×
Ушбу мақолада франциялик тадқиқотчи олим Мисрнинг тарихдаги подшоси Фиръавннинг жасадини тадқиқ қиларкан қуръоннинг илмий мўъжизаси қаршисида лол қолиб, мусулмон бўлгани зикр қилинади

Фиръавн жасадида илмий мўъжиза

[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]

Таржимон: Мансур Абу Абдуллоҳ

Нашрга тайёрловчи: Абу Абдуллоҳ Шоший

2013 - 1434

الإعجاز العلمى فى نجاة فرعون ببدنه

« باللغة الأوزبكية »

ترجمة: منصور أبو عبد الله

مراجعة: أبو عبد الله الشاشي

2013 - 1434

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

1981 йил Франция Мисрдан Фиръавннинг мумиёланган жасадини илмий текширишлар учун Францияга келтирилишига рухсат сўради ва ер курраси шоҳид бўлган энг машҳур, ҳаддидан ошиб туғёнга кетган подшоҳнинг жасади Францияга келтирилди.

Аэропортда уни учоқ зинаси олдида саф тортган Франция президенти, вазирлар ва бошқа катта давлат арбоблари ҳурмат билан қарши олдилар.

Кутиб олиш маросими ниҳоясига етгач, Фиръавн жасади худди кутиб олишдаги дабдабадан кам бўлмаган ҳашам билан Франциянинг энг катта жарроҳлари ва одам анатомияси мутахассислари мумёланган жасад устида илмий текшириш бошлашлари учун махсус марказга келтирилди. Тадқиқот бош жарроҳи ва бу мумиёланган жасад устидаги текширувнинг бош масъули Мариос Букай эди. Текширув охирлаб борар, олимлар ҳануз мумиё реставрацияси устида ишлардилар. Мариосни эса, фиръавнлар сулоласидан бўлган бу подшоҳнинг қандай вафот топганлиги қизиқтирарди. Кечанинг охирги соатларида якуний натижаларга эришилди. Унинг жасадида ёпишган туз қолдиқлари мавжуд эди. Бу унинг сувда чўкиб ўлганлиги ва зудлик билан жасад денгиздан чиқарилиб, уни сақлаб қолишлик учун мумёлашга киришилганининг тасдиғи эди. Денгизда чўкиб ўлганлигига қарамасдан бу жасад худди шу каби мумиёланган жасадларга нисбатан кам емирилганлиги уни ҳайратга соларди. Мариос текширув натижаларини янги кашфиёт эканлигига ишонган ҳолда сўнгги тиббий хулосани тайёрлаётганида қулоғига гуруҳ аъзоларидан бири "шошилма" дея шивирлаб, "мусулмонлар бу жасаднинг ғарқ этилганига доир баъзи қиссаларни айтишади", деди. Лекин Мариос бу хабардан таажжубланиб, уни қаттиқ инкор қилди. Бу каби кашфиётларни замонавий ўта синчков жиҳозлар ва ҳозирги илм фаннинг гуркираган ривожисиз аниқлашнинг имкони йўқ эканлигини айтди. Шунда бояги гуруҳ аъзоси "улар унга иймон келтирган қуръон китоблари бу подшоҳнинг чўкиб ўлганлиги ва шу билан бирга жасадини саломат сақлангани ҳақидаги қиссани ривоят қилади", деди. Мариос ҳайрати ошиб сўрай бошлади? Бу қандай бўлиши мумкин? Бу жасад тақрибан юз йил олдин, яъни 1898 йилдагина кашф қилинди-ку! Уларнинг қуръонлари 1400 йилдан ошиқроқ вақтдан бери мавжуд. Бу ақлга қандай тўғри келади?! Фақат араблар эмас, балки бутун инсоният ва қадимги мисрликлар ҳам фиръавнлари жасадини мумиёланганини яқин ўтмишда билдилар-ку!

Мариос ўша кечани жасад ёнида ҳамкасби қулоғига шивирлаган сўзи ҳақида диққат билан фикрлаб ўтказди. Қуръон бу жасадни ғарқ бўлганидан сўнг сақланиб қолишлигини айтади. Лекин, бизнинг муқаддас китобимиз Фиръавн Мусони қувиб кетиш асносида ғарқ бўлганлиги хабарини, жасаднинг кейинги тақдири ҳақида хабар бермасдан келтиради. Мариос ўз-ўзига гапира бошлади: "Менинг олдимдаги мумиёланган жасад Мусони таъқиб этган Фиръавн бўлиши ақлга сиғадими? Уларнинг пайғамбари Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буни минг йилдан ошиқ вақт олдин айтиб кетишлиги-чи?!". Мариос ухлай олмади ва унга тавротни келтиришларини сўради. Тавротдан бу сўзларни ўқиди: "Кейин сув ортга қайтди ва денгизга кирган отлиқлар, аравалар ва қўшинни биронтасини қолдирмай ўз қаърига олди". Мариос ҳатто инжил ҳам бу жасаднинг нажот топганлиги ва саломат қолганлиги ҳақида сўзламаганини эслади. Мумиёланган жасад реставрацияси битгач, Франция уни Мисрга қайтарди. Лекин, Мариос мусулмон- ларнинг бу жасад ҳақидаги хабарлари уни ларзага солганидан буён хотиржамлиги ва қарорини йўқотди. У нарсаларини чамадонга жойлаб, мусулмонлар юртидаги инсон анатомияси мутахассислари билан учрашишлик учун сафарга отланди. У ёқда мутахассислар билан унинг биринчи гаплашган сўзи Фиръавн жасадини қутқарилганлиги ҳақида бўлди. Шунда уларнинг бири туриб қуръонни олди ва Оллоҳнинг ушбу оятларини ўқий бошлади:

"Мана бугун ўзингдан кейинги кишиларга оят-ибрат бўлишинг учун Биз сенинг жасадингни қутқарурмиз. Дарҳақиқат, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофил- дирлар (яъни, улардан ибрат олмайдилар). Юнус сураси 92-оят.

Қуръон оятлари унга қаттиқ таъсир қилди. Ич-ичидан келган титроқ ва ҳаяжон уни ҳозир бўлганлар олдида туриб, бор овози билан "МЕН ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИМ ВА ҚУРЪОНГА ИЙМОН КЕЛТИРДИМ", дейишликка ундади.

Мариос Франциядан кетганидан тамомила бошқача бир ҳолатда қайтиб келди. Қайтгандан кейин охирги ўтказган ўн йилини фақат илмий тадқиқотлар ва кашфиётларни қуръонга нечоғлик мос келишини ўрганиш билан ўтказди. Шу билан бирга қуръон ва фаннинг бирор номутаносиб келган ўрнини излади.

"Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил — ноҳақлик келмас (яъни, Қуръони каримнинг ҳеч қайси томонидан бирон китоб ё ҳужжат келиб уни ботил қила олмас, чунки у) ҳикмат ва ҳамду сано эгаси томонидан нозил қилингандир". Фуссилат сураси 42-оят.

Бу оятлар натижаси уни жуда қизиқтирар эди. Мариос ўтказган ўн йилнинг самараси ғарб давлатларини титратган ва олимларини ларзага солган қуръони карим ҳақидаги китоби бўлди.

Китоб "ҚУРЪОН, ТАВРОТ, ИНЖИЛ ВА ИЛМ, МУҚАДДАС КИТОБЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ ИЛМЛАР АСОСИДА ЎРГАНИШ" дея номланди. Китобга жамоатчиликнинг қизиқиши ҳақида сўрамоқ- чимисиз? Биринчи нашрдаёқ китоб дўконларида барча нусхалар тезлик билан сотилиб битди.

"Иймон келтирган зотлар учун Оллоҳнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Ҳақ — Қуръон (тиловат қилиниши) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими? (Шунингдек, улар учун) илгари китоб ато этилган, сўнг (улар билан пайғамбарлари ўртасидаги) муддат узайгач, диллари қотиб кетган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар) каби бўлиб қолмаслик (вақти келмадими)? Улардан (яҳудий ва насронийлардан) кўплари фосиқ-итоатсиздирлар!".

Изоҳ: Ушбу ояти каримада мўминларнинг сифати бўлиши керак бўлган икки фазилат ҳақида сўз боради: Оллоҳ таолонинг номи зикр қилинганида ва Қуръон тиловат қилинганида, ҳақиқий мўминнинг қалби эрийди, қалбига қўрқув тушади ва кўзларига ёш келади. Тошбағирлик ва Оллоҳнинг амрига итоатсизлик эса, аҳли китобларнинг — кофирларнинг хулқларидандир. Улуғ саҳобалардан Абу Бакр Сиддиқ (Оллоҳ у кишидан рози бўлсин) Ямома қабиласидан келган, Исломни янги қабул қилган бир жамоат билан ўтирганларида юқоридаги оят тиловат қилинган эди, ўтирганлар қаттиқ йиғлаб юбордилар. Шунда Абу Бакр: "Бизлар ҳам худди шундай эдик...", дедилар.