×
Куръондан хосил килинадиган манфаат акл-заковатнинг даражасига яраша бўлади.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Иккинчи сухбат:

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُواْ آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُوْلُو الأَلْبَابِ.

"Бу Куръон, оятлари устида тафаккур юритишлари ва акл эгалари насихат олишлари учун Биз сизга нозил килган муборак китобдир". (Сод сураси, 29-оят).

وقُلْ إِنِّي أَنَا النَّذِيرُ الْمُبِينُ * كَمَآ أَنْزَلْنَا عَلَى الْمُقْتَسِمِينَ * اَلَّذِينَ جَعَلُواْ الْقُرْآنَ عِضِينَ * فَوَرَبِّكَ لَنَسْأَلَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ * عَمَّا كَانُواْ يَعْمَلُون

"Албатта мен ошкора огохлантирувчиман деб айтинг. (Уларга хам) Куръонни бўлакларга ажратиб олган таксимловчилар устига нозил килганимиз каби бало юборурмиз. Бас, Раббингизга касамки, уларнинг хаммасини килган ишлари юзасидан албатта сўрокка тутамиз" . (Хижр сураси, 89, 90, 91, 92, 93-оятлар).

Куръондан хосил килинадиган манфаат акл-заковатнинг даражасига яраша бўлади.

Бугунги сухбатимизга асос бўлган оятлар Куръони каримнинг икки сурасидан (Сод ва Хижр) олинган бўлиб, улардан шу нарса англашиладики, мусулмонлар Аллох каломининг мазмун-мохиятига чукур эътибор беришлари, ундан тўгри хулосалар чикаришга харакат килишлари, оятлар устида кўпрок акл юритишлари лозимдир.

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُواْ آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُوْلُو الأَلْبَابِ.

 Аллома Саъдий рахимахуллох бу оятни мана бундай тафсир киладилар: "Куръонда жуда кўп яхшилик ва чексиз илм бор... Куръоннинг яхшиликлари ва баракотига бу китоб хакида фикрлаш, унинг маънолари атрофида акл юритиш, унга кайта-кайта мурожаат килиш оркали эришилади..."

"Акл эгалари насихат олишлари учун" - дегани эса соглом акл эгалари Куръон маънолари устида тафаккур юритиш билан хамма илмлар ва максадларга етишадилар, деганидир. Бу шунга далолат киладики, ушбу китобдан олинадиган манфаат, насихат инсон акл-заковатининг даражасига яраша хосил бўлади".

Аллох яна бир оятда أَفَلاَ يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآن деб мархамат килган. "Куръон маънолари устида тафаккур килмайдиларми?!.." (Нисо сураси, 82-оят) Бу оят хам юкоридаги оят маъноси билан хамохангдир. Бу хакда имом Куртубий ёзадилар: "Мана шу оятда "Куръоннинг тафсири факат Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламдан собит бўлган ривоятлар билангина килиниши керак, деб даъво киладиган ва араб тили коидалари доирасида таъвил килишни ман этадиган кимсанинг сўзига раддия бор. Яна бу оятда фикр юритишга, далил келтиришга, кўр-кўрона таклидни бекор килишга буйрук ва киёснинг мавжуд эканига далил бор".

Куръон маънолари устида фикр юритиш хакида гап кетар экан, тафсир илми коидаларидан бир нуктани эсга олиб ўтиш даркор. Уламоларга кўра оятлар энг аввало оятлар билан тафсир килинади. Чунки бир оятда умумий тарзда берилган маъно бошка бир оятда муфассал ёритилган бўлади. Агар оятнинг маъноси шу каби йўл билан очилмаса, унда Расулуллохнинг Суннатларига мурожаат килинади. Ундан сўнг илмли сахобаларнинг сўзларига, сўнг сахобалардан тафсир илмини ўрганиш билан машгул ва машхур бўлган тобеийнларнинг сўзларига каралади. Агар шунда хам оятнинг маъноси ечилмаса, унда Куръон калималарининг шаръий ва лугавий жихатдан кандай маъноларга далолат килиши эътиборга олиниб, тафсир килинади. (Мухаммад бин Солих Ал-Усайминнинг "Тафсир илми асослари" китобидан кискартириб олинди). "Кимки сахобалар ва тобеийнлар мазхабларидан ва тафсирларидан четга чикиб, уларга хилоф йўл тутса, у хатокор ва бидъатчи бўлади". ("Тафсир асослари хакида мукаддима", Ибн Таймия). Бундан кўринадики, Куръони карим оятларини Расулуллох ва салафлар тушунгандек тушуниш, сўнг уни шу доиранинг ичида хар бир замоннинг ўзига яраша муаммоларини хал этиш учун акл ва хикмат билан кўлламок лозим. Зеро, Куръон факат Расулуллох ва сахобаларнинг даврларидагина эмас, балки то Киёмат кунига кадар амал киладиган китобдир. Унинг: "Куръон маънолари устида тафаккур килмайдиларми!...." - деган чакириги сахобалар билан бир каторда бугунги ва эртанги мусулмонлар учун хам хитобдир. Куръонда бугунги одамларни хам тўгри йўлга бошлайдиган, нохаклик ва зулмдан кайтарадиган, золимларга насихат килишга чакирадиган канчадан-канча оятлар бор. Бу ишларни бажариш илм ахлининг зиммасидаги фарз бўлса, унга итоат килиш омма мусулмонлар устларидаги вазифадир.

Куръонни Аллох хамма замон ва маконлар учун мос келадиган холда нозил килганига карамасдан, айрим кишилар Куръон маъноларини бугунги кун такозосидан келиб чикиб ва замон кишиларининг диний-дунёвий эхтиёжларига боглик холда тушунишни ёктирмайдилар. Бунга харакат килган олимлар ва талабаларни "Куръонни ўзининг фойдасига бурмокда", деб айблайдилар. Холбуки, Куръон факат бундан 1400 йил аввалги араблар жамияти учун нозил бўлган эмас, у бугунги ва эртанги хаёт муаммоларини хам ўз ичига олади. Баъзиларнинг назарида эса Куръон намоз, рўза каби бир неча ибодат турларидан бошка масалалар каршисида сукут саклаши афзалдек кўринади. Куръоннинг хаётий китоб эканини тушунолмаслик, уни хар бир даврда боскичма-боскич амалда татбик килиш мумкин ва керакли иш эканига икрор бўлмаслик ё акл-фаросат, илм ва тушунчадаги колоклик ё эса иймондаги кусурдандир. Аллохнинг таърифи билан айтганда "иймон келтирган акл эгалари" (Талок сураси, 10-оят). хаёт жабхаларининг барча кирраларига дахлдор бўлган Куръон оятларини тўлик ўрганадилар. Ундаги талабларни хикмат ва сабр билан амалга ошириб бориш йўлларини кидирадилар ва албатта максадга эришадилар.

Юкоридаги сўзлар билан бир каторда Куръонни ўзининг ёки бирор гурухнинг раъйига, манфаатларига мослаб, нафсу хавосига берилган холда таъвил килишнинг улкан гунох эканини таъкидламок зарур. Оятлар устида акл юритиш лозим экан, деган бахона билан миясига келган фикрни Куръонга боглаб кўрсатиш, бир оятни бошка бир оятга ёки Расулуллохнинг сахих Суннатларига тескари кўйиш, салаф уламоларнинг йўлларига зид карашларни кўтариб чикиш мумкин эмас. Куръонни таъвил киладиган инсон ўтмиш уламолар томонларидан ишлаб чикилган тафсир коидаларини ўрганган, бу илмнинг шартларига риоя киладиган бўлиши шарт.

Куръони каримни бир ёклама тушуниш, ўзига ёкадиган холда талкин килиш хатарлидир.

Куръон оятларини ўрганар эканмиз, бир вактнинг ўзида агар хаётга назар солсак Каломуллохга нисбатан одамларнинг бир неча хил гурухда эканликларини кўрамиз. Биринчи гурух - Куръонга тўлик иймон келтирганлар. Иккинчи гурухдагилар - Куръонга ишонмайдиганлар. Учинчи гурух эса Куръоннинг баъзи ерларини кабул килиб, бошка кисмларини турли бахоналар билан оркага сурадиганлар ёки рад этадиганлар. Хижр сурасининг 89, 90, 91, 92, 93-оятларида Куръони каримнинг хаммасини бирдек тўлик кабул кила олмайдиган кишилар хакида сўз боради. Хўш, Аллох таоло айтган "Куръонни бўлакларга ажратиб олган таксимловчилар" кимлар эди?

Куртубий ёзадилар: "Бу хакда етти хил кавл бор: 1. Мукотил ва Фаро айтади: Улар 16 киши эди. Валид ибн Мугийра хаж мавсуми бўлганда уларни атрофга юборар эди. Улар Маккага олиб келадиган довонлар, даралар ва йўлакларни бўлиб олардилар ва шу йўлдан келаётган одамларга: "Бизнинг ичимиздан чикиб, пайгамбарлик даъво килаётган кимсага алданиб колманглар, у жинни!" - дердилар. Баъзан у сехргар дейишарди, баъзан шоир ёки кохин деб айтардилар. "Таксимловчилар" деб аталишларининг сабаби - улар Макка йўлларини таксимлаб олган эдилар. Аллох уларни энг хунук ўлим билан ўлдирди... 2. Катода айтади: Улар Курайш кавмининг кофирлари эдилар. Аллохнинг китобини таксимлаб олгандилар. Унинг бир кисмини шеър деб айтдилар. Яна бир кисмини сехр дедилар. Бошка бир кисминининг отини афсун-жоду кўйиб олдилар. Яна бир кисмини эса кадимгиларнинг афсоналари дедилар. 3. Ибн Аббос айтадилар: Улар ахли китоблар эди. Куръоннинг бир кисмига иймон келтириб, бошка кисмига кофир бўлдилар..."

Имом Табарий "таксимловчилар" хусусида уч хил ривоятни келтирадилар ва сўнггидан бундай деб ёзадилар. "Агар Куръонда хам, Расул соллаллоху алайхи васалламдан келган хабарда хам, аклан ўйлаб каралганда хам бу айтилган 3 тоифадан факат биттаси максад килинганига далолат киладиган хужжат йўк экан, бунинг устига оятнинг зохири оят тавсиф килаётган сифатдаги хар кандай нарсани ифодалаши эхтимоли бор экан, унда Аллох китобининг бир кисмини тасдиклаб, бошка кисмини инкор килиш билан уни бўлак-бўлак килиб кўйган хар кандай кимса шу оят хукмига дохил бўлиши вожибдир..."

Аллома Саъдий иборалари билан айтганда "Куръонни синфларга, кисмларга, бўлакларга ажратиб олувчилар, нафслари хохлаган томонга бурадиганлар", турли бахоналар билан уни амалдан четлатмокчи бўлганлар ўтмишда хам, Пайгамбар замонларида кам халокатга учраганлар. Бу оятларда кейинги даврларда яшайдиган инсонлар учун ибрат бўлсин учун ўша ходисалар эслатилган.

"Бас, Раббингизга касамки, уларнинг хаммасини килган ишлари юзасидан албатта сўрокка тутамиз".

 Бу сўзларда жуда каттик кўркитиш ва уларни килаётган ишларидан кайтариш бор". (Саъдий тафсири).

Аллох барчамизни Куръони каримни бир ёклама эмас, балки Унинг расули ва сахобалар тушунгандек мукаммал равишда тушунадиган ва хаммасига амал киладиган инсонлардан килсин.