Инсон ҳар қанча илмли бўлса-да адашиб қолиши мумкин
Категориялар
Манба
Full Description
Ўн тўртинчи сухбат:
وَإِن كَادُواْ لَيَفْتِنُونَكَ عَنِ الَّذِي أَوْحَيْنَآ إِلَيْكَ لِتفْتَرِيَ عَلَيْنَا غَيْرَهُ وَإِذاً لاَّتَّخَذُوكَ خَلِيلاً * وَلَوْلاَ أَن ثَبَّتْنَاكَ لَقَدْ كِدتَّ تَرْكَنُ إِلَيْهِمْ شَيْئاً قَلِيلاً * إِذاً لأذَقْنَاكَ ضِعْفَ الْحَيَاةِ وَضِعْفَ الْمَمَاتِ ثُمَّ لاَ تَجِدُ لَكَ عَلَيْنَا نَصِيراً * وَإِن كَادُواْ لَيَسْتَفِزُّونَكَ مِنَ الأَرْضِ لِيُخْرِجوكَ مِنْهَا وَإِذاً لاَّ يَلْبَثُونَ خِلافَكَ إِلاَّ قَلِيلاً * سُنَّةَ مَن قَدْ أَرْسَلْنَا قَبْلَكَ مِن رُّسُلِنَا وَلاَ تَجِدُ لِسُنَّتِنَا تَحْوِيلاً *
Улар сизнинг Биз вахй килганимиздан бошка нарсаларни гапириб, бизга тухмат килишингиз учун сизни хакдан чалгитиб юборишларига сал колди. Агар уларнинг айтганлари бўлганда сизни ўзларига энг якин дўст килиб олар эдилар. Агар Биз сизни хак йўлда собит килиб кўймаганимизда уларга озгина мойил бўлишингизга якин колган эди. У холда эса сизга бу дунё азобини хам, Охират азобини хам икки баробар килиб берган бўлур эдик. Кейин сизни биздан химоя киладиган бирор ёрдамчи топа олмас эдингиз. Хакикатда улар бу ердан чикариб юбориш максадида сизни кўзгатишларига оз колган эди. Агар шундай килганларида сиздан кейин ўзлари хам кўп яшамаган бўлардирлар. Бу сиздан аввал юборган элчиларимиз давридаги конуниятдирки, бизнинг конунимизнинг хеч ўзгарганини кўрмассиз. (Исро сураси, 73, 74, 75, 76-оятлар).
* * *
Агар инсонга Аллохнинг ёрдами бўлмаса, огир синовга дуч келганда одам ўзини кўлга олмаса, у ўз динини бенуксон ушлаб тура олмайди. Расулуллохни хам Аллох бу хакда каттик огохлантирган.
Бу оятларни ўкиб тушунган инсон хайрат ичида шу нарсани англаб етадики, агар Аллохнинг ёрдами бўлмаганда Расулуллохдек зот хам кофир ва мушриклар таъсирига тушиб колиш хавфига тўкнаш келган эканлар. Шундай экан, оддий мусулмонлар рўпара келиши мумкин бўлган турли хил кийин холатларни кўз ўнгимизга келтирсак, бу оятлар биз учун нихоятда ахамиятли эканига амин бўламиз. Расулуллохки, шундай калтис холатга тушган эканлар, бошка оддий иймонли одамларда хам бундай мураккаб лахзалар пайдо бўлиши аник. Расулуллохни-ку, Аллох Ўзининг рахматини ато килиб, вахй оркали ботил йўллар ва таълимотларнинг зараридан химоя килган экан. Аммо энди у кишидан сўнг бошка одамларга вахй келмайди-ку?! Мусулмонлар бу каби фитнали синовлар келганда кандай килиб сакланадилар? Турли ташвикотлар гирдобига ёки хайронлик ва шубхалар кўчасига кириб колган инсон нима килиши керак? Алхамдулиллохки, бу саволларнинг жавоби мана шу оятлардан топилади. Бу оятлар Расулуллохга хак йўлни кўрсатган экан, биз учун хам иншоаллох кифоя килади. Биздан эса факат чинакам иймон, тўгри тушунча, катъий таваккул, сабр-бардош, журъат ва давомли амал талаб килинади.
Хўш, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам дуч келган келган фитна нимадан иборат бўлган эди? Расулуллохни икки дунё азоби хакида огохлантирилишларига сабаб бўлган ходиса нима эди? Бу хакда муфассирлар бир неча хил ривоятларни зикр килишган.
Табарий ёзадилар: "Катода айтадилар: ...Бизга билдиришларича, Курайш (катталари) Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан бир кеча тонггача холи колиб сухбат килишди. Улар Пайгамбарни улуглаб, у кишига раисдек муомала килиб, ўзларини якин олиб туришди. Уларнинг сўзлари ичида мана бундай гаплар хам бор эди: "Сен одамлардан хеч ким олиб келмаган нарсани олиб келаяпсан. Сен бизнинг саййидимизсан. Саййидимизнинг ўглисан". Улар тўхтамай шундай гапларни гапиравердилар". Курайшийлар шу йўл билан ўзлари хохлаган ишлардан баъзиларини килишга Расулуллохни кўндиришга роса уриндилар. "Охири Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам уларга мойил бўлай дедилар. Кейин Аллох у кишини бундан ман этди ва Ўзи саклади... У айтдики: "Агар Биз сизни хак йўлда собит килиб кўймаганимизда уларга озгина мойил бўлишингизга якин колган эди".
Куртубий бу борада яна бошка ривоятларни хам келтирадилар: "Саид ибн Жубайр айтдилар: Набий соллаллоху алайхи васаллам тавоф килган пайтларида Хажарул-асвадни силар эдилар. Курайшийлар у кишини бундан тўсиб кўйишди ва: "То бизнинг худоларимизни хам озгина тавоф килмасанг, рухсат бермаймиз", - дейишди. Расулуллохга "Булар менга Хажарул-асвадни тавоф килишим учун рухсат берадиган бўлса, буларнинг худосига хам кўлимни тегизсам нима бўларкин? Аллох билади-ку, мен уларни ёмон кўраман", - деган хаёл келди. Аллох эса буни рад этди ва бу оятни нозил килди.
Ибн Аббос айтадилар: Бу оятлар Сакифдан келган вакиллар хакида нозил бўлган. Улар Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга келиб у кишидан нохак нарсани сўрадилар. Улар: "Бир йил худоларимизни бизга кўйиб бер. Токи уларга келадиган хадяларни йигиб олайлик. Хадяларни олиб бўлиб, кейин худоларни синдириб ташлаймиз ва мусулмон бўламиз. Кейин Маккани харамга айлантирганинг каби бизнинг водийимизни хам харам деб эълон киласан. Токи араблар бизнинг устунлигимизни кўришсин", - деб айтишди. Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хаёлларидан улар сўраётган нарсага рози бўлсаммикин, деган фикр ўтди. Шунда бу оят нозил бўлди".
Табарий хам бу ривоятларнинг барчасини ўз китобларида келтириб бўлиб, сўнггидан мана бундай хулоса киладилар:
"Бу хакдаги тўгри сўз шуки, Аллох таоло Ўз пайгамбари соллаллоху алайхи васаллам хакларида хабар беради. Мушриклар у кишини фитнага дучор килишди, яъни у кишини Аллох вахй килган нарсалардан чалгитиб, ундан бошка нарсага - Аллохга тухмат бўлиб тушадиган нарсаларга амал килишга ундадилар. Бу ерда улар Расулуллохни мушрикларнинг худоларини силашга, кисман эътироф этишга даъват килган бўлишлари хам мумкин, яна ...Сакиф кабиласининг иши ва уларнинг Расулуллохдан сўраган нарсалари бўлиши хам мумкин. Бундан бошка сабаблар бўлиши хам мумкин. Модомики, на Китобда ва на хабарда буларнинг бирини катъий килиб чеклаб кўядиган сўз йўк экан, оятнинг зохирига иймон келтиришдан бошка тўгрирок йўл йўкдир". (Т).*
Хакикатан хам тафсирларда зикр килинган вокеалар хилма-хил бўлса-да, Табарий айтганларидек буларнинг биронтаси хам эхтимолдан узок эмас. Бунинг устига энг мухим масала шуки, тафсирларда зикр килинган вокеларнинг хаммаси ё у, ё бу кўринишда мусулмонлар хаётида учраб туради. Мунофик ва кофирлар, Ислом ахлидан, уламолардан, талабалардан доимо ўзларига кайсидир ишда мойил бўлишни талаб киладилар. Улар динингдан кайт деб айтмасдан туриб хам диндан чикариб кўйишлари мумкин. Агар инсон ўз динидан ниманидир ён беришга рози бўладиган бўлса, бунинг окибати ўта ёмондир.
Динидан ён берадиганлар кўлга киритадиган нарса билан улар кўлдан бой берадиган нарса асло бир-бирига баробар бўлмайди.
Тўгри, бундай ён беришнинг эвазига инсон ниманидир кўлга киритади. Аммо хеч качон кўлга киритгани, кўлдан бой берганига арзийдиган нарса бўлмайди. "Кўлга киритадиган" нарсалардан бири ракиб томоннинг бундай кишини яхши кўриб колиши, ўзига якин дўст килиб олишидир. "Агар уларнинг айтганлари бўлганда сизни ўзларига энг якин дўст килиб олар эдилар". Бу оятни Саъдий бундай шархлайдилар: "Агар улар хохлаётган ишни килганингизда улар сизни хакикий, суюкли ва хаммадан хам кўра азиз дўст килиб олган бўлардилар. Негаки, Аллох сизни узогу якинни хам, дўсту душманни хам ўзига жалб киладиган яхши хулк ва чиройли одоб сохиби килиб яратган".
Бирок кўлдан кетадиган, алмашиладиган нарса нима? У Исломнинг хаммаси ёки унинг бир бўлагидир. "Лекин сиз шуни билингки, улар сизнинг ўзингизга душманлик килмайдилар, сизнинг шахсингизга адоват сакламайдилар. Балки сиз олиб келган хакка душманлик киладилар..."
"Шу билан бир каторда агар биз сизни хак устида собит кадам килиб, сизни уларнинг таклифларига рози бўлмайдиган килиб кўймаганимизда эди, (дин учун) кўп ташвиш чекишингиз ва уларнинг хидоятга келишини яхши кўришингиз сабабли уларга озгина мойил бўлай дедингиз. Агар шундай бўлиб, улар хохлаётган нарсага мойил бўлиб колганингизда эди, сизга дунёда ва Охиратда икки баробар азоб юборган бўлур эдик. Чунки сизга Аллохнинг неъмати мукаммал ато этилган, сизнинг Аллохни танишингиз хам нуксонсиз бўлган. "Кейин ўзингиз учун биздан химоя киладиган", сизни ўзингизга келган азобдан куткариб оладиган "бирор ёрдамчи топа олмас эдингиз". Лекин Аллох таоло сизни ёмонликдан ва унга олиб борадиган сабаблардан саклади. Сизни тўгри йўлга хидоят килди ва унда мустахкам килиб кўйди. Сиз уларга бирор жихатдан мойил бўлмадингиз. Демак, Унинг сизга ато килган неъмати нихоятда мукаммал, мархамати тўкисдир". (С).
Бу оятлар сўзимизнинг аввалида айтганимиздек хар бир мўмин учун кимматлидир. "Бу оятларда банда Аллохнинг кўллаб-кувватлашига каттик мухтож экани, доимо Аллохга ялиниб-ёлбориб, ўзини иймонда мустахкам килишини сўраб туриши, шунга эриштирадиган амалларни бажаришга харакатда бўлиши лозим эканига далил бор. Чунки халойикнинг энг мукаммали бўлмиш Набий соллаллоху алайхи васалламга Аллох: "Улар сизнинг Биз вахй килганимиздан бошка нарсаларни гапириб, бизга тухмат килишингиз учун сизни хак йўлдан чалгитиб юборишларига сал колди", - деб айтди. Шундай экан, у кишидан бошка одамлар хакида нима дейиш мумкин?!" (С).
Аксарият хак даъватчилар ўз даъватлари йўлида дуч келадиган одатий натижа ватанларидан кувиб чикарилишдир. Расулуллохга хам у кишини тушунишни истамаган кавмлари шу муомалани килдилар. Аллох айтади: "Улар сизнинг ўз ичларида яшаб турганингизни ёмон кўрганлари туфайли "бу ердан чикариб", кўчириб "юбориш максадида сизни кўзгатишларига оз колган эди". Борди-ю шундай килганларида сиздан кейин ўзлари кўп турмас эдилар. Аллохнинг барча халкларда амал килган конуниятига мувофик буларга азоб келиб колар эди. Пайгамбарини ёлгончига чикарган ва уни ватанидан чикариб юборган барча умматларнинг азобини Аллох тез фурсат ичида юборган". (С).
Хакикатан хам Аллохнинг конуниятлари ўзгармасдир. У Мухаммад алайхиссаломдан аввал хам амалда эди. У зотнинг даврларида хам амал килди. Орадан кўп вакт ўтмади. Расулуллохни Маккадан чикариб юборган Абу Лахаб, Абу Жахл ва яна жуда кўплаб ашаддий кофирларни Аллох Бадрда халок килди.
"Бу оятларда яна шундай хулосалар хам борки, агар банда ўзига айб бўладиган ишни киладиган бўлса, унинг мартабасининг юксаклиги ва унга Аллохдан берилган неъматларнинг микдори, даражасига караб унинг гунохи катталашади, айби огирлашади". "Яна бу ердан шу маъно хам чикадики, агар Аллох бирор халкни халок килишни хохласа, уларнинг гунохлари катталашади, кўпаяди. Шундай килиб Аллохнинг азоб калимаси уларга лойик келиб колади ва ўтган кавмлар ўз Пайгамбарларини юртдан чикариб юборганларида юз бергани каби уларга бало ёпирилади". (С).
Шу оятлар нозил бўлгандан сўнг пайгамбаримиз мана бу дуони ўкидилар:
«رب لا تَكِلْنِي إلى نَفْسي طَرْفَةَ عَيْنٍ»
"Эй Раббим, мени кўз очиб юмишдек лахзага хам ўзимни ўзимга ташлаб кўйма". (Т).
Шундай экан, хеч бир инсон бу фитнали замонда ўзига ўзи бино кўймаслиги, ўз илми, акли ва кучига ортикча ишониб колмаслиги керак. Доимо "Ўз ишимни ўзим яхши биламан" - деб ўйлаш катта хатодир.
--------------------------------------------------------------------------------
* Бундан кейин кавс ичида келганда Табарийни (Т), Куртубийни (К), Багавийни (Б), Ибн Касирни (И), Жалолайнни (Ж), Саъдийни (С) деб кўрсатамиз