Закот беришнинг одоблари
Категориялар
Full Description
Закот чиқариш одоблари
[ Ўзбекча – Uzbek – الأوزبكي ]
АБДУЛҚАЮМ АБДУЛҒАФФАРХОН ЎҒЛИ
Нашрга тайёрловчи: Шамсиддин Дарғомий
2011 - 1432
﴿آداب إخراج الزكاة﴾
« باللغة الأوزبكية »
عبد القيوم بن عبد الغفار خان
مراجعة: شمس الدين درغامي
2011 - 1432
بسم الله الرحمن الرحيم
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و لا عدوان إلا على الظالمين والصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و صحبه أجمعين و بعد:
Закот чиқариш одоблари
1- Закот ҳалол меҳнатдан топилган мол-давлатдан чиқарилади. Оллоҳ таоло барча нуқсон ва камчиликлардан пок зотдир. Ва У зот садақа – эҳсонлардан ҳам фақат ҳалол, пок йўллар билан топилганини қабул қилади. Абу Ҳурайра t ривоятида жаноб Росулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: "Кимдаки ҳалол меҳнат билан бир хурмо баробарида садақа (закот) берадиган бўлса, зеро Оллоҳ фақат пок нарсаларнигина қабул қилур, уни Оллоҳ таоло ўнг қўли билан қабул қилиб, кейин уни бирларингиз тойчоғини авайлаб улғайтирганидек, берган садақангизни тоғ мисолида ундиради". (Бухорий 1410).
2- Закотни махфий бериш.
Бақара сурасида Оллоҳ таоло закот ва бошқа садақаларни махфий ҳолда ато қилиш, жаҳрий беришдан кўра афзаллиги ҳақида шундай деган: { Агар садақаларни ошкора ҳолда берсангиз жуда яхши. Ва агар махфий қилиб фақир-камбағалларга берсанигиз - бу ўзингиз учун янада яхшироқдир. Ва қолган гуноҳларингизга каффарот бўлади. Оллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир} (Бақара 272).
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ Бухорий шарҳида таълиф этган "Фатҳул Борий" китобида "Боб садақатус-сир", яъни махфий ҳолда берилган садақа бобида ушбу Абу Ҳурайра t ривоятини келтирганлар. Пайғамбар ﷺ унда жумладан шундай марҳамат қилганлар: "Оллоҳ соясидан ўзга соя бўлмаган кун (қиёмат куни) да етти тоифа кишиларни У зот Ўз соясига олур. (ўшалардан бири:) ўнг қўли берган садақани чап қўли билмаган кишидир".
Ушбу ҳадисда нисобга етган мол давлатдан чиқариладиган садақа-закот ва эҳсонларини махфий ҳолда берган кишини ҳеч бир соя бўлмаган, ҳарорти қалбларни эритадиган қиёмат куни Оллоҳ субҳонаҳу ўз соясига олиши баён қилинмоқда.
3- Закот ва садақа берган кишилар ҳақдорларга миннат қилмасликлари ва озор бермасликлари керак.
Миннат билан озор етказиш садақа ва эҳсонлар савобини кўкка совуради. Зотан закот эвазига эришиладиган ажру савоблар миннат ва озордан йироқ бўлишни тақозо этади. Оллоҳ таоло дейди: {Эй мўминлар, молини риё учун берадиган, Оллоҳ ва охират кунига ишонмайдиганларга ўхшаб берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! Зеро унинг (риёкорнинг) мисоли худди устини чанг – тупроқ қоплаб олган силлиқ тошга ўхшайдики, унга шаррос қуйган ёмғир текканда, қаттиқ силлиқ тошлигича қолдирган. (ундай риёкор) мунофиқлар яхши амаллар қилдик, деб ҳисоблайдилар, аммо қиёмат кунида топган ва сарфлаган дунёларидан ҳеч нарсага эга бўлоломайдилар. Оллоҳ кофирларни ҳидоят қилмайди} (Бақара 264).
Юқорида зикри ўтган закот ва садақалар борасида келган далиллар билан танишган ҳар бир мусулмон закот беришга, оз бўлсада кунда садақа чиқариб туришга одат қилади. Ибодатлар хоҳ молиявий, хоҳ жасадий бўлмасин ҳар мусулмондан иймонни талаб қилади. Закот молни кири, муҳтожлар ҳаққи, энг муҳими Ислом асосларининг бири эканига иймон келтириб, мол-давлати эвазига эришадиган жаннат ҳақ эканига чин дилдан ишонган мўмин закот чиқаришдан қўрқмайди. Иймони заифлар закот чиқаришдан қўрқишади. Мол давлат берган Оллоҳ, биримни юз қилиб беради, деб ишонмайди. Мол давлат қулига айланган кишилар: молимни олгунча жонимни ол! – дейишади. Хабарларда мол-давлатга ҳирс қўйган киши кўзига у жонидан да ширинроқ кўринади дейилган. Шу боис, мол-давлатини Оллоҳ йўлида сарф қилган кимсалар учун Оллоҳ таоло жаннатни ваъда берди.
Оллоҳ таоло айтади: {Энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечорага берилиши лозим бўлган закот ва садақотларни) ато этса ва (Оллоҳдан) қўрқса ҳамда гўзал оқибатни (жаннат бор эканини) тасдиқ этса, бас, биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз}. (Ал-лайл 6-7).
Мазкур ояти карима изоҳида шайх Алоудин Мансур шундай деганлар: ким дунё ва охиратда бахтли ҳаёт кечириш учун осон йўл изласа, у киши уч хислатга эга бўлиши лозим экан: ўз зиммасидаги Оллоҳ буюрган хайру – эҳсонни камбағал бечораларга ато этиш, мудом тақво билан ёлғиз Оллоҳдан қўрқиб яшаш ва яхши амал учун гўзал мукофат – жаннат бўлишини чин дилдан тасдиқ этиш. Оллоҳ таоло ана шу уч хислатга эга бўлган кишиларга жаннат йўлини осон қилишни ваъда берди. (Тафири сурати Вал-лайл).
Абу Ҳурайра tривоятида жаноб Росулуллоҳ ﷺ мол-давлатидан ҳар кун садақа – эҳсон қиладиган зотлар ҳаққига фаришталар дуоси айлаши ҳақида шундай хабар берганлар: "Ҳар кун эрталаб икки фаришта (осмондан) тушиб, улардан бири: эй Парвардигоро, мол-давлатидан садақа –эҳсон қилгувчи кимсанинг давлатини зиёда қилгин!–деб Оллоҳга илтижо қилади. Яна бири эса: Парвардигоро! мол-давлатини (бахиллик қилиб) садақа-эҳсон қилмаган киши молига талофат бергин"! – деб дуо қилади.
Абу Ҳурайра t ривоятида жаноб Росулуллоҳ ﷺ фақат икки нарсага қилинган ҳасадда гуноҳ бўлмаслиги баёнида шундай деганлар: "Ҳасад қилиш фақат икки хислатнинг бирига эга бўлган киши ҳақидагина жоиздир. Оллоҳ, Қуръонни ўргатиб, уни кеча кундуз тиловат қилган кишини эшитган қўшниси; кошки мен ҳам фалончи каби (Қуръон) тиловат қилсам деган, кишига ҳамда Оллоҳ мол-давлат бериб, мол-давлатини ҳақ йўқ-Ислом йўлида сарфлайдиган кишига (ҳасад қилиб) бир киши: кошки мен ҳам фалончи каби бой-бадавлат бўлсам у, у қилган амални мен ҳам қилсам дейди". (Бухорий 5026).
Абу Ҳурайра t ривоятида бир киши жаноб Росулуллоҳ ﷺ ҳузурига келиб: энг ажр-савоби катта бўлган садақа нима? – деб сўради. Пайғамбар ﷺ унга: "Тани-жонингиз соғ, мол-давлатга ўта ҳирс қўйган ва камбағалликдан жуда қўрқган вақтингизда чиқарган садақаларингиздир. Сиз зинҳор садақа беришни орқага сурманг! Чунки жон ҳалқумга таялса, у вақтда фалончига бунча, фистончига бунча дейсиз-у, аммо мол-давлатингиз аллақачон фистончиники бўлган бўлади", дедилар.
* * *