30 одимда фарзанд тарбияси “15, 16 - одимлар”
Категориялар
Full Description
- Ўн бешинчи одим
- Фарзандингизни динни ҳимоя қиладиган қилиб етиштиринг!
- Ўн олтинчи одим
- Маҳорат ҳосил қилишга мойиллик
30 одимда фарзанд тарбияси
15 ва 16 - одимлар
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
Солим Солиҳ Аҳмад ибн Мозий
Таржимон: Абу Абдуллоҳ Шоший
2015 - 1436
ثلاثون خطوة عملية لتربية الأبناء
على العمل لهذا الدين
الخطوة «15، 16»
« باللغة الأوزبكية »
سالم صالح أحمد بن ماضي
مترجم: أبو عبد الله الشاشي
2015 - 1436
Ўн бешинчи одим
Фарзандингизни динни ҳимоя қиладиган қилиб етиштиринг!
Ота-оналар фарзандларига бу ДИНнинг жонкуяри, ҳимоячиси бўлишларини ўргатишлари даркор. Зеро бу, умматимиз салафи солиҳлари қўллаган манҳаж-услубдир.
Фарзандларимизнинг дилларида динни ҳимоя қилиш руҳини пайдо қиладиган амалий одимлар:
1- Ёш саҳоба ва тобеинларнинг бу ДИН учун не қадар жонкуяр бўлганликлари ҳақидаги намуна ва қиссаларни айтиб бериш;
2- Фарзандингизга қўйиб беринг, Ислом ва мусулмонларнинг душманлари унинг ёшидаги мусулмон болаларни нималар қилаётганларини кўрсинлар. Масалан, бугунги кунда Фаластинда (шунингдек, Сурияда) содир бўлаётган воқеаларни кўришсин;
3- Шижоатлантириш ва рағбатлантириш.
Фарзандларимизнинг дилларида диннинг жонкуяри, ҳимоячиси бўлишнинг аҳамиятига далолат қилувчи қисса ва амалий мисол:
1. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бадр жанги куни сафда турар эканман, қарасам, ўнг ва сўл тарафимда ансорлардан бўлган ёши кичик икки бола турган экан. Ўшанда мен кучли икки кишининг орасида бўлсам қанийди, дея орзу қилдим. Бир пайт улардан бири мени туртиб, “Ҳой амаки, Абу Жаҳлни танийсизми?”, деди. Мен: “Танийман жиян, уни нима қиласан?”, десам, “Эшитишимча, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган экан. Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар уни кўрсам, иккимиздан биттамиз ўлмагунча уни тинч қўймайман!” деди”.[1]
Бу қиссадаги ёш йигитчанинг “Эшитишимча, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳақорат қилган экан”, деган сўзи мавзуимизга мисолдир.
2. Баҳрайнлик болалар:
Ривоят қилинишича, баҳрайнлик бир тўп болалар учи эгри таёқларини олиб ўйнагани чиқдилар. Ўйингоҳ яқинида Баҳрайннинг Епископи ўтирарди. Бир палла ўйин тўпи бориб епископнинг кўксига тегди. Шунда у тўпни олиб қўйди ва болалар тўпни сўрасалар ҳам бермади.
Кейин болалардан бири унга: “Муҳаммадни пайғамбар қилиб жўнатган Зот ҳаққи, тўпимизни қайтариб бер”, деди. Епископ лаънати тўпни бермагани етмагандай, Расулуллоҳни сўкди ҳам. Шунда болалар таёқлари билан епископни ура кетдилар, ҳатто уни ўлдириб қўйдилар.
Бу воқеа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳуга кўтарилди. Худо ҳаққи, Умар болаларнинг ўша епископни уриб ўлдирганига биронта жойнинг фатҳ бўлгани ёки ўлжанинг қўлга кирганига хурсанд бўлмагани қадар хурсанд бўлиб, шундай деди: “Ёш болалар Пайғамбарлари сўкилганда ғазабланиб, (ўч олиб) зафар қучган эканлар, мана энди Ислом азиз-қудратли бўлди”.[2]
* * *
Ўн олтинчи одим
Маҳорат ҳосил қилишга мойиллик
Болажонлар илк болалик даврларида маҳорат, иқтидор ҳосил қилишга интилувчан бўлишлари билан ажралиб турадилар. Шундай экан, бундан фойдаланишимиз ва уларга нутқ сўзлаш (хитоб қилиш), ёзиш-чизиш каби келажакда бу уммат учун фойдаси тегадиган бир қатор маҳоратларни эгаллашларида кўмак беришимиз керак.
Ота-оналар фарзандлари учун ҳафтада бир кунни ажратиб, ўша маҳоратларга (нутқ-хитоб қилиш, ёзиш-чизиш ва бошқаларга) қизиқтириб, ўргатувчи бир дастур ташкил қилиши ва уларни бажарганлари учун фарзандларига мукофотлар бериши ҳеч қийин иш эмас.
* * *