×
Мақолада тўғри йўл-сиротул мустақим узра бардавом бўлмоқ ҳақида сўз боради.

Тўгри Йўл – Сиротул Мусатаким узра бардавом бўлмок!

 Бисмиллахир рохманир рохим

Аллох таолога бехад хамду санолар бўлсин! Унинг кўрсатиб берган Сиротул Мустаким – Тўгри Йўлида бардавом бўлиб, умматларини хам истикомат билан хаёт кечиришга даъват этган пайгамбаримиз Мухаммад Мустафога, ахли байтлари ва сахобалари хамда уларга истикомат билан пайравлик килган барча мўмину мусулмонларга Аллох таолонинг бекиёс дуруду салавоти бўлсин!

Аллох таоло ″Худ сураси″нинг бир юз ўн иккинчи оятида мана бундай мархамат килади: «Бас, (эй Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам), Сиз ва Сиз билан бирга тавба килган зотлар ўзингизга буюрилган янглиг Тўгри Йўлда бўлинглар! Тугёнга тушмангиз! Албатта У Зот килаётган амалларингизни Кўриб тургувчидир».

Суфён ибн Абдуллох Сакафий айтади: «(Росулуллохга) дедим: ″Эй Росулуллох, менга исломдаги бир гапни айтингки, сиздан кейин у хакда бирор кишидан сўрамайин″. Росулуллох дедилар: ″Àманту биллах" "Аллохга иймон келтирдим" дегин-да, кейин, тўгри бўл (яъни, сиротул мустакимда — истикоматда бўл)″». (Муслим ривояти)

Ушбу хадисга Имом ал-Мунавий мана бундай шарх беради: «Яъни, Аллох таолонининг зикрини калбингда ёдга олган, тилингда айтган холингда иймоннинг барча шаръий маъноларини хозирлаш билан У Зотга бўлган иймонингни янгила! Кейин, истикоматда бўл! Яъни, астойдил тоат-ибодат килишда ва ношаръий амаллардан ўзингни тўхтатишда бардавом бўлгин! Ушбу икки маъно Аллох таолонинг мана бу сўзида ўз ифодасини топган: «Албатта: ″Парвардигоримиз Аллохдир″, деб, сўнгра (Ёлгиз Аллохга тоат-ибодат килишда) тўгри – устивор бўлган зотларнинг...» (Фуссулат: 30)

Имом ал-Мунавий сўзини давом этказиб айтади: Ушбу хадис Аллох таоло Росулуллох соллаллоху алайхи ва салламга мархамат килган жавомиъулкалим (ўзи киска маъноси кенг сўзлар)нинг энг чиройлиларидан биридир. Зеро, бу икки калима; иймон ва исломдаги барча маъноларни ўзида жамлаб олгандир. Чунки, Исломнинг асоси бўлмиш тавхид биринчи жумла, тоат-ибодатларнинг барча турлари иккинчи жумла остига киритилгандир. Зеро, истикомат – тўгри бўлиш барча буйрукларга бўйсуниб, кайтарикларнинг хаммасидан сакланишдир.

Ибн Ражаб Ханбалий мазкур хадиснинг шархида дейдилар: "Истикомат: Сиротол Мустакимда юриш, у ўнгга хам чапга хам бурилмаган Тўгри Диндир. Бу зохиру ботин ибодатларни килиш ва хамма кайтарикларни тарк килишни ўз ичига олади. Бас, ушбу васият диннинг барча хислатларини жамлади".

Истикоматга юкоридаги таърифдан бошкачарок таъриф берганлар хам бор. Баъзи олимлар истикоматга: ″Барча гўзал хулклар билан зийнатланиб, Мухаммад соллаллоху алайхи ва салламнинг суннатларига эргашишдир″, деб, таъриф берадилар. Бошка баъзилари эса: ″Бидъатни тарк этиб, суннатга эргашишдир″, дейдилар. Истикомат – тўгри бўлиш ″У нафсни Куръон ва хадисларда баён килинган гўзал хулклар билан безантиришдир″, деб, айтгувчилар хам бор». (Файзулкадир: 4/ 523)

• Истикомат – тўгри бўлишга берилган энг гўзал таъриф Умар ибн ал-Хаттоб розияллоху анхунинг таърифларидир:

«Истикомат – тўгри бўлиш тулкилар каби айёрлик килмай, буйрук ва кайтарикларни бажаришда тўгри бўлмогингдир». У зот розияллоху анху ушбу таърифларида, ибодатларини тулкиларга ўхшаб, айёрлик – найранг билан киладиган кимсалар хакида сўз юритадилар. Ундайлар гохо Тўгри Йўл устида бўладилар, вакти келганда эса, Тўгри Йўлнинг икки томонидаги нотўгри йўлларга бурилиб, хаё пардасини йиртиб, Аллох таоло харом килган судхўрлик, зинокорлик, арокхўрлик, зулм, гийбат, чакимчилик, риё, мутакаббирлик ва шулар каби кўпдан-кўп гунох ишларни хотиржам, бепарволик билан киладилар. Яна, баъзи бир сасабларга кўра Тўгри Йўлга хам кириб коладилар. Орадан кўп ўтмай, нафслари уларга гунох ишларни зийнатлаб кўрсатса, Тўгри Йўлни тарк этиб, нафслари зийнатлаб берган йўлларга кириб хам кетаверадилар. Шу билан бирга улар ўзларини Тўгри Йўлда эмасликларини била туриб, одамлар олдида ўзларини ″Тўгри Йўлда бардавом – чин мусулмон киши″ килиб кўрсатмокчи бўладилар. Уларнинг бу киликлари эса, тулкиларнинг ″найранг"идан асло фарк килмайди. Бундай найрангбозликдан Аллох таоло Ўзи панох берсин!

Юкоридаги сўзлардан хулоса чикариб айтишимиз мумкинки: «Аллох таоло Росулуллох соллаллоху алайхи ва саллам ва у кишига эргашганлардан талаб килинган Тўгри Йўлда бардавом бўлиш – бу ″Пайгамбар Мухаммад соллаллоху алайхи ва саллам ўз умматларига беками-кўст таълим бериб кетганлари –Ислом таълимотига огишмай амал килишдир″».

• Тўгри Йўлда бардавом бўлганларга Аллох таолонинг ваъдаси

Аллох таоло Ўзининг Улуг Китобида айтади: «Албатта: ″Парвардигоримиз Аллохдир″, деб, сўнгра (Ёлгиз Аллохга тоат-ибодат килишда) тўгри – устивор бўлган зотларнинг олдиларига (ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): ″Кўркманглар ва гамгин бўлманглар. Сизларга ваъда килинган жаннат (хушхабари) билан шодланинглар! Бизлар хаёти дунёда хам, Охиратда хам сизларнинг дўстларингизмиз. Сизлар учун (жаннатда) кўнгилларингиз тилаган нарсаларингиз бордир ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир. (Бу) Магфиратли ва Мехрибон Зот томонидан бўлган зиёфатдир″». (Фуссилат: 30-32)

Тўгри Йўл – Сиротул Мусатакимни танлаган, ёмонликка буюрувчи нафсларига карши туриб, бу дунёдаги охирги соатларигача собиткадамлик билан Тўгри Йўл узра бўлган кишиларга Аллох таоло куйидаги беш хил башоратни ваъда килди. Улар бу башоратларни бу дунёни тарк этиб кетаётган охирги дамларида фаришталар томонидан кабул килиб оладир.

1 – Ўлим ва ундан кейин бўладиган нарслардан кўркмаслик. Чунки, фаришталар дунёда улар билан бўлганларидек, охиратда хам улар билан бирга бўладилар.

2 – Бу дунёда колаётган оила – аёллар, фарзандлар хакида асло гамгин бўлмаслик. Чунки улар Аллох таолонинг химоясидадирлар.

3 – Жаннатдан хушхабар. Аллох таоло бу дунёда истикомат билан хаёт кечирганларга жаннатни ваъда килди. Аллох таоло ваъдасига асло хилоф килмагай.

4 – Тўгри Йўлда бўлганларга бу дунёда хам, охиратда хам фаришталарнинг дўст бўлмоклари. Истикоматда хаёт кечирган шахслар бу дунёда фаришталарнинг химоясида бўладилар. Киёмат куни хам фаришталар улар билан бирга бўладилар.

5 – Жаннатга дохил бўлиш ўзи бир башорат бўлса, дохил бўлгандан сўнг кўнгил истаган нарсаларнинг барчаси мухайё бўлиб туриши яна бир башоратдир. У ерда жаннат ахллари нимани талаб килсалар, ўша нарса уларнинг хузурларида хозир бўлгай.

@ @ @

Аллох таолонинг мана бу сўзига диккат килайлик: "Бас, сизлар Унинг Ўзига тўгри (тоат-ибодатда) бўлингиз ва Ундан магфират сўрангиз" (Фуссилат: 6) бу оят буюрилган истикоматда камчиликнинг содир бўлиши ва камчилик ўрнини коплаш учун магфират сўраш кераклигига ишора килмокда. Демак, камчиликни тавба ва истикоматга кайтишни такозо килувчи истигфор билан коплаш зарур экан.

Азиз ўкувчи, сўзимизга хулоса ўларок шуни айтамиз: ″Албатта истикомат – Тўгри бўлиш нафс хохламайдиган, малоллик билан кабул киладиган ищдир. Лекин пайгамбаримиз Мухаммад мустафо соллаллоху алайхи ва салламга умматликни даъво килар эканмиз хар-биримиз истикомат билан хаёт кечирмокка харакат килмогимиз шарт. Нажот факат истикоматдадир. Аллох таоло барчаларимизни Ўзининг Тўгри Йўли узра бардавом бўлмокка муваффак айласин!

Мавзу Ислом Нури веб саҳифасида нашр қилинган