×
Шайх ушбу дарсда қуйидаги нуқталарга тўхталиб ўтадилар: • Абу бакр розияллоҳу анҳу Усома бин Зайд лашкарини юборишда собит қадам туришлари ва унинг ҳикматлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳу муртадларга қарши жиҳод бошлашлари; • Али розияллоҳу анҳунинг Абу бакр ҳақларида айтган баъзи сўзлари; • Тобеъийнлардан баъзилари Абу бакр ҳақларида айтган сўзлари; • Абу бакр розияллоҳу анҳунинг тақволари ва камтарликлари ҳақида баъзи ривоятлар; • Саҳобалар Жаннатга башорат берилган бўлсалар ҳам мағрурланиб кетмасликлари, балки мунофиқ бўлиб дўзахга кетиб қолишдан қўрқиб туришлари; • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу бакр ва бошқа саҳобаларни Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан нарса сўрамасликка ўргатганликлари; • Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг Сийрати набавийя ва саҳобалар ҳаётини бошқа илмий фанлардан кўра кўпроқ яхши кўришлари; • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва бошқа буюк авлиёлар ҳаётларини ўрганишимиздан кўзлаган мақсадимизни яна бир бор таъкидлаб ўтамиз