Бу оламни, мени ким ва нима учун яратди?
Бу материал ... таржима қилинган
- Tiếng Việt - Vietnamese
- ไทย - Thai
- ગુજરાતી - Unnamed
- العربية - Arabic
- অসমীয়া - Assamese
- فارسی دری - Unnamed
- Wikang Tagalog - Tagalog
- English - English
- Èdè Yorùbá - Yoruba
- සිංහල - Sinhala
- Kinyarwanda - Kinyarwanda
- 中文 - Chinese
- Кыргызча - Кyrgyz
- español - Spanish
- Русский - Russian
- azərbaycanca - Azerbaijani
- Shqip - Albanian
- Bahasa Indonesia - Indonesian
- Deutsch - German
- čeština - Czech
- български - Bulgarian
- svenska - Swedish
- हिन्दी - Hindi
- magyar - Hungarian
- বাংলা - Bengali
- فارسی - Persian
- Kurdî - Kurdish
- bosanski - Bosnian
- తెలుగు - Telugu
- اردو - Urdu
- پښتو - Pashto
- Nederlands - Dutch
- português - Portuguese
- Türkçe - Turkish
- Akan - Akan
- ქართული - Georgian
- ພາສາລາວ - Unnamed
- മലയാളം - Malayalam
- polski - Polish
- Српски - Serbian
- አማርኛ - Amharic
- Lingala - Unnamed
- தமிழ் - Tamil
Категориялар
Full Description
Бу оламни, мени ким ва нима учун яратди?
Мен тўғри йўлдаманми?
Осмону ерларни ва улардаги қуршаб бўлмайдиган улуғ мавжудотларни ким яратди?
Осмону ердаги бу аниқ ва пухта тизимни ким тузган?
Инсонни ким яратиб, унга кўз, қулоқ ва ақл берди? Ким уни илм олишга ва ҳақиқатларни идрок қилишга қодир қилиб қўйди?
Ким жисмингиздаги аъзоларни пухта қилиб ясади ва сизга энг чиройли сўратни берди?
Тирик мавжудотлар қанчалик хилма хил эканлиги ҳақида бир тааммул қилинг! Ким уларга чексиз янгидан янги қиёфаларни берди?!
Қандай қилиб, бу улуғ борлиқ, шунча йил ўтишига қарамасдан аниқ ва пухта бўлган қонунларига мунтазам равишда амал қилиб келмоқда?
Бу оламда ҳукм сураётган бу тизимни ким қўйди?(Ҳаёт, ўлим, насл қолдириш, кун-тун, мавсумлар алмашиши ва ҳоказолар)
Бу борлиқ ўзини ўзи яратдими ёки йўқдан бор бўлдими ёки тўсатдан пайдо бўлдими? Бунинг жавобини, Аллоҳ таоло қуйдагича изоҳлаб айтади:﴿أَمْ خُلِقُوا مِنْ غَيْرِ شَيْءٍ أَمْ هُمُ الْخَالِقُونَ (٣٥) «Балки, улар ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ ўзлари яралгандирлар?! Ёки улар яратувчиларми?أَمْ خَلَقُوا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ بَلْ لَا يُوقِنُونَ﴾ Балки, улар осмонлару ерни яратгандирлар?! Йўқ, улар ишонмаслар»[Тур: 35-36].
Биз ўзимизни ўзимиз яратмаган эканмиз, йўқ жойдан ёки тўсатдан пайдо бўлишимиз ҳам ақлга сиғмайди. Шундай экан, шак-шубҳа бўлмаган ҳақиқат шуки, бу оламнинг барча нарсага қодир улуғ яратувчиси бор. Чунки бу олам ўзини ўзи яратиши, йўқ жойдан ёки тўсатдан пайдо бўлиши мумкин бўлмаган нарса.
Нима учун инсон (Идрок, ақл, руҳ, ҳис-туйғу ва муҳаббат каби) кўрмаган нарсаларига ишонади? Асоратларини кўргани учун эмасми? Шундай экан, қандай қилиб инсон бу улуғ оламнинг яратувчисини инкор қилади? Ахир у Аллоҳ таолонинг махлуқотлари устидаги санъати ва марҳаматининг асоратини кўрмаяптими?!
Зарра қадар ақли бор киши «Бир уй ҳеч ким уни қурмасдан пайдо бўлди ёки йўқлик уни пайдо қилди», деган сўзни қабул қилмайди. Энди, қандай қилиб, баъзи одамлар бу улуғ борлиқ яратувчисиз пайдо бўлган деган сўзни тасдиқлашади? Қандай қилиб оқил киши бу аниқ пухта тизим тўсатдан пайдо бўлганини қабул қилади?
Буларнинг барчаси, бизни ягона натижага, у ҳам бўлса, бу оламнинг қудратли, барча ишларни бошқарувчи улуғ Рабби борлиги ва У Зотнинг Ўзигина ибодатга ҳақли, У Зотдан бошқа маъбудлар (ибодат қилинадиган нарсалар) ботил ва ибодатга лойиқ эмаслигига далолат қилади.
Рабб, Холиқ, Азийм.
Ёлғиз яратувчи Рабб бор. У подшоҳ, барча ишларни бошқарувчи, ризқ берувчи ва тирилтириб ўлдирувчидир. У Зот ерни яратиб, бўйсундириб уни махлуқотларига яроқли қилиб қўйди. У Зотнинг улуғлигига далолат қилувчи осмонлар ва ундаги улуғ мавжудотларни, қуёш, ой, кун ва тунни шундай пухта шаклда яратди.
У Зот, бизга ундан беҳожат бўла олмайдиган ҳавони, ёмғирни, дарё ва денгизларни бўйсундириб қўйди. У Зот онамизнинг қорнида ҳеч нарсага кучимиз етмай ётганимизда озуқалантирди, ҳимоя қилди ҳамда туғилганимиздан ўлгунимизга қадар томирларимиздан қонларни оқизиб қўйди.
Яратувчи, ризқ берувчи Рабб бу - Аллоҳ таолодир.
Аллоҳ таоло айтади:﴿إِنَّ رَبَّكُمُ اللَّهُ الَّذِي خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٍ ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ يَطْلُبُهُ حَثِيثًا وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومَ مُسَخَّرَاتٍ بِأَمْرِهِ أَلَا لَهُ الْخَلْقُ وَالْأَمْرُ تَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ﴾ «Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Раббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Рабби–Аллоҳ буюкдир».[Аъроф: 54].
Аллоҳ таоло, биз бу борлиқдаги кўрган ва кўрмаган барча нарсанинг яратувчиси. У Зотдан бошқа барчаси унинг махлуқотларидан бири. У Зотдан бошқа ҳеч кимга ибодат қилинмасдан фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилинишга ҳақли Зот. Мулк, яратиш, бошқариш ёки ибодатда шериги йўқ Зот.
Агар Рабб азза ва жалладан бошқа илоҳлар бор деб тасаввур қилиб кўрадиган бўлсак, бу оламнинг бузилиб кетганига гувоҳ бўламиз. Чунки бир вақтнинг ўзида икки илоҳ бир оламни бошқара олмайди. Аллоҳ таоло айтади:{لَوْ كَانَ فِيهِمَا آلِهَةٌ إِلَّا اللَّهُ لَفَسَدَتَا} «Агар у(осмонлару ер)ларда Аллоҳдан ўзга «илоҳ»лар бўлганида, бузулиб кетар эдилар».[Анбиё: 22].
Яратувчи Раббнинг сифатлари.
Рабб таолонинг камолотига далолат қилувчи ҳисобсиз гўзал исмлари, кўп олий сифатлари бор. Исмларидан: Холиқ, Аллоҳ (ёлғиз ўзи ибодатга лойиқ шериги бўлмаган Зот), Ҳайй, Қаййўм, Раҳийм, Розиқ, Карим.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:﴿اللَّهُ لا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضَ وَلا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ﴾ «Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим Зотдир»[Бақара: 255].
Ва яна айтадики:﴿قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ (١) «Айт: «У Аллоҳ ягонадир.اللَّهُ الصَّمَدُ (٢) Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир).لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ (٣) У туғмаган ва туғилмаган.وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ﴾ Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган»[Ихлос: 1-4].
Ибодат қилинувчи Рабб комил сифатлар билан сифатланган.
У Зотнинг сифатларидан Унга ибодат қилинишлигидир. У Зотдан бошқаси яратилган, унга таклифотлар юкланган, буюрилган ва бўйсунадиган махлуқотлардир.
Абадий ҳаёт ва ишларни хар доим бошқариб туриш У Зотнинг сифатларидандир. Борлиқда қандай тирик зот бўлмасин, унга Аллоҳ таоло ҳаёт берган ва йўқдан бор қилган. Борлиғини, ризқини ва эҳтиёжларини У Зот таъминлаб туради. Рабб, тирикдир У ҳеч қачон ўлмайди ва ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Абадий тирик, ухламайди, ҳатто мудроқ ҳам босмайди.
У Зотнинг сифатларидан: Илм (барча нарсани билиб туриш). Осмонлару ердаги ҳеч нарса Унга махфий қолмайди.
Барча мавжудотларни кўриб туриш ва барча нарсаларни эшитиб туриш У Зотнинг сифатларидандир. Нафс нима деб васваса қилаётганини, қалблар нимани яширганини билади. Осмонлару ерда ҳеч нарса, Ундан махфий қолмайди.
У Зот барча нарсага қодир, ҳеч нарсадан ожиз эмас ва ҳеч ким У Зотнинг иродасига қарши чиқа олмайди. Чексиз ҳикмати ила хоҳлаганини қилади, хоҳлаганини ман қилади, бир нарсани эрталатиб бошқасини кечиктиради.
У Зот яратувчи, ризқ берувчи, мавжудотларни яратиб ишларини бошқариб турувчи. Ҳолбуки Мавжудотлар Унинг қабзаси–чангали(да) ва бошқаруви остидадир.
У Зот ночор одам дуо қилганда ижобат қилиб, оғир аҳволда қолганга ёрдам беради ва ғамдан халос қилади. Қайсики мавжудотга бир ғам ёки қийинчилик етса У Зотга илтижо қилади.
Ибодат фақатгина Аллоҳ таолога қилинади. У Зотгина ибодатга тўлиқ ҳақли. Бошқалар эса бунга лойиқ эмаслар. У Зотдан бошқа барча маъбудлар ботил, ноқис, ўлимга ва йўқ бўлишга маҳкумдирлар.
Бизга, У Зот, Унинг улуғлигини идрок қиладиган ақл, яхшиликни яхши кўрадиган, ёмонликни ёмон кўрадиган ва оламлар Раббига илтижо қилганда ҳотиржам бўладиган фитрат берди. Бу фитрат У Зотнинг камолотига ва нуқсон билан сифатланиши мумкин эмаслигига далолат қилади.
Ақлли инсон қандай қилиб ноқис зотга ёки ўзидан ҳам паст бўлган махлуқга ибодат қилиши мумкин?! У фақат комил Зотга ибодат қилади.
Инсон, санам, дарахт ёки ҳайвон маъбуд бўлиши мумкин эмас.
Рабб осмонлари устида, Аршга олий бўлган Зотдир. Махлуқотлардан бирортаси У Зотни ичига ёки У Зот бирорта махлуқни ичига кириб олгани йўқ. Махлуқотларнинг жисми билан шаклланиб олмайди ва уларни ичига кириб олмайди. (Масалан, баъзи насронийлар Аллоҳ Исо алайҳиссаломнинг ичига кириб олган деган эътиқодда бўлишади. Ёки баъзи ўзини мусулмонман деганлар Аллоҳ фалончи авлиёни ичига кириб олган деб эътиқод қилишади. Буларнинг барчаси ботил эътиқод.)
Аллоҳга ўхшаш ёки тенг келадиган ҳеч нарса йўқ, У Зот барча нарсани эшитувчи, кўрувчи ҳамда махлуқотларидан беҳожатдир. У Зот улуғ, ухламайди,емайди, ичмайди, Унинг аёли ёки боласи бўлиши мумкин эмас. Яратувчи, улуғ сифатлар эгасидир. У ҳеч қачон нуқсон ёки эҳтиёж билан сифатланиши мумкин эмас.
Аллоҳ таоло айтади:﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ ضُرِبَ مَثَلٌ فَاسْتَمِعُوا لَهُ إِنَّ الَّذِينَ تَدْعُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ لَنْ يَخْلُقُوا ذُبَابًا وَلَوِ اجْتَمَعُوا لَهُ وَإِنْ يَسْلُبْهُمُ الذُّبَابُ شَيْئًا لَا يَسْتَنْقِذُوهُ مِنْهُ ضَعُفَ الطَّالِبُ وَالْمَطْلُوبُ (٧٣) «Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди. (Бошқа катта жонзотларни қўйсинлар-у, энг кичик, энг ҳақир, энг аҳамиятсиз кўринган пашшани яратишга уриниб кўрсинлар. Ярата олмаслар. Хўш, энди бир дона пашшани ярата олмаган бутга қандай қилиб топиниш, сиғиниш, айтганини (агар айтолса,) қилиш мумкин? Асло мумкин эмас. Умуман ақлга, мантиққа тўғри келмайди. Пашша жуда заиф, ҳақир жон. Аммо, у сабаб бўлиб баъзи бир касалликларни ташиб келтирса, ҳаммаси тўпланиб, ҳаракат қилса ҳам, ўша касалликдан зарар кўраётганни ёки ўлаётганни қутқариб қололмайдилар. Буни ҳамма ҳаётда кўрган. «Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди». Яъни, Аллоҳдан ўзганинг ибодатини талаб қилувчи ҳам, ибодати талаб қилинган нарсалар ҳам ожиздирлар. Қўлларидан бирор нарса келмас.)مَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾ Улар Аллоҳнинг қадрини жойига қўймадилар. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир» (Яъни, улар ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига эътиқод қилишлари, фақат Унгагина ибодат қилишлари лозим эди. Аммо улар Аллоҳнинг қадрини билмадилар, унга ширк келтирдилар, Ундан ўзгаларга топиндилар.)[Ҳаж: 73-74].
Улуғ Холиқ таоло бизни нимага яратди ва биздан нимани хоҳлайди?
Аллоҳ шунча мавжудотларни ҳеч қандай ғоясиз яратиши ақлга сиғадими? Ўта ҳикматли ва ўта билувчи бўлган Зот бекордан-бекорга яратдими?
Бизни бунчалик пухта кўринишда яратиб осмонлару ердаги нарсаларни бизга бўйсундириб қўйган Зот бизни ғоясиз ва бизни энг кўп машғул қиладиган: «Нима учун биз бу ердамиз? Ўлимдан кейин нима бўлади? Нима учун яратилдик?», каби энг муҳим саволларга жавобсиз яратиши мумкинми?
Золим учун жазо, муҳсин банда учун мукофот бўлмаслиги ақлга сиғадими?
Аллоҳ таоло айтади:﴿أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثًا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُونَ﴾ Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?! (Эй мушриклар, наҳотки Биз сизни беҳудага яратган бўлсак? Наҳотки сиз охиратда бизга қайтарилмасангиз?!)[Мўъминун: 115].
Аксинча, Аллоҳ таоло яратилишимиздан бўлган ғояни билишимиз, У Зотга қандай ибодат қилишимиз, қурбат ҳосил қилишимиз, биздан нима хоҳлашини англашимиз, У Зот розилигига қандай етишимиз ва ўлимдан кейин борар жойимизни ўрганишимиз учун бизга пайғамбарларни юборди.
Аллоҳгина ибодатга ҳақли эканини, қандай ибодат қилиш, буйруқлари ва қайтариқларини бизга етказишлари хамда ҳаётимизга барака ва яхшиликларни олиб келадиган фазилатли қадриятларни ўргатишлари учун пайғамбарларни юборди.
Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Исо каби кўп пайгамбарларни юборди ва уларни ҳақиқий пайғамбар эканликларига далолат қилувчи оят ва мўъжизалар билан қўллаб қўвватлади. Уларни охиргиси қилиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборди.
Пайғамбарлар бизга бу ҳаёт синовлиги ва ҳақиқий ҳаёт ўлимдан кейин бошланишини очиқ ойдин далиллар билан хабар бердилар.
Аллоҳ ёлғиз Ўзига шерик қўшмай ибодат қилган ва барча пайғамбарларга иймон келтирган мўминлар учун жаннатни , бошқа "олиҳаларга" ибодат қилиб Аллоҳнинг пайғамбарларига куфр келтирганлар учун дўзахни тайёрлаб қўйгандир.
Аллоҳ таоло айтади:﴿يَا بَنِي آدَمَ إِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ رُسُلٌ مِنْكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ آيَاتِي فَمَنِ اتَّقَى وَأَصْلَحَ فَلَا خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلَا هُمْ يَحْزَنُونَ (٣٥) «Эй Одам болалари, агар сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا وَاسْتَكْبَرُوا عَنْهَا أُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ﴾ Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганлар, ана ўшалар дўзах эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар»[Аъроф: 35-36].
.﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ اعْبُدُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ (٢١) «Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз. (Ушбу оятда умумбашарга қарата нидо этилмоқдаки, сизларни яратган Раббингиз улуғ Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизларни яратишда У ягона бўлган, энди ёлғиз Ўзига ибодат қилишингизга ҳақлидир. Ибодатдан мақсад-шоядки тақводор бўлсаларингиз.)الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ فِرَاشًا وَالسَّمَاءَ بِنَاءً وَأَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجَ بِهِ مِنَ الثَّمَرَاتِ رِزْقًا لَكُمْ فَلَا تَجْعَلُوا لِلَّهِ أَنْدَادًا وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ (٢٢) У сизларга ерни тўшаб, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Билиб туриб Аллоҳга бошқаларни тенглаштирманг.وَإِنْ كُنْتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنْتُمْ صَادِقِينَ (٢٣) Ва агар бандамизга туширилган нарсамизга шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва рост сўзловчилардан бўлсангиз, Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг.فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ (٢٤) Бас, агар қила олмасанглар, ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам, ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган ўтдан қўрқинглар. (Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг, "ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам", дейиши улкан мўъжизадир. Бу ерда Қуръон сураларидан биттасига ўхшаш сурани ҳеч қачон келтира олмаслиги таъкидлаб айтилмоқда.)وَبَشِّرِ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ أَنَّ لَهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ كُلَّمَا رُزِقُوا مِنْهَا مِنْ ثَمَرَةٍ رِزْقًا قَالُوا هَذَا الَّذِي رُزِقْنَا مِنْ قَبْلُ وَأُتُوا بِهِ مُتَشَابِهًا وَلَهُمْ فِيهَا أَزْوَاجٌ مُطَهَّرَةٌ وَهُمْ فِيهَا خَالِدُونَ﴾ Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга, улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини бер. Қачонки уларнинг мевасидан баҳраманд бўлсалар, бундан аввал ҳам ризқланган эдик, дейишади. Уларга ўхшаш нарсалар берилгандир. Уларга бу ерда покиза жуфтлар бор ва улар у ерда абадий қолурлар» (Ушбу ояти каримада Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга башорат-суюнчилик хабар беришни буюрмоқда. Демак, дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатга кириш учун иймон келтириш, яъни, Аллоҳга, Пайғамбарга, Қуръонга ва иймон лозим бўлган бошқа нарсаларга иймон келтириш ҳамда амали солиҳларни, яъни, Қуръон ва суннатда яхши деб таърифланган ишларни қилиш зарурдир.)[Бақара: 21-25].
Нима учун пайғамбарларнинг сони кўп?
Аллоҳ таоло умматларга пайғамбарларни юборди. Қандай бир уммат бўлмасин, Раббиларига даъват қилишлари, қайтариқ ва буйруқларини етказишлари учун уларга Аллоҳ таоло пайғамбарлар юборган. Ёлғиз Аллоҳ таолонинг ибодатига чақириш пайғамбарлар даъватининг ғояси эди. Қайси бир уммат пайғамбари олиб келган буйруқларни тарк қилиб бузулишни бошласа, уларни қайтадан тавҳидга ва Аллоҳга итоат қилишга чақирувчи бошқа пайғамбарни юборар эди.
Шундай қилиб Аллоҳ таоло қиёматгача қолишини Ўз зиммасига олиб комил дин, қиёматгача келадиган барча инсонлар амал қилиши лозим бўлган, ўзидан аввалги шариатларни ўчириб, уларни тўлдирувчи умумий шариат билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборди.
Киши барча пайғамбарларга иймон келтирмагунча мўмин бўлмайди.
Аллоҳ барча пайғамбарларни юбориб бандаларни уларга итоат қилишга буюрди. Ким улардан бирортасига куфр келтирса, дарҳақиқат, барчасига куфр келтирган бўлади. Аллоҳнинг ваҳйини рад этишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Жаннатга кириш учун эса барча пайғамбарларга иймон келтириши лозим.
Ҳозирги замонда, ҳар бир киши, Аллоҳга, барча пайғамбарларга ва Қиёмат кунига иймон келтириш вожиб. Уларнинг охиргиси, хотами ва мангу қолувчи Қуръони Карим мўъжизаси билан қўллаб қувватланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириб эргашмагунча иймонли бўлмайди. Қуръони Каримни сақлашни Аллоҳ таоло ер қолгунга қадар ўз кафолатига олган.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ким пайғамбарларнинг бирортасига иймон келтиришдан бош тортса, кофир ва ваҳийни ёлғонга чиқарувчи эканини хабар берди. Аллоҳ таоло айтади:﴿إِنَّ الَّذِينَ يَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيُرِيدُونَ أَنْ يُفَرِّقُوا بَيْنَ اللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيَقُولُونَ نُؤْمِنُ بِبَعْضٍ وَنَكْفُرُ بِبَعْضٍ وَيُرِيدُونَ أَنْ يَتَّخِذُوا بَيْنَ ذَلِكَ سَبِيلًا (١٥٠) «Албатта, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига куфр келтирадиганлар ва Аллоҳ ила Пайғамбарлари орасида айримчиликни ирода қиладиганлар ҳамда баъзиларига иймон ва баъзиларига куфр келтирамиз, деб ана ўшандай ора йўлни тутишни хоҳлайдиганлар.أُولَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ حَقًّا وَأَعْتَدْنَا لِلْكَافِرِينَ عَذَابًا مُهِينًا﴾ Ана ўшалар ҳақиқий кофирлардир. Ва кофирларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйганмиз»[Нисо: 150-151].
Шунинг учун биз мусулмонлар Аллоҳга, киёмат кунига, барча пайғамбарлару китобларга иймон келтирамиз. Аллоҳ таоло айтади:﴿آمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ﴾ «Пайғамбар унга ўз Раббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва: «Эшитдик ва итоат қилдик, (эй Раббимиз), мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир», дедилар»[Бақара: 285].
Қуръони Карим нима?
Қуръони Карим Аллоҳ таоло пайғамбарларининг сўнгиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган каломи ва ваҳийидир. У ҳақиқатан пайғамбар эканларига далолат қилувчи энг улуғ муъжиза.Қуръони Каримнинг ҳукмлари ҳақ ва ҳабарлари ростдир.Аллоҳ таоло Қуръонни ёлғонга чиқарганлардан у каби ёки ҳеч бўлмаса шунга ўхшаш битта сура олиб келишларини талаб қилди, аммо бундан ожиз қолдилар. Чунки, Қуръони карим, инсон иймон келтириши керак бўлган барча иймон ҳақиқатлари ҳамда унинг дунё ва охиратига тегишли бўлган барча нарсаларни ўз ичига олган.Шунингдек, Қуръони карим инсоннинг нафси, бошқа мавжудотларга тааллуқли буйруқ ва қайтариқдан ташкил топган вожиботларини ўз ичига олгандир. Буларнинг барчасини, олий услубдаги балоғат билан баёнлаб беради.Банданинг эмас, балки унинг Раббисининг сўзи эканига далолат қилувчи кўпгина илмий ва ақлий далилларни ўз ичига олган.
Ислом нима?
Ислом – Аллоҳ таолога уни ибодатда яккалаш билан таслим бўлиш, тоат билан бўйсуниш, шариатини қабул қилиб рози бўлган ҳолда унга амал қилиш ва У Зотдан бошқа барча маъбудларга куфр келтириш демакдир.
Аллоҳ таоло пайғамбарларни ягона рисолат билан юборди. У ҳам бўлса, шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат ва У Зотдан бошқа барча маъбудларни инкор қилиш рисолати.
Ислом - барча пайғамбарларнинг дини. Уларнинг даъвати бир, шариатлари эса бошқа-бошқадир. Барча пайғамбарлар олиб келган тўғри динни, ҳозирги кунда фақатгина мусулмонлар дин тутадилар. Ҳозирги замондаги ҳақ Ислом, бутун инсоният учун Аллоҳ таолонинг охирги рисолатидир.Иброҳим, Мусо, Исо алайҳимуссаломларни юборган Рабб, пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборгандир. Ислом шариати ўзидан олдинги барча шариатларни насх қилиб келди. (Яъни уларни ҳукми энди яроқсиздир.)
Ислом динидан бошқа, инсонлар дин деб тутган барча динлар, ўзлари ясаб олган ёки бошида илоҳий дин бўлиб, кейинчалик ўзгартириб ташланган динлардир. Сўнгра у динлар бутунлай хурофотга, мерос бўлиб ўтган достонларга ва инсонлар ижодига айланган.
Аммо мусулмонларнинг дини, ҳудди Аллоҳга бўлган ибодатлари бир хил бўлгани каби динлари ҳам ўзгармас ягона диндир. Барчалари беш вақт намоз ўқиб, бойликларидан закот бериб, Рамазонда рўза тутадилар. Қонунларини қаердан олишларини барча мамлакатларда бир хил бўлган Қуръони Каримдан олаётганларини тааммул қилинг. Аллоҳ таоло айтади:﴿ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُمۡ وَأَتۡمَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ نِعۡمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلۡإِسۡلَٰمَ دِينٗاۚ فَمَنِ ٱضۡطُرَّ فِي مَخۡمَصَةٍ غَيۡرَ مُتَجَانِفٖ لِّإِثۡمٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ﴾ «Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир»[Моида: 3].
Яна бошқа бир оятда Аллоҳ таоло зикр қилади:﴿قُلْ آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنْزِلَ عَلَيْنَا وَمَا أُنْزِلَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَالنَّبِيُّونَ مِنْ رَبِّهِمْ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ (٨٤) «Сен: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага, Мусо, Ийсо ва Набийларга Раббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик, улардан бирортасини ажратмаймиз ва биз Унгагина мусулмонмиз!» деб айт!(«Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага». Яъни, саҳифа ва ваҳийларга иймон келтирдик. «Асбот» дегани Яъқуб алайҳиссаломнинг авлодлари, деганидир.)وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾ Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир» (Аллоҳнинг ҳузурида мақбул бўлган ягона Ислом динининг охирги ва мукаммал кўриниши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборилган ҳақиқий Ислом динидир. Энди ундан бошқа динни истаб, ўша бошқа динда юрганлардан у динлари ҳаргиз-ҳаргиз қабул қилиб юрилмайди. Улар охиратда зиён кўрувчилар бўлади. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди, балки лаънатлайди.)[Оли Имрон: 84-85].
Ислом дини фитрат ва ақлга тўғри келадиган, тоза нафслар қабул қиладиган ва ҳаётни барча соҳасини ўз ичига олган дин. Аллоҳ таоло бу динни Ўз бандалари учун тузиб берди. Инсонларни яхши амалига қараб баҳолайди, бирини бошқасидан ажратмайди, унда барча тенгдир. Ирқни ирқдан, рангни рангдан ажратмайди, инсонларга дунё ва охиратда бахт-саодат олиб келадиган яхшилик дини.
Аллоҳ таоло айтади:(مَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَلَنُحۡيِيَنَّهُۥ حَيَوٰةٗ طَيِّبَةٗۖ وَلَنَجۡزِيَنَّهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ) «Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз»[Наҳл: 97].
Ислом саодат йўлидир.
Ислом барча пайғамбарларнинг дини. Арабларга хос эмас, балки, Аллоҳнинг барча инсонлар учун жорий қилган дини.
Ислом дини дунёда ҳақиқий саодат, охиратда абадий неъмат йўлидир.
Инсоний муаммоларини ҳал қиладиган, руҳ ва жасад эҳтиёжларига лаббай дейдиган ягона дин Исломдир. Аллоҳ таоло айтади:﴿قَالَ اهْبِطَا مِنْهَا جَمِيعًا بَعْضُكُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ فَإِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ مِنِّي هُدًى فَمَنِ اتَّبَعَ هُدَايَ فَلا يَضِلُّ وَلا يَشْقَى (123) «У Зот: «Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас.وَمَنْ أَعْرَضَ عَنْ ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنْكًا وَنَحْشُرُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْمَى﴾ Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди»[Тоҳа: 123-124].
Исломга кириб нима фойда оламан?
Исломга киришда жуда катта фойда бор, улардан:
Дунёда шайтон ва ҳавои-нафс қуллигидан чиқиб, Аллоҳ таолога қуллик шарафига эришиш ютуғи.
Охиратда дўзах азобидан қутилиб, Аллоҳ таолонинг мағфиратига ва розилигига эришиш ютуғи билан бирга, Аллоҳ таоло бу бандани абадий неъмати бўлмиш жаннатга киргизиши.
Мўмин киши, Қиёмат куни касаллик, алам, қарилик ва ғамсиз абадий неъматда барча рағбатлари қонадиган ва уларни Аллоҳ жаннатга олиб кирувчи пайғамбарлару сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади. Қанчалик ҳам улуғ дўстлик?!Ким иймон келтирмаган бўлса, абадий, узлуксиз дўзах азобида тоғуту фасодчи гуноҳкорлар билан бирга бўлади.
.
Жанатда инсон кўзи кўрмаган, қулоғи эшитмаган ва ҳаёлига хам келмаган неъматлар бор. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи бунинг яққол далилидир:﴿مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ﴾ «Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз»[Наҳл: 97].Ва яна Аллоҳ таоло айтади:﴿فَلَا تَعۡلَمُ نَفۡسٞ مَّآ أُخۡفِيَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعۡيُنٖ جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ﴾ «Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амаллари мукофотига беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас» (Яъни, ҳеч бир одам яхши амаллари эвазига жаннатда беркитиб қўйилган, кўзни қувонтирадиган мукофотлар борлигини идрок қила билмас. Улар риё бўлмасин деб амалларни кечасида, махфий равишда қилгани учун Аллоҳ таоло ҳам уларга берадиган мукофотини махфий қилиб, беркитиб қўйган.)[Сажда: 17].
Агар исломни рад этсам нима йўқотаман?
Энг улуғ илм бўлмиш Аллоҳни таниш илмидан, дунёда ҳотиржамлик, хавфсизлик охиратда эса, абадий неъмат олиб келадиган Аллоҳ таолога иймондан қуруқ қолади.
Аллоҳ таоло туширган энг улуғ китобни ўрганишдан ва унга иймон келтиришдан қуруқ қолади.
Улуғ пайғамбарларга иймон келтириш ва улар билан жаннатда бирга бўлишдан қуруқ қолади. Шайтонлару мужримлар ва тоғутлар билан дўзахда шерик бўлади. У жаҳаннам қандоқ ҳам ёмон жой ва қандоқ хам ёмон қўшничилик!
Аллоҳ таоло айтади:﴿قُلْ إِنَّ الْخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَلا ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ (15) «Сен: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдин зиёнкорликдир», деб айт.لَهُمْ مِنْ فَوْقِهِمْ ظُلَلٌ مِنَ النَّارِ وَمِنْ تَحْتِهِمْ ظُلَلٌ ذَلِكَ يُخَوِّفُ اللَّهُ بِهِ عِبَادَهُ يَا عِبَادِ فَاتَّقُونِ﴾ Улар учун тепаларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор, остларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур: «Эй бандаларим, менга тақво қилинглар!» (Аллоҳ таоло қиёматнинг азоблари ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўяди. Бошларига мусибат тушганда, эй Раббимиз, аввалроқ айтмаган экансан, демасинлар)[Зумар: 15-16].
Ким охиратда нажотга эришмоқчи бўлса, Ислом динига кириб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашмоғи лозим.
Аллоҳ таолога иймон келтириб, У Зотга ҳеч кимни шерик қилмаган, барча пайғамбарларга иймон келтириб, уларга эргашганлар ва тасдиқлаганларгина жаннатга кирадилар ҳамда дўзахдан қутуладилар. Улардан бошқалари нажот топмайди. Бу нарса, барча пайғамбарлар иттифоқ қилган ҳақиқатдир.
Мусо алайҳиссалом даврида яшаб унга иймон келтирган ва у кишининг таълимотларига эргашганлар ўша замонда мусулмон, мўмин ва солиҳ ҳисобланадилар. Аммо Исо алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилгандан кейин, Мусо алайҳиссаломга эргашган кишилар, энди Исо алайҳиссаломга эргашишлари лозим.Энди, ким Исо алайҳиссаломга иймон келтирса, улар мусулмон ва солиҳлардир. Кимки Исо алайҳиссаломга иймон келтирмай Мусо алайҳиссалом динида қоламан деса, у мусулмон бўлиб ҳисобланмайди. Чунки у Аллоҳ юборган пайғамбарга эргашишдан бош тортди.Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборганидан кейин барча инсонлар У кишига иймон келтиришлари керак. Мусо ва Исо алайҳиссаломларни юборган Рабб, пайғамбарлар охиргиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳам юборган Зотдир. Мусо ёки Исо алайҳиссаломларга эргашиб қоламан деган инсон мўмин бўлмайди.
Кишининг «мусулмонларни ҳурмат қиламан», дейиши ёки мискинларга ёрдам бериши ва садақа қилиши охиратда нажот топишига етмайди. Балки Аллоҳга, китобларига, пайғамбарларига ва Қиёмат кунига иймон келтириши керак. Аллоҳга ширк, куфр, ҳамда У Зот туширган ваҳий ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликларини рад қилишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ.
Пайгамбаримиз хақида эшитиб Исломга киришни рад қилган Яҳудийлар, Насронийлар ва яна бошқа дин эгалари жаҳаннам ўтида абадий қоладилар. Бу бирорта банданинг эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳукмидир. Аллоҳ таоло айтади:﴿إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ وَالْمُشْرِكِينَ فِي نَارِ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا ۚ أُولَـٰئِكَ هُمْ شَرُّ الْبَرِيَّة﴾ «Албатта, аҳли китоб ва мушриклардан бўлган куфр келтирганлар жаҳаннам ўтидадурлар, у ерда абадий қолурлар. Ана ўшалар халойиқнинг энг ёмонларидир»[Баййина: 6].
Чунки, бандаларга Аллоҳ таолонинг охирги рисолати тушди. Ислом ва охирги пайғамбар Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам рисолати ҳақида эшитган киши У зотга иймон келтириши, шариатига эргашиши ва буйруғи ва қайтариғида итоат қилиши лозим. Ким охирги рисолат хақида эшитса-ю рад қилса, Аллоҳ ундан бирор нарсани қабул қилмайди, ва охиратда буюк азоб билан азоблайди.
Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи ушбу сўзимизнинг дадилларидан:﴿وَمَنْ يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَنْ يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾ «Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир»[Оли Имрон: 85].
Аллоҳ таоло яна шундай марҳамат қилади:﴿قُلْ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ﴾ «Сен: «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Рабб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар»[Оли Имрон: 64].
Мусулмон бўлишим учун нима қилишим керак?
Исломга кириш учун, қуйидаги олти арконга иймон келтириш лозим:
Аллоҳ таолога иймон келтириш — У Зотни яратувчи, ризқ берувчи, ишларни бошқариб турувчи, подшоҳ, У Зотда аёли, боласи ва Унга ўхшаш ҳеч нарса йўқ, У Зотдан бошқага ибодат қилинмайди ва ёлғиз Ўзи ибодатга ҳақли шунингдек У Зотдан бошқага қилинган ибодатлар ботил деб эътиқод қилишдир.
Фаришталарга иймон келтириш — Улар Аллоҳнинг нурдан яратган бандалари, пайғамбарларга ваҳий олиб тушиш уларнинг ишларидандир деб эътиқод қилиш.
Аллоҳ таоло туширган Таврот, Инжил ва самовий китобларнинг охиргиси Қуръони Карим каби барча китобларга иймон келтириш.
Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо ва уларнинг охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва барча пайғамбарларга иймон келтириш. Аллоҳ уларни инсонлар ичидан танлаб олди, ваҳий билан қўллаб қувватлади ва ростгўйликларига далолат қилувчи муъжиза ва оятларни берди.
Аллоҳ олдингилару охиргиларни тирилтириб, бандалари орасида ҳукм қиладиган ва мўминлар жаннатга, кофирлар эса, дўзахга кирадиган Қиёмат кунига иймон келтириш.
Тақдирга иймон келтириш — Аллоҳ олдинги ва келажакдаги барча нарсани билади. У барча нарсани билди, уларни ёзди, хоҳлади ва барчасини яратди деб эътиқод қилишдир.
Қарорингизни кечиктирманг!
Дунё боқий қоладиган жой эмас...
Барча чирой йўқ бўлади ва барча хавои истаклар ўчади...
Инсон барча қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилинадиган Қиемат куни келади. Аллоҳ таоло айтади:﴿وَوُضِعَ الْكِتَابُ فَتَرَى الْمُجْرِمِينَ مُشْفِقِينَ مِمَّا فِيهِ وَيَقُولُونَ يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَذَا الْكِتَابِ لاَ يُغَادِرُ صَغِيرَةً وَلاَ كَبِيرَةً إِلاَّ أَحْصَاهَا وَوَجَدُوا مَا عَمِلُوا حَاضِرًا وَلاَ يَظْلِمُ رَبُّكَ أَحَدًا﴾ «Ва китоб қўйилди. Бас, жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. Улар: «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китоб, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я», дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Раббинг ҳеч кимга зулм қилмас»[Каҳф: 49].
Аллоҳ таоло Ислом динига кирмаган инсоннинг оқибати абадий дўзах бўлишини хабар берди.
Албатта, ислом динидан воз кечган инсоннинг йўқотган нарсаси осон эмас балки жуда каттадир. Аллоҳ таоло айтади:﴿وَمَن يَبْتَغِ غَيْرَ الْإِسْلَامِ دِينًا فَلَن يُقْبَلَ مِنْهُ وَهُوَ فِي الْآخِرَةِ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾ «Ким Исломдан бошқа динни хоҳласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир»[Оли Имрон: 85].
Ислом дини - ундан бошқаси қабул қилинмайдиган дин.
Аллоҳ бизни яратди, эртага биз яна унга қайтамиз. Биз учун бу дунё синов ҳовлиси.
Инсон аниқ билсинки: «Бу дунё, туш каби жуда қисқа ва ким қачон вафот этишини билмайди.
Қиёмат куни, яратувчиси ундан, ҳаққа ва пайғамбарлар хотамига нима учун эргашмаганини сўраган вақтда жавоби нима бўлади?
Исломни қўйиб куфрга эргашишдан қайтарган ва кофирларни борар жойи абадий дўзах эканини хабар берган Зотга Киёмат куни нима деб жавоб беради?!
Аллоҳ таоло айтади:﴿وَالَّذِينَ كَفَرُوا وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا أُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ﴾ «Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса, улар дўзах эгаларидир, улар унда абадий қолурлар»[Бақара: 39].
Ҳақдан юз буриб ота-боболарига эргашган инсон учун узр йўқ.
Аллоҳ таоло бизга кўп инсонлар ўзлари яшаб турган муҳиттан қўрқиб Ислом динига киришдан бош тортишларини хабар берди.
Кўп инсонлар ота-боболаридан, жамиат ёки муҳитларидан мерос қилиб олган ақийдаларини ўзгартиргилари келмагани ва ўрганиб қолганлари учун Исломни рад этадилар. Яна кўпларини Исломдан ботилга бўлган ҳамийятлари ва таассублари ман қилади.
Уларнинг бирортасини ҳам узури ўтмайди ва Аллоҳ таоло олдида ҳужжатсиз бўлган ҳолларида турадилар.
Худосиз оилада тўғилган инсон: «Мен шу оилада тўғилдим, шу оила динида қоламан», дейиши унга узр бўлмайди. Балки Аллоҳ таоло берган ақлни ишлатиши, бу оламни яратувчиси борлиги ҳақида тафаккур қилиши ва Аллоҳ таоло яратган осмону ерлар улуғлиги ҳақида тааммул қилиши лозим.Тошу санамларга сиғинишда ота-боболарини далил қиладиганлар ҳам ўзларини оқлай олишмайди. Балки: «Қандай қилиб мени эшитмайдиган, кўрмайдиган ва менга манфаат бера олмайдиган нарсага ибодат қиламан?», деб ўзидан сўраши ва ҳақни излаши лозим.
Ҳудди шу каби ақл ва фитратга тескари келадиган нарсаларга иймон келтирадиган насроний ҳам: «Қандай қилиб Худо бирорта гуноҳ қилмаган боласини бошқа одамлар гуноҳини деб ўлдириши мумкин?! Бу зулм-ку! Қандай қилиб одамлар Худонинг боласини ўлдириши мумкин? Одамлар уни боласини ўлдиришидан олдин уларни гуноҳини кечира олмайдими? Худо ўз ўғлини қўриқлашга қудрати етмайдими?», деб ўзидан сўраши керак?
Шундай экан, оқил киши ота-боболарига ботил нарсада эргашмаслиги, аксинча, ҳаққа эргашиши лозим.
Аллоҳ таоло айтади:﴿وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْا إِلَى مَا أَنْزَلَ اللَّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ قَالُوا حَسْبُنَا مَا وَجَدْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لَا يَعْلَمُونَ شَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَ﴾ «Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а?!»[Моида: 104].
Исломга киришни хоҳлаган, лекин қариндошларининг азиятидан қўрққан инсон, нима қилиши керак?
Мусулмон бўлишни хоҳлаган, лекин атроф-муҳитдагилардан қўрққан инсон, Исломини эълон қилиб, яхшилик йўлида мустақил бўла олгунига қадар, Исломга кириб, уни яшириб туриши мумкин.
Инсон Исломни дарҳол қабул қилиши лозим. Аммо агарда атрофидагилардан зарар келиши мумкин бўлса, Исломини атрофидагиларга билдириши ва эълон қилиши вожиб эмас.
Шуни билингки, инсон агар исломга кирса, миллионларча мусулмонларга биродар бўлади. Яшаётган жойидаги масжид ёки Исломий марказ билан боғланиши ва улардан ёрдам ва маслаҳат сўраши мумкин, бу нарса уларни жуда хурсанд қилади.
Аллоҳ таоло айтади:﴿وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا «Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр.وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِب﴾ Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур»[Талоқ: 2-3].
Ҳурматли ўқувчи!
Онамиз қорнида ётганимизда бизни ризқлантирган, нафас олишимиз учун ҳавони ва бизга барча неъматларни берган яратувчи Раббимизни рози қилиш барча инсонлар розилигидан муҳимроқ эмасми?
Дунё ва охират ютуғи, ўткинчи дунё матоларини қурбон қилишимизга арзимайдими? Аллоҳга қасам бўлсинки арзийди.
Шунинг учун, инсон, ўтмиши, ўз хатоларини ўнглаши ва тўғри ишларни қилишидан тўсишига йўл қўймаслиги керак.
Бугунги кунда инсон ҳақиқий мусулмон бўлиши лозим! Шайтон уни ҳақ йўлдан оздиришига йўл қўймасин.
Аллоҳ таоло айтади:﴿يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمْ بُرْهَانٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَأَنزلْنَا إِلَيْكُمْ نُورًا مُبِينًا (174) «Эй одамлар! Сизга Раббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик. (Бу бурҳон Қуръони Каримдир. Ушбу бурҳон Аллоҳнинг ягоналигининг бурҳонидир. Ушбу бурҳон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақликлари бурҳонидир. Ушбу бурҳон, Исломнинг дунё ва охират саодатига элтувчи дин эканлигининг бурҳонидир. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига раҳм этиб, уларга дунё ва охират бахтига эришиш дастури қилиб нозил этган бу Қуръон аниқ нурдир.)فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَاعْتَصَمُوا بِهِ فَسَيُدْخِلُهُمْ فِي رَحْمَةٍ مِنْهُ وَفَضْلٍ وَيَهْدِيهِمْ إِلَيْهِ صِرَاطًا مُسْتَقِيمًا﴾ Аллоҳга иймон келтирган ва Уни маҳкам тутганларни, шубҳасиз, уларни ўзидан бўлган раҳматга ва фазлга киритади ва уларни Унга–тўғри йўлга ҳидоят қиладир»[Нисо: 174-175].
Ҳаётингиздаги энг катта қарорни қилишга тайёрмисиз?
Агар йўқорида айтган нарсаларимиз барчаси мантиққа тўғри келса ва инсон қалбан ҳақиқатни билган бўлса, мусулмон бўлиши учун биринчи қадамни босиши лозим.
Кимга ҳаётидаги энг яхши қарорни олишига ёрдам ва унга йўл кўрсатиш керак бўлса?
Гуноҳлари уни Исломга киришидан тўсиб қўймасин. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда, агар инсон исломга кириб тавба қилса, унинг барча гуноҳларини кечиришини хабар берди. Ҳаттоки, Исломни қабул қилганидан кейин ҳам баъзи гуноҳларни қилиши табиий, чунки биз инсонмиз маъсум, бегуноҳ фаришта эмасмиз.Лекин биздан талаб қилинган нарса, агар гуноҳ қилсак Аллоҳдан мағфират сўраб Унга тавба қилишимиздир. Агар Аллоҳ таоло бизни ҳақни қабул қилиб Исломга киришга шошилганимизни кўрса, бошқа гуноҳларни ташлашимизга ёрдам беради. Аллоҳ таоло бўйсунган ва ҳаққа эргашган инсонни янада кўпроқ яхшиликларга йўллайди. Шунинг учун инсон Исломга киришда иккиланмасин.
Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзидир:﴿قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ يَنْتَهُوا يُغْفَرْ لَهُمْ مَا قَدْ سَلَفَ﴾ «Куфр келтирганларга айт, агар тўхтасалар, ўтган нарсалар мағфират қилинур ва агар қайтадиган бўлсалар, бас, батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати ўтган»[Анфол: 38].
Мусулмон бўлишим учун нима қилишим керак?
Исломга кириш жуда ҳам осон, хар хил расм-русмларга мухтож эмас ёки хос бирортани олдида бўлиши шарт эмас. Балки у «Ашҳаду алла илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расуулуҳ», деб шаҳодат калимасини маъносини тушуниб иймон билан нутқ қилиши керак. Агар араб тилида айтиш қўлингиздан келса, жуда яхши, агар қийин бўлса, ўз тилингизда айтсангиз ҳам мусулмон бўласиз. Исломга кирганингиздан сўнг, дунёда саодат, охиратда эса нажот олиб келадиган динингизни ўрганишингиз керак бўлади.
Бу оламни, мени ким ва нима учун яратди?
Яратувчи, ризқ берувчи Рабб бу - Аллоҳ таолодир.
Ибодат қилинувчи Рабб комил сифатлар билан сифатланган.
Улуғ Холиқ таоло бизни нимага яратди ва биздан нимани хоҳлайди?
Нима учун пайғамбарларнинг сони кўп?
Киши барча пайғамбарларга иймон келтирмагунча мўмин бўлмайди.
Исломга кириб нима фойда оламан?
Агар исломни рад этсам нима йўқотаман?
Мусулмон бўлишим учун нима қилишим керак?
Ҳақдан юз буриб ота-боболарига эргашган инсон учун узр йўқ.
Исломга киришни хоҳлаган, лекин қариндошларининг азиятидан қўрққан инсон, нима қилиши керак?
Ҳаётингиздаги энг катта қарорни қилишга тайёрмисиз?
Мусулмон бўлишим учун нима қилишим керак?