва ихлоссиз бир тушунчадир.
Масжидларнинг катталигию тарихийлигини кўраман дея айланмоқ, унинг минорасини, бунинг асарини суратга олмоқ, Оллоҳ таоло ибодат ҳисоблаган ишлардан бўлмагани учун мўмин киши рамазоннинг баракотли дамларини саёҳатларда, зиёратларда ўтказмасликка эътибор бериши лозим.
Бирор-бир кўча-кўй йўқки, кўз, қулоқ ва дил офатга тушмасин, шундай экан рамазон ойида қайси кўча-кўйда сайр-саёҳат қилиш мумкин?! Шундай экан...
Эътикоф қаердаю сайр-саёҳат қилиш қаерда?
Рамазонда тавсия қилинган нарса эътикофдир. Эътикоф эса масжидга бекинмоқдир.
Масжидга бекиниш билан масжидларни айланиб сайр қилиш бир хил эмасдир.
Рамазонда тавсия қилинган бирдан-бир саёҳат Умрадир. Рекламасиз, риёсиз, гўзал адо қилинган умра катта ибодатдир.
5. Ўн икки ой эмас, бор-йўғи бир ойдир.
Рамазоннинг илк кунларини ҳаёжон билан бошлаб, ҳали ҳайит келмасидан ярмига келиб ташлаб юбормоқ, (савоб ишларда) секинламоқ, ибодатларни ва узоқ туриш лозим бўлган нарсаларни поймол қилмоқ энг камида ишни бошлаб, охирига етказмасликдир. Рамазоннинг охириги кунларида бўшашмоқ, бозор-ўчар сингари бир мақсад билан бўлса-да шайтоннинг кескин тузоқлари қўйилган бозорларда бу муборак соатларни сарфламоқ, кейинчалик афсус-надомат қилинадиган хатолардир. Болажонларни деб ҳайитлик номи остида катталарнинг байрами сарфланадими?!
Охири бошидан аҳамиятлидир, савоб дарёси охиридадир!
Бунинг учун рамазоннинг охириги ўн кунини илк ўн кунидан-да ҳаёжонлироқ ва савоб умид қилароқ ўтказмоқ асосдир. Мусулмон кишининг на ҳайит бозор-ўчари ва на сайр-саёҳат учун фидо қиладиган бир соати бўлмаслиги даркор. Рамазоннинг ҳар бир кечаси яна бир умид, ҳар тонги яна бир қуёшли вақтдир. Дастлабки кунларига қараганда охириги дамларида ҳаёжоннинг йўқолишини, ичимизни эгаллаган гуноҳлардан тозаланмаган, рамазонга қовушолмаган ўлароқ тушунишимиз мумкин. Агар ҳайит байрами учун бозор-ўчар қилиш зарур бўлса, уни рамазондан олдин қилиб қўйиш ақл билан қилинган иш бўлади.
6. Намози бўшашган намоз эмасдир.
Бошида таровиҳ бўлган ҳолда рамазон ойида кўп намоз қилинади дея намознинг (қироат, рукуъ, сажда, қаъда, хотиржамлик каби) асосий қуроллари бўшаштирилмайди. Рамазон мўмин учун аҳамияти юксак бир ой бўлса, унинг ибодатларга қараган кўзи, азонни эшитган қулоғи, ўқиган тили бу аҳамиятга кўра кўриши, эшитиши ва гапириши лозимдир.
Таровиҳ кеча қиёмидир.
Таровиҳ намози қўлдан бой берилмаслиги, иложи бўлса, Қуръон ҳатми билан ўқилиши керак. Агар бунинг иложи бўлмаса, қироати дуруст бир имомнинг орқасида ва ҳақиқий намоздек ўқилиши даркор. Таровиҳларни қўлдан бой бериш надомат манбаидир.
7. Қадр кечаси шанс ўйини эмасдир.
Дастлаб қадр кечасини бир кунга чекладилар. Ҳолбуки у рамазон ичида яширилган бир хазина эди. Кейин эса, ўша кечани одамлар ўзларича ўйлаб топган маросимлар ва ибодат ниқобли намойишлар билан асарини ҳам қолдирмадилар. Қадр кечаси бир шанс ўйинига айланди қолди. Бир симит (тешик кулча тарқатиш) билан беэътибор ўтказиб юбориладиган бўлди. Эртанги кунга таъсири бўлмаган, фақат ўтмишни муваффақиятли қилиб кўрсатилишига ишонилган бир қадр кечаси ишлаб чиқилди. Ҳатто қадр кечасининг мусиқаси ҳам ижод қилинадиган ҳолга келиб қолди.
Қадр истиғфор кечаси, Оллоҳга қайтиш кечасидир.
Қадр кечасининг бизга берилишининг сабаби гуноҳларимиздан покланишимиз учундир. У кеча, шундай кечаки рамазоннинг бутун кечалари қадр кечаси бўлиши эҳтимоли бўлган кеча, Оллоҳга қайтиш қароримизни берган, Қуръон ва Суннатга зид ҳаракатларимиздан қутулган ва бандаларнинг ҳақларидан узоқ бўлган кеча бўлиши керак.
Рамазоннинг 27-кечаси келиб, бизни топган қадр кечаси эмас, бизнинг бутун рамазон бўйича орқасидан елиб-югурганимиз қадр кечаси бир умрга бадал бўладиган кечадир.
8. Жиҳозларга Қуръон ўқитиш ойи эмасдир.
Рамазон мусулмонлар учун Қуръон ойидир. Ҳақиқий маънода Қуръон ойидир. Турли технологик жиҳозларга юкланган Қуръон сураларини эшитиш билан Қуръон тинглаган ва рамазонга ярашган бир иш қилган бўлмаймиз. Қуръон кимга нозил бўлган бўлса, уни у ўқиши лозим. Қуръон инсонга нозил қилинган китобдир. Уни ўқиб, тинглашни инсон амалидан чиқарган татбиқотлар билан Қуръон ўқилган ҳисобланмайди.
Тижорийлаштирилмаган мажлисларда Қуръон ўқиб, тинглаш савиясига келмоқ лозим.
Не қадар Қуръон, ўшанча рамазон!
У ҳолда рамазонга махсус Қуръон ғайратини кўрсатишимиз лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ойда Қуръон ўқишни кўпайтирганларига қаралса, биз ҳам кўп Қуръон ўқишимиз керакдир.
Ҳар кун эрталаб ва кечқурун маълум миқдор (масалан, ўн саҳифа)ни қолдирмасдан ўқишимиз муносиб бўлади. Қироатимиз имкон борича овозли бўлсин. Аҳл-оиламизда тинглаш имкони бўлса, улар ҳам тингласинлар. Бундан ташқари уларнинг ҳам Қуръон ўқишларини таъминлашимиз даркор.
Қуръонни эшитиш ўқиганчалик савобли ибодатдир. Чиройли ўқиган бир қорини тинглашимиз айрича савобдир.
Қуръон ўқишдаги суннат, овозни чиқариб, маъносини билмаган тақдирда ҳам унинг чуқур маъноларини тафаккур қилишга ҳаракат қилароқ маҳзун ҳолатда ўқишликдир.
Шунингдек, Қуръон ўқиганда фаришталарни ўқиган ҳарфларимизни битта-битта ҳисоблаб, ҳар бири учун савоб ёзиб туришларини билароқ ўқишимиз керак.
9. Закот рамазон ибодати эмасдир.
Мусулмонлар закотларини янада кўпроқ савоб олиш мақсадида рамазон ойида беришга ҳаракат қиладилар. Бу аслида тўғри асосдир. Лекин рамазон ойида закот бериш билан чекланиб, бошқа бирон-бир садақа бермаслик, садақа бўладиган ишлардан йироқ бўлиш имкониятини қўлдан бой беришдир. Бахилликдан узоқлашиш учун қулай бир фурсат бўлган рамазонни шу сабабдан ҳам нотўғри тушунмаслик керак.
Закот, садақа, зикр, илм, ибодат бизнинг йўл кўрсатувчи ишоратларимиздир.
Учган қуш мисоли ҳур эҳсонлар замонидир рамазон.
Рамазонда садақа бериш ва саховатпешалик, Исломга хизмат қилиш чексиз даражада бўлиши лозим. Бирни мингга, мингни милионга кўпайтириб олувчи Оллоҳ эканини билган ҳолда садақа йўлларида елиб-югурмоқ керакдир.
10. Дилхушлик ойи эмасдир.
Уммати Муҳаммаднинг энг қадрли қадриятларидан бири бўлган рамазон ва рўзаси, сиёсий ва тижорий мақсадларини қурол қилиб, “Рамазон дилхушлиги"ни ишлаб чиққанлар, ғафлатда қолиб бунинг каби ташкилий ишларга қўшилганлар, Исломий қадриятларнинг мусаффолигини бузишдек бир гуноҳга қўл урган ҳисобланадилар.
Ўқилаётган газетадан, кўрилаётган телевизор, эшитилаётган радиога қадар бизни кимлар нималар билан машғул этаётганига қараб ажратиб олишимиз шартдир.
Кўз ёши ойидир рамазон.
Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом шундай қилдилар. Унинг саҳобалари, уларнинг йўлидан борганлар кўз ёш тўкдилар. Улар дилхушлик қилмадилар, адабий кунларни деб маҳзун ўтдилар.
Идеал (рисоладагидек) бир рамазон куни
— Бомдод намози мутлақо масжидда жамоат билан ўқилади. Иложи бўлса, намоздан кейин ишроқ вақти (қуёш чиққандан 20-25 дақиқа кейин)гача кутилиб, кейин икки ракаат намоз ўқилади ва уйга ёки ишга кетилади. Бу орада (бомдоддан ишроқ вақтигача) тонги зикрлар ўқилади ва Қуръон қироат қилинади. (Кейин ишини орқага тортмайдиган миқдорда қисқа вақт ухласа бўлади).
— Уйга ва ишга кетиш асносида йўлда кўз, қулоқ ва тилнинг манҳиётлари-қайтариқларига эътибор беради. Қуръондан ёд билинган жойлар ўқилади.
— Намозлар мутлақо масжидда ўқилади. Азондан олдин таҳорат олинади, суннат намозларга аҳамият берилади.
— Барча бўш вақтлар зикр ёки Қуръон ўқиш билан ўтказилади. Зинапоя одимларини ҳам тасбеҳ қилинади (яъни ҳар бир одимда тасбеҳ айтади).
— Оила аъзоларидан бири ошхона ва шунга ўхшаш уй юмушларида вақтининг аксарият қисмини ўтказмаслиги учун уларга ёрдамлашилади-ки уларда ҳам ибодат ва зикр учун вақтлари қолсин. Овқат пиширган ва идиш-товоқ ювган аёл ҳам зикрсиз қолмасин, Қуръондан ёд билган жойларини ўқисин.
— Ифтор вақти ҳаёжон билан кутилади. Бу дамлар болажонлар учун жозибадор ҳолат қилинади. Ифторга бир неча дақиқалар қолганда дуонинг энг салмоқли эшиклари очилгани сабаб дуо қилишга ўтилади. Оила аъзолари дуога омин деб турадилар. Ифтор қилинар-қилинмас шом намози ўқилади. Ифтор қилиш сабабли шом намози вақти чиқиб кетмаслигига эътибор берилади.
— Таровиҳ учун алоҳида тайёргарлик кўрилади. Тўйга кетаётгандай таровиҳга борилади. Уйдан таровиҳга кузатилаётган киши шаҳодатга кузатилаётгандек кузатилади. Дуо қилиши талаб қилинади.
— Таровиҳдан олдин ва кейин мўминлар орасидаги муҳаббатни орттирувчи суҳбатларга қатнашиши мумкин. Бу суҳбат ғийбат, чақимчилик, беҳуда гаплар бўлмаган суҳбат бўлиши керак.
— Таровиҳдан кейин уйга бекинмоқ энг яхшисидир. Саҳарликка осон тура олиш учун уйқуни қочирадиган таом ва ичимликлардан сақланиш керак.
— Саҳарликка албатта турилади. Оила аъзолари ҳам турғизилади. Чиройли саҳарлик дастурхони тайёрлашда барака бор бўлиб, рўзанинг ҳам фазилатини оширади. Саҳарлик дастурхонини дуо дастурхонига айлантириш мукаммал иш бўлади.
— Саҳарликдан кейин вақт қолган бўлса, таҳажжуд намозини ўқиш мумкин.
— Бомдод намозини ўқимасдан олдин ухламасликка аҳамият бериш керак. Бомдод намозига жамоатга чиқиш керак.
— Ҳар дуода рамазон ойида қилган ибодатларини қабул қилинишини ва кейинги рамазонга қовуштиришини Оллоҳдан сўраш керакдир.