×
No Description

Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг

икки тилаги

 

Аллоҳдан тиларим мағфират ҳамда,

Шаҳодат топмоқлик ҳозирги жангда.

Бағримга сайилган найза туфайли,

Қонларим булоқдек отилсин майли.

 

Оқибат зафарга етарман ёки,

Жанггоҳда қабрдан топарман паноҳ.

Бу ердан ўтажак йўлчилар токи,

Десинлар «сиз шаҳид ҳамда бегуноҳ!»

 

                     *   *   *

Сен бўлмасанг нетардик, Аллоҳ,

Залолатга кетардик, Аллоҳ!

Рўза тутмай, намоз ўқимай,

Куфрни касб этардик, Аллоҳ!

 

Бизга зулм қилиб мушриклар,

Юракларга солдилар ҳадик.

Бизни Сендан адаштирмоқни

ҳоҳладилар. Биз унамадик.

 

Жанггоҳларда учрашсак яна,

Парвардигор! қўллагил бизги!

Оёқларни собит қадам ва

Хотиржам қил юрагимизни!