×
Ушбу мақола Муҳаммад бин Иброҳим Тувайжирийнинг Мухтасар ал-Фиқҳ Ал-Исламий китобидан иқтибос қилиб олиниб таржима қилинди.

    iЖума намози

    Мухтасар Фиқҳ Ал-Исломий китобадан иқтибос

    ] Ўзекча [

    صلاة الجمعة

    مقالة مقتبسة من كتاب مختصر الفقه الإسلامي

    [باللغة الأوزبكية ]

    Муҳаммад ибн Иброҳим Тувайжирий

    محمد بن إبراهيم التويجري

    Таржима : Шамсуддин Ҳакимзода

    ترجمة: شمس الدين حكيم زادة

    Таҳрир: Шамсуддин Дарғомий

    مراجعة: شمس الدين درغامي

    Риёз шаҳри, Рабва диний тарғибот идораси

    المكتب التعاوني للدعوة وتوعية الجاليات بالربوة بمدينة الرياض

    1429 – 2008

    ● Жума намози ҳақида

    Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мусулмонларга, уларнинг орасидаги улфат ва муҳаббат робиталарини мустаҳкамлаш учун, бир неча жамоат намозларини қонунлаштириб берди. Улар тубандагилардир:

    1) Маҳалла жамоати. Бу бир кунда ўқиладиган беш вақт намозни маҳалла (ёки кўча) масжидида жамоат билан ўқишликдир.

    2) Шаҳар (шаҳарча ёки квартал) жамоати. Бу бир шаҳар (шаҳарча ёки квартал) мусулмонларининг ҳар Жума куни ёки Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларидаги махсус намозни тўпланиб ўқишлигидир.

    3) Қитъалараро жамоат. Бу ҳар йилги ҳаж мавсумида бутун дунё мусулмонларининг Макка шаҳрида йиғилишидир.

    ● Жума кунининг фазилати.

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай деганлар: “Токи, қуёш чиқиб-ботар экан, кунларнинг энг яхшиси – Жума кунидир. Чунки, бу кунда Одам (алайҳиссалом) яратилди, шу кунда Жаннатга киргизилди ва шу кунда ундан чиқарилди. Қиёмат ҳам айнан мана шу куни содир бўлади” ([1])

    ● Жума намозининг ҳукми.

    Икки ракъатлик Жума намози балоғатга етган, ақли тўлишган, доимий турғун бўлган ҳар бир эркак учун вожибдир. Аммо, аёлларга, касал одамларга, гўдакларга, мусофирларга вожиб эмас. Аммо, шулардан кимиси Жума намозига қатнашса, ундан ўша куннинг Пешин намози соқит бўлади. Мусофир ҳам агар манзилига келиб тушган вақтда азонни эшитса, Жума намозига келиши лозим.

    2) Жума намози ўша куннинг Пешин намози ўрнига кифоя қилади. Уни ўқиган одам орқасидан Пешин намозини ўқимайди. Жума намозини қазо қилмасдан ўқиш вожиб. Кимда-ким дангасалик билан уч Жума намозини тарк қилса, Аллоҳ унинг қалбини муҳрлаб қўяди.

    ● Жума намозининг вақти

    Жума намози учун энг афзал вақт кун тиккадан ғарб томонга бир оз оққандан (заволдан) бошлаб, Пешин намозининг охирги вақтига қадар ўқилишидир. Аммо, заволдан илгари (кун тиккага келганда) ўқилиши ҳам жоиздир.

    ● Жуманинг азони

    Жума намозининг аввалги азони узоқдаги одамларни чақириш, бехабар одамларни огоҳлантириш учун бўлса, кейингиси Жума намозининг вақти ҳозир бўлиб қолганлигининг белгисидир.

    ● Жума намозининг ўқилиш шарти

    Жума намози ўқилиши учун уч шарт топилиши вожиб:

    1) Ўз вақтида ўқилиши.

    2) Шаҳар аҳлидан камида уч нафар намозхон ҳозир бўлиши.

    3) Муқаддамида икки хутба ўқилиши.

    ● Жума намози учун ғусл қилиш ва такбир айтишнинг фазилати.

    1) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки, “кимда-ким Жума куни жунубликдан ғусл қилгани каби (тўлиқ) ғусл қилса ва ўша соатда (намозга) жўнаса, гўёки бир туя қурбонлик қилгандек савобга эга бўлади. Ким (ғуслнинг) иккинчи соатида жўнаса, бир мол қурбонлик қилгандек савобга эга бўлади. Ким учинчи соатида жўнаса, мугузли қўчқор, ким тўртинчи соатида жўнаса бир товуқ ва ким бешинчи соатида жўнаса бир тухум қурбонлик қилгандек савобга эга бўлади. Қачонки, имом (хутба учун минбарга) чиқса, зикрни эшитиш учун фаришталар ҳозир бўладилар”.

    2) Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Дедиларки: мен расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “ким Жума куни ғусл қилса ва (бировни) ғусл қилдирса кейин шошилиб, шошилтириб пиёда жўнаса ва имомга яқин келиб, беҳуда сўзларни сўзламай уни эшитса, унинг ҳар бир қадамига бир йиллик рўзанинг ва тунги нафл намозларнинг савоби ёзилади” деганларини эшитдим. ([2])

    ● Жума кунги ғуслнинг вақти

    Жума кунги ғуслнинг вақти Жума куннинг тонг азони вақтидан бошланиб, Жума намозининг бошланишига бир неча дақиқалар қолгунга қадар давом этади. Ғуслни Жума намозининг вақтига яқин қилиш мустаҳабдир.

    ● Жумага қайси вақтда жўнаш афзал?

    1) Жумага бориш учун мустаҳаб вақт кун чиққандан бошланади. Аммо, бориш вожиб бўлган вақт эса, имом масжидга кирганда айтиладиган азон вақтидир.

    2) Мусулмон одам (юқорида зикри ўтган хадиси шарифда айтилган) беш соатни яхши билади ва шуни эътиборга олиб ҳаракат қилади.

    ● Жума куни сафарга чиқса бўладими?

    Жума ўқиш вожиб бўлган одам Жума куни Жума азонидан кейин, шерикларидан, машинадан, поезддан ва учоқдан кеч қолиш хавфи бўлмаса (то Жумани ўқиб бўлмагунча) сафарга чиқиши ножоиздир. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг: (Эй мўминлар, қачон Жумъа кунидаги намозга чорланса (яъни азон айтилса), дарҳол Оллоҳнинг зикрига боринглар ва олди-сотдини тарк қилинглар! Агар биладиган бўлсангизлар мана шу (яъни Ол­лоҳнинг зикрига — Жумъа намозини ўқишга шошилиш) ўзларингиз учун яхшироқдир) ([3]) деган сўзидир.

    ● Кеч қолган одамнинг масаласи

    Жума намозидан кечиккан одам агар иккинчи ракъатига тўлиқ етиб келса, бир ракъатни ўзи давом эттириб Жума ўқийди. Агарда иккинчи ракъатига етиша олмай қолса, у ҳолда пешин намозига ният қилиб, тўрт ракъат пешин ўқийди.

    ● Имом қачон келиши керак?

    Намозхонлар Жума, Истисқо (сув сўраш) ва икки ҳайит намозига эрта келиши суннатдир. Аммо, имом Жума ва Истисқо намозига хутба вақтига етиб келиши лозим. Икки ҳайит намози учун эса, намоз бошланиш вақтига келса кифоя. (чунки, икки ҳайит намозининг хутбаси намоздан кейин ўқилади)

    ● Хутба қандай қилинади?

    Жуманинг икки хутбаси билган одам учун араб тилида бўлгани суннатдир. Агар араб бўлмаган қавмга уларнинг тилига таржима қилиб берилса - нур устига нур бўлар. Агар имом арабча билмаса, ўз тилида хутба қилаверади. Аммо, намозни арабчадан бошқа тилда ўқиш яхши эмасдир.

    ● Мусофирга Жума намози вожибми?

    Агар бир мусулмон Жума ўқиладиган шаҳарга сафар қилиб борса ва Жума азонини эшитса ва агар шу шаҳарда бир оз дам олмоқчи бўлса, Жума намозига бориши лозим. Шундай шартда у мусофир шаҳар турғунларига имом бўлиши ва уларга хутба ўқиб бериши ҳам жоиз. Яъни, ўша Жума намози барча учун раводир.

    ([1]). Муслим: 854

    ([2]). Абу Довуд: 345. Ибн Можжа: 1087

    ([3]). Жума: 9