×
Ушбу мақола аллома Саъдийнинг хутбаларидан олинган бўлиб, шаръий билим олишга рағбатлантириш ҳамда Аллоҳни таниш ва тавҳидни билиш вожиблиги ҳақида сўз юритилади.

    Аллоҳни таниш ва тавҳидни билиш вожиблиги ҳақида

    [ الأوزبكي – Ўзбекча – Uzbek]

    Шайх Абдурраҳмон ибн Носир Саъдий

    —™

    Таржима: Абу Жаъфар ал-Бухорий

    Таҳрир: Абу Абдуллоҳ Шоший

    الحث على العلم ووجوب معرفة الله وتوحيده

    الشيخ عبد الرحمن بن ناصر السعدي

    —™

    ترجمة: أبو جعفر البخاري

    مراجعة: أبو عبد الله الشاشي


    Шаръий билим олишга рағбатлантириш ҳамда Аллоҳни таниш ва тавҳидни билиш вожиблиги ҳақида

    Биринчи хутба

    Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

    Ўзи яхшилик қилишни хоҳлаган бандаси-нинг мақомини илм ва иймон билан кўтарган, ҳидоятдан юз ўгирган бандаларини ҳалокат ва хорлик сари етаклаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин.

    Мен «Шериксиз ва ягона Кариму Маннон бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг бандаси ва элчиси бўлиб, Аллоҳ унда фазилат, чирой ва эҳсонларни тўкис қилганига» гувоҳлик бера-ман. Аллоҳим, Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, саҳобалари ва Унга Қиёматгача издош бўлганларга салавоту саломлар йўлла!

    Сўнг …

    Ҳой одамлар!

    Аллоҳдан тақво қилингиз ва билингизки, сизлардаги тақво куфр, фисқ ва осийликдан сақланиш йўлларини билиш билангина тўкис бўлиб, иймон асослари, Ислом шариатлари ва эҳсон ҳуқуқларини адо этишингиз билангина устувор туради.

    Шундай экан, (шаръий) илм излаш — энг кучли фарз ва энг муҳим вожиблардандир. Чунки шаръий билим, тоат­-ибодатларни қилиш ва шариатга зид нарсалардан воз кечишнинг асосидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ким учун яхшиликни хоҳласа, уни динда фақиҳ (билимдон) қилиб қўяди», –дедилар (Имом Бухорий 69, 2884, 6768; Имом Муслим 1719, 1721, 3549; Ибн Ҳиббон 89, 310; Термизий 2569; Ибн Можа 216, 217; Доримий 224, 225, 226, 2569).

    Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳламаса, уни илм излашдан ва илмга қулоқ солишдан юз ўгиртириб қўяди­-да, у одам ҳалокатга учрай-диган кимсалар қаторида, ўзига фақатгина зарарларни жалб қилиб, манфаатларни тарк қиладиган ва арзон савдогагина рози бўла-диган бўлиб қолади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Жаннат бўстонлари олди-дан ўтсангизлар, яйранглар!» дедилар. Саҳоба-лар: «Жаннат бўстонлари нималар?» деб савол беришганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Зикр ҳалқалари», – дея жавоб бердилар (Термизий 3432; Имом Аҳмад 12065, 12523; Баззор 6500, 6908).

    Бу кўз қамаштираётган бўстонларда ҳар илмнинг турфа турлари бордир. Бу бўстон-ларда Аллоҳни танилади, Сиротум Мустақийм — Тўғри Йўлни топилади, ҳалол ва ҳаром, эзгулик ва фасод танилиб, залолат ва зулм йўллари билан, ҳидоят ва тўғрилик йўллари ажратилади. Шундай экан, сизлар қандай қилиб бу бўстонларга ўйин-­кулгу ва вақт исрофининг ўчоғи бўлган маконларни, разолат ва фасод ўтиришларини алштирмоқдасиз-лар?!!

    (Шаръий) илм излаш савоб ва Аллоҳ ҳузуридаги яқинлик бўлса, ундан юз ўгириш очиқ зарар ва зиёндир.

    Ҳой сиз илм излашдан юз ўгирган кимсалар, Аллоҳ ҳузурида нимани баҳона қиласиз?! Ахир соғ­-саломат, ўйнаб-­кулиб юрибсизлар­ку?! Аллоҳнинг ризқлари ичида сузиб юрган бир пайтингизда, шаръий илм олишингиз йўлида нима нарса сизларга тўғаноқ бўлмоқда?!

    Сизлар ўзингизни яйловда ўтлаб юрган ҳайвонлардек бўлишингизни хоҳлаяпсизлар-ми?!

    Наҳотки сизлар майлликларни ҳидоят, қалбларингизни эса беқарор қилиб олишни хоҳласангиз?!

    Наҳотки, қаровсиз бўлган жаҳолат йўлла-ридан юриб, очиқ манфаатлар мужассам бўл-ган ҳидоят йўлидан воз кечсангиз?!

    Сиз: «Роббинг ким? Дининг нима? Пайғам-баринг ким?» деб сўроқланганда жавоб бера олмасликка, наҳотки, рози бўлсангиз?! Наҳот-ки, «Қандай намоз ўқийсан? Қандай ибодат қиласан?» – деб савол берилганида нотўғри жавоб беришдан уялмасангиз?! Ҳалол ва ҳаром нима эканини билмасангиз қандай қилиб савдо-­сотиқ қиласиз?! Бу ҳолатга, тўрт оёқли махлуқлардек яшашга рози бўлганлар-гина рози бўлиши мумкин!

    Аллоҳ сизларга раҳмат қилсин, ўқингиз! Ўқий олмасангиз илм мажлисларига тингловчи ёки фойдаланувчи сифатида иштирок этингиз! Ҳақиқатни ўрганиш учун илм аҳлидан сўрангиз! Агар бундай қилмасангиз ва илм олишдан бутунлай воз кечсангиз, ҳалокатга учрайсиз ва зарар кўрасиз!

    Илмни ўрганиш энг буюк ибодат, энг афзал итоат ва Аллоҳга яқинлик ҳамда Еру Осмонлар Роббисининг розилигига эришиш эканини билмайсизларми?!

    Бир илм мажлисида ўтириш сизга дунё ва дунёдаги барча нарсага эгалик қилишингиздан кўра яхшироқ бўлиб, у ердан олган мевангиз бирон нарса бас кела олмайдиган фойдадир.

    Аллоҳнинг қуллари, Аллоҳдан қўрқингиз ва яратилиш ғоянгиз бўлган Аллоҳ ва Аллоҳга ибодат қилишни ўрганишга бел боғлангиз! Аллоҳдан эса, Ўз лутфи ва карами билан мададлаб, сизларни муваффақиятга элтишини сўрангиз!

    Аллоҳ таоло айтди: «Ёки кечалари сажда қилган ва қиём-тик турган ҳолда тоат-ибодат қилгувчи, охиратдан қўрқадиган ва Робби-сининг раҳмат-марҳаматидан умид қилади-ган киши (билан куфру исёнга ғарқ бўлган кимса баробар бўладими)?!» Айтинг: «Билади-ган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўладими?!» Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат оладилар» (Зумар: 9).

    Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Азиймни баракали қилсин …

    Иккинчи хутба

    Улуғлик ва буюклик сифатлари билан танҳо, кибр ва камолот сифатлари билан якто, махлу-қотларига бекаму кўст неъматларини етказиб берган Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Ва «Шериги бўлмаган, юксак мақом соҳиби ва буюк Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига, Муҳаммад эса Аллоҳнинг бандаси, элчиси ва барча хислатларда пайғамбарларнинг энг афзали эканига» гувоҳлик бераман. Аллоҳим, Муҳаммадга, оилаларнинг энг шарафлиси бўлган унинг оиласига ҳамда дўстларнинг энг яхшиси бўлган унинг саҳобаларига салавоту саломлар йўлла!

    Сўнг …

    Ҳой одамлар, Аллоҳдан тақво қилинглар ва Унга сиғининглар! Чунки Аллоҳ, сизларни Аллоҳга ибодат қилишингиз учун яратди ва айтди: «Мен инсон ва жинларни Ўзимга ибо-дат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт: 56).

    Аллоҳ инсонларни Ўзигагина ибодат қилиш-лари, Аллоҳни таниш, Аллоҳга қайтиш ва барча ишларида Аллоҳга йўналишлари учун пур-маъно ибодатлар билан, Аллоҳга сиғинишлари мақсадида яратди.

    Аллоҳ инсон ва жинларни Аллоҳни таниш-лари, Аллоҳнинг барча махлуқотларни вужудга келтирган, тайёрлаган, улар эҳтиёжни ҳис этган барча нарсаларни яратган эканини, барча махлуқот ўзи ва барча сифатлари билан Аллоҳга муҳтож эканини билишлари учун яратди.

    Аллоҳ уларни, Аллоҳнинг — барча махлу-қотлар, оламлар ва ўлкалар Подшоҳи, Дунё ва Охиратдаги ҳукм Аллоҳники, бандалар Аллоҳ-гагина қайтишлари, тақдирлар Аллоҳга қайтиб, Аллоҳдан бошланиши, У, агар бирон нарсани хоҳласа унга: БЎЛ!, деса бўлишига иқрор бўлишлари учун яратди!

    Аллоҳ таоло уларни Ўзининг шариат, тақдир ва жиноий аҳкомларини билиб, итоат қилиш-ларини, барча нарса қазо (ҳукм) ва қадар (ўлчов) билан яратилганини, бошларига келган нарса хато қилмаганини билишлари учун яратди.

    Аллоҳ — бизнинг Хожамиз бўлиб, мўмин-лар Аллоҳгагина таваккул этадилар. Биз Аллоҳ-га Робб, Саййид, Режалаштирувчи, Ҳоким — Ўз ҳукмини юритувчи Зот ўлароқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга расул, башо-ратчи, огоҳлантирувчи ўлароқ, Исломга эса дин, ҳаёт йўли ва турмуш тарзи ўлароқ рози бўлдик!

    Аллоҳ инсон ва жинларни Аллоҳгина ягона илоҳ бўлиб, Ундан бошқа илоҳ йўқ, Унинг рубубияти ва мулкида шериги бўлмаганидек, илоҳлигида ҳам шериги йўқ эканини билиш-лари учун яратди.

    Аллоҳ — барча ишларни Тадбирловчи, Раз-зоқ ва Холиқ бўлганидек, шукрона ва мақтов-ларга лойиқ Илоҳ – Маъбуд ҳамдир.

    Шунингдек, зоҳирий ва ботиний неъмат-ларнинг бари, лутф ва эҳсон ўлароқ Аллоҳдан-дир. Шунинг учун ҳам ихлос, муҳаббат, итоат ва бўйинсуниш рамзи ўлароқ қилинган тўкис шукрга лойиқ бўлган зот — Аллоҳдир.

    Аллоҳ сизларга лутф қилгани, неъматларни тайёрлагани ва сизларни чиройли қоматда яратган Зот бўлганидек, сизларнинг Маъбудин-гиз, Умидларингизни боғлаганингиз ва Хожан-гиз бўлсин!!

    Аллоҳ сизларга нажот сари элтадиган соғлом ва қулай динни машруълаштирди. Бас, сизлар Сиротум Мустақийм – Тўғри Йўлда одим отиб, эртаю кеч Аллоҳга яқин бўлинглар! Чунки, сизларнинг Ундан бошқа Роббингиз, сиғинадиган илоҳингиз ва пушту паноҳингиз йўқдир! Орзу ва ишларни амалга оширишда Ундан бошқа суянчиқ йўқдир! Шундай экан, Аллоҳга зоҳиран ва ботинан ибодат қилинглар! Шояд нажот топарсизлар. Аллоҳдан ёрдам тиланглар ва Унга таваккул қилинглар! Шояд сизларга раҳм қилинар.

    Бирон нарсани тиласангизлар, Аллоҳдан-гина тиланглар! Аллоҳдан бошқа бирон кимса-дан тиламанглар! Чунки, яратилган махлуқ-ларнинг барчаси муҳтож ва ожиздирлар. Уларнинг ҳар бири Роббиларига муҳтож ва Ундан умидворлар!

    Аллоҳ менга ва сизларга Аллоҳнинг зикри ва шукрини тўкис қилиш ҳамда Унга лойиқ бўлганидек чиройли сиғинишга мададкор бўлсин!

    Аллоҳ Ўзини суюш, Уни таниш ва Унга итоат қилишга муваффақ қилиб, бизни Ўз ҳузуридаги неъматларнинг энг яхшисидан қилганимиз ёмонлик ва гуноҳлар туфайли маҳрум этмасин! Аллоҳ таоло айтди:

    «Эй инсонлар, сизларни ва сизлардан илгари ўтганларни тақво эгалари бўлишингиз учун яратган Роббингизга ибодат қилин-гиз!» (Бақара: 21).

    Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Азиймни баракали қилсин …

    Манба: Ҳикмат нури веб саҳифаси